Тиббиёт йўналиши талабаларини инглиз тилида лексик бирликларни ўзлаштириш



Download 0,52 Mb.
bet17/28
Sana28.03.2022
Hajmi0,52 Mb.
#514829
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
Bog'liq
dissertatsiya.docx(11)

1-семестр
1. Ундерстандинг cултуре –интерпретинг бодй лангуаге
2. Медиcал профессионалс
3. Такинг а фулл cасе ҳисторй
4. Ресеарч инто генерал праcтиcе ин тҳе УК
5. Диагностиc течнологиес
6. Пресcриптионс анд другс
7. Бенефитс анд сиде эффеcтс оф медиcатионс
8. Ресеарч инто cомплиcатионс
9. Cлиниcал инcидент репортинг ин Узбекистан


2-семестр
1. Тҳе роле оф а спорт ин а ҳеалтҳй лифестйле
2. Cондуcтинг ресеарч ин медиcине
3. “ТВ доcтор”
4. Бабйъс сих-wеек чеcк
5. Апплйинг фор wорк
6. Деалинг wитҳ чилдрен ин стресс ситуатионс
7. Сймптомс оф псйчиатриc дисордерс
8. Cаре ин тҳе cоммунитй
9. Гивинг бад неwс – принcиплес оф гивинг бад неwс


Тиббиётда хорижий cўз-2 бўйича:
3-семестр
1. Финдинг абоут политенесс ин дифферент cоунтриес
2. А дай ин тҳе лифе оф а тҳерапеутист
3. Медиcал этҳиcс – ГМC (Генерал Медиcал Cоунcил) гуиделинес
4. Наме аwаренесс
5. Патиентсъ спиритуал неедс
6. Превентинг инжуриес
7. Реcруитмент
8. Фраcтуре тйпес
9. Минор инжурес


4-семестр
1. Спортсменъс спиритуал неедс
2. Тйпес оф пҳйсиcал фитнесс
3. Ҳеад инжурй wарнинг
4. Чилдбиртҳ
5. Топиcс ин прегнанcй
6. Псйчиатриc дисордерс
7. Тҳе инфлуенcе оф алcоҳол
8. Аффеcтиве дисордерс: Депрессион
9. Реҳабилитатион cентерс


Мустақил таълим ва мустақил ишлар ташкил этиш бўйича умумий кўрсатма ва тавсиялар:
Мустақил таълимнинг топшириқ ва вазифалари фанни ўқитишга қўйиладиган талаблар ҳамда таълим мазмунига мувофиқ равишда ишлаб чиқилади. Тиббиётда хорижий тил модули бўйича мустақил таълимнинг асосий мақсади касбий мулоқот маданиятини шакллантириш, коммуникатив компетенцияни ривожлантириш, соҳа бўйича ижодий фаолиятни ўстириш ҳамда чет тилида мустақил ишлай олиш малака ва кўникмаларини ҳосил қилиш ва ривожлантиришдан иборат.
Мустақил иш аудиториядан ташқари шаклда олиб борилади, бунда соҳага оид ҳамда адабий, илмий-оммабоп, ижтимоий-сиёсий адабиётлар тавсия этилади. Мустақил таълимни шакллантиришда таълим ва билим олиш манбалари, ахборот-ресурс марказлари, мультимедия ресурслари, компьютерлар ва мобиль ускуналар, видео ва аудио ресурслар каби воситалардан фойдаланган ҳолда, интернет, чет тилда ўқув ва бадиий адабиётлар, ихтисослаштирилган илмий адабиётлар, газеталар, журналлар ва бошқа манбалардан кенг фойдаланилади. Талабаларнинг илмий тадбирларда маъруза билан иштироки, олимпиада ва кўрик-танловлардаги қатнашуви мустақил ишнинг сифатли мазмун ва моҳиятини белгилайди. Шу билан бирга, кафедралар қошидаги клуб ва тўгараклар мазкур фаолиятнинг ажралмас қисми шаклида юриcўзиши мақсадга мувофиқдир.
Чет тилини ўқитиш икки босқичга бўлинган ҳолда ўқитишни назарда тутади:
- умумий босқич (умумий чет тили ўрганилади).
- касбга йўналтирилган босқич (чет тили махсус мақсадларда ўргатилади).
Юқоридаги 2 босқичда ўқитиш бир-биридан мавзуси, лексик тизими, ўқув матнлари, нутқ фаолиятлари хусусияти ва мавқейига қараб малакаларни ривожлантириш бўйича фарқлансада, ўқув жараёни учун умумий бўлган грамматик мавзулар, ўхшаш синтактик ҳодисалар, нутқ кўникма ва малакаларини эгаллашда ўзаро узвий боғлиқ ва узлуксиз ҳолда ўргатилади. Чет тилини ўргатиш ихтисослик хусусиятларидан келиб чиқиб, “Чет тили махсус мақсадлар учун” тамойилларига ва коммуникатив, интегратив компетентлик ёндашувларига асосланади.
Коммуникатив фаолиятга йўналтирилган ёндашув – таълимнинг ривожлантирувчи, функтсионал ва коммуникатив хусусиятларига эга бўлиб, таълим жараёнида билиш фаоллигини оширишга кўмаклашади. Таълим жараёнида мазкур ёндашув талабаларда рефлексия, ўз-ўзини ривожлантириш, намоён этишга кўмаклашади; чет тили таълимини маданиятлараро мулоқот сифатида ташкил этишга; дарс жараёнида ўқитувчи ва талабаларнинг ўзаро тенг ҳуқуқли иштирокчи сифатида ўзини намоён этишларини таъминлайди; таълимнинг интерактив шаклларини қўллаш; талабаларда янги тил малакалари, сотсио-маданий билимлар, амалий малакавий кўникмаларни мустақил эгаллашни ривожлантиришга қаратилган.
Шахсга йўналтирилган ёндашув – чет тилини ўқитишда нафақат илмий билимлар бериш, балки таълим жараёнининг иштирокчилари (талабалар, ўқитувчилар, ота-оналар) муносабатларининг фаол шаклларига асосланиш; талаба характери ва унинг ўзини ривожлантириш усулларини ўрганиш; индивидуалликни шакллантириш учун талабага қулай шарт-шароитлар яратиш; маданиятимизда шаклланган шахсни психик ривожлантириш меъёрлари ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириш (горизонтал эмас, балки вертикал, яъни талаба ривожланиш динамикасини унинг олдинги ҳолати билан таққослаш орқали амалга оширишни, бошқалар билан эмас, балки унинг ўзи билан таққослаш)ни назарда тутади.
Интегратив ёндашув эса турли фанлардан олинган билимлар, кўникма, малака ва тажрибани ҳисобга олиш, таяниш, интегратсия қилиш, чет тилида коммуникатив, касбий коммуникатив, ижтимоий компетентликни баравар ривожлантиришни назарда тутади.
1. Касбга йўналтирилган лексик компетенсиясини шакллантириш мезонлари белгиланди: мотивацион мақсадли; оператив ва фаолият натижасида чет тилларини ўзлаштиришнинг Европа тизими томонидан тавсия этилган даражалар касбга йўналтирилган лексик компетенсиясининг намоён бўлиш даражалари сифатида танланган. Ушбу тизим асосида тиббиёт олийгоҳида чет тилини ўргатиш жараёнида талабалар ўзлаштириши мумкин бўлган даражаларни аниқладик: А1 – омон қолиш даражаси (Бреактҳроугҳ), А2 – полдан олдинги даража (Wайстаге); В1 - пол даражаси (тҳрешолд), В2 - полнинг юқори даражаси (Вантаге).
Касбга йўналтирилган лексик компетенсиясининг шаклланишини мониторинг қилиш учун қуйидагилар қўлланилади: ПЯКнинг шаклланиш даражасини баҳолаш варақаси, саволлар, мулоҳазалар ва уларга жавобларни тўплаш учун фикр-мулоҳаза анкетаси, ПЯК даражасини аниқлаш - компютер тести Делпҳи дастурий таъминот қобиғи.
2. Тиббиёт олий ўқув юртининг ўзига хослиги ва чет тилини ўқитиш муддатларини ҳисобга олган ҳолда касбга йўналтирилган лексик компетенсиясини шакллантиришга қаратилган ишимиз доирасида интерфаол усуллар, методлар ва ўқув қўлланмаларидан фойдаланиш зарур.
- касбга йўналтирилган лексик компетенсиясини шакллантириш учун талабаларнинг чет тилини касбга йўналтирилган ўқитишга бўлган эҳтиёжини, мотивациясини, тайёргарлигини ошириш ёки шакллантириш;
- ҳам ўқитувчи, ҳам талабалар фаолиятини фаоллаштириш, талабаларни мустақил фаолиятга йўналтириш, талабаларнинг билим мустақиллигини, мустақил ўрганишларини фаоллаштириш;
- талабаларнинг шахсий фазилатлари ва қобилиятларини ҳисобга олиш.
3. Оғзаки-диалектик усул ва атама-концептуал иш услуби мослаштирилади, улар интерфаол бўлиб, касбга йўналтирилган лексик компетенсиясини шакллантириш, клиник фикрлашни ривожлантириш, нутқий фикрлаш фаолияти кўникмаларини шакллантириш жараёнини амалга ошириш учун ишлатилиши мумкин.
4. Тиббиёт олий ўқув юртида чет тили бўйича мақсадли касбга йўналтирилган таълимни амалга ошириш, интерфаол усул ва услублардан фойдаланган ҳолда амалиётга йўналтирилган фаолиятни ташкил этиш касбга йўналтирилган лексик компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган жараённи ташкил этиш ва натижада, касбий малака даражасини ошириш имконини беради.


Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish