Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet687/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   683   684   685   686   687   688   689   690   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
599 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Экспозицияни яратишда асосан, Советлар ҳукмронлиги йилларида амалга оширилган 
коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун, “катта қирғин”, “пахта иши” масалалари 
кўпроқ ўрганилди ва асосий эътибор шу масалаларга қаратилди.
Навоий давлат педагогика институти тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси 
музейи тематикасидан келиб чиққан ҳолда асосан, Қуйи Зарафшон воҳасида амалга 
оширилган коллективлаштириш жараёни, қулоқлаштириш амалиёти, сургун сиёсати ва қатта 
қирғинда қатағон қилинган юртдошлар қисматини ўрганишга қаратилган ишлар амалга 
ошириб борилди. 
Шунингдек, юртдошларимизнинг чор Россияси ва советлар ҳукмронлиги йилларида 
ижтимоий ҳаётда, уй-рўзғорда фойдаланилган ашё ва буюмлари топилди, тўпланди ва музей 
фондига олинди. Музейда қуйидаги экспозиция бўлимлари яратилди:
1.
Туркистоннинг чор Россияси томонидан босиб олиниши ва маҳаллий халқнинг 
бунга қарши кураши; 
2.
Миллий уйғониш ҳаракати, унинг намоён бўлиши ва амалий йўналишлари; 
3.
Туркистон Мухторияти ҳукуматининг тугатилиши ва совет давлати қатағонлик 
сиёсатининг бошланиши (1917-1924-йиллар); 
4.
Ўрта Осиё минтақасида зулм ва босқинчиликка нисбатан қаршилик ҳаракати; 
5.
Совет ҳокимиятининг “коллективлаштириш” ва “қулоқлаштииш” сиёсати, унинг 
фожиали оқибатлари (1930-1936 йиллар); 
6.
1937-1938 йиллардаги сиёсий қатағонлар; 
7.
1980 йиллардаги “Пахта иши” кампанияси; 
8.
Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши, қатағон қурбонлари 
хотирасининг бадийлаштирилиши, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва риқожлантириш 
йўлида амалга ошириган тарихий ишлар (1991 йилдан кейинги давр). 
Музей экспозицияси бўлимлари айнан Марказий музей бўлимлари сингари номланган 
бўлсада, у ердаги маълумотлар асосан маҳаллий ҳудуд материаллари билан бойитилган. 
Қолаверса, Навоий вилоятининг, аҳоли яшаш шаротлари, мустақиллик йилларида 
амалга оширилган ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатларни кўрсатиб беришга ҳаракат 
қилинди. 
Материаллар тўплашда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий 
кутубхонаси (жадид миллий матбуот материаллари), Ўзбекистон Республикаси Марказий 
давлат архиви фондлари, Кармана туман давлат архиви, Қизилтепа туман давлат архиви, 
Нурота туман давлат архиви, Хатирчи туман давлат архиви, Ғиждувон туман давлат архиви, 
Бухоро вилоят давлат архивлари фондларидан фойдаланилди.
Ҳозирда музей экспозициясига қўйилган ва фондда жамланган ашёлар ва ҳужжатлар: 
Китоблар –100 дан ортиқ, архив ҳужжатлари асли – 435 бетдан ортиқ, ўша даврга оид 
араб-форс имлосидаги китоблар – 18 та, қатағон бўлган юртдошлар ҳақида маълумот ва 
суратлар – 80 дан ортиқ, ўша даврларга оид уй-рўзғор буюмлари ва осори-атиқалар – 90 дан 
ортиқ, советлар ҳукмронлиги даврига танга ва пуллар – 75 дан ортиқ, Навоий вилоятининг 
қадимги даврига оид ашёлар – 10 дан ортиқ, картина ва суратлар – 10 дан ортиқ, советлар 
ҳукмронлиги йилларига оид расмий матбуот – 50 саҳифага яқин, Чор Россияси ва советлар 
ҳукмронлиги йилларига оид суратлар (уйлар, аҳоли турмуши, сургун жараёнлари, 
қатағонлар, табиат ва б ) – 10 дан ортиқ, мустақиллик йиллари даврига оид суратлар – 50 дан 
ортиқ, қатағонлик даврига оид видеороликлар – 20 га яқин, шунингдек, 30 дан ортиқ 
юртдошлардан хотиралар ёзиб олинди ва фондга жамланди. 
Ҳозирда Навоий давлат педагогика институти 5110600-“Тарих ўқитиш методикаси” 
таъим йналиши битирувчи курс талабалари учун “Совет ҳокимиятининг қатағонлик сиёсати” 
номли фан (танлов фани) ни ўқитиш йўлга қўйилган. Ушбу фанни 34 соат маъруза, 22 соат 
семинар, 14 соат амалий машғулот сифатида ўқитиш ишчи ўқув режага киритилиб, 4 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   683   684   685   686   687   688   689   690   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish