Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet677/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   673   674   675   676   677   678   679   680   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
591 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
тайёрланган тақдимотлар ва ахборот маълумотига эга бўлган дастурлар мавзусини ёритишда 
муҳим восита ҳисобланади. Бундай жараёнда тушунчалар ва xодисалар ўртасида ўзаро 
алоқадорлик ўрнатилади, талабаларнинг шахсий билимлари кўпаяди, муаммоли масалаларни 
мустақил ечиш вазиятида тайёр тақдим этилган фактлар, тушунчалар, изоxларни фаол қабул 
қилишади. Бундай дарс учун ўқитувчи Power Point дастури имкониятларини яхши билиши ва 
компьютер технологияларига асосланган билимларга таяниши мумкин. Компьютер 
билимларидан қийналган ўқитувчилар анимация ва товушсиз оддий тақдимот усулларидан 
фойдаланишлари мумкин. Тақдимотда мавзу бўйича асосий тушунча ва иборалар, калит 
сўзлар, рисолалар, схема ва кўргазмали расмлар тақдим этилиши мумкин [3, 28-б.]. 
Тақдимотда кўргазмалилик ва қисқа матнлар муҳим ўрин эгаллайди. Тақдимот 
қуйидаги тавсифларга эга бўлиши керак: 
- слайдлар сони (7–10та); 
- слайдларнинг мазмуний ўлчамлари: 
1) биринчи слайд чиқарувчи ташкилотнинг номи, лойиҳа номи, лойиҳа 
муаллифларининг фамилиялари, исми, ўқув гуруxи рақами, лойиҳани тузиш санаси; 
2) охирги слайд, маълумотлар манбалари тавсифига бағишланган; 
3) қолган слайдлар лойиҳа мазмунини эркин шаклда ифодалайди. 
Талабаларга тақдимотга киритилган схемалар ва қисқа матнлар кўпайтирилиб, 
тарқатма материаллар сифатида тарқатилса мақсадга мувофиқ бўлади. Тарқатмаларда блиц-
сўров саволлари ва тақдимот давомида бериладиган топшириқларни ҳам илова қилиш 
мумкин. Бу жараёнда интернет маълумотларидан фойдаланиш ҳам фанни ўқитишда муҳим 
восита бўлиб хизмат қилади. Дарс бериш жараёнида билимларни ҳосил қилишда 
видеотасмалар ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Видео тасмаларни автоном ёки факультатив 
тариқасида кўриш xеч қандай натижа бермайди .Видео материаллардан фойдаланиш усули 
талабаларнинг мавзуга бўлган қизиқишини орттириши ва эмоционал таъсир кўрсатиши 
лозим. Видео тасмаларни намойиш этиш жараёнида ўқитувчи ҳар бир лавxани шарҳлаб 
бориши ва талабаларнинг диққатларини аниқ мақсадга жалб қилиши даркор [4, 69-б.]. 
Видео тасмаларнинг давомийлиги 5 – 7 дақиқадан ошмаслиги мақсадга мувофиқ. 
Ахборот-коммуникацион технологиялари асосида талабаларнинг фанларга бўлган 
қизиқишларини янада ошириш, касбий малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича 
ҳамда таълим самарадорлигини таъминловчи қуйидаги услубий тавсияларни амалиётга 
жорий этиш мақсадга мувофиқдир : 

талабаларнинг ахборот маданиятини шакллантиришда ахборот-коммуникацион 
технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш; 

турли фан ва компьютер тўгараклари, Интернет клубларида бўлажак
мутахассислардан касбий сифатларни шакллантиришга алоxида эътибор бериш; 

талабаларнинг ахборот-коммуникацион технологиялари бўйича мустақил ишларини 
ташкил этишларидан унумли фойдаланиш; 

тегишли ўқув фанларини ўрганишда предметлараро боғлиқлик ва алоқадорликни
таъминлаш; 

талабаларнинг касбий амалий фаолиятини такомиллаштириш; 

фан-техника ва технологияларнинг сўнги ютуқлари бўйича маълумотлардан
фойдаланиш; 

компьютер воситасида ўқитишда илғор педагогик технологиялар ва фаол методларни 
қўллаш; 

баxолашда талабаларни фаоллиги ва мустақил ишлаш қобилиятига алоxида эътибор 
қаратиш. 
Умуман олганда, қуйидаги ҳолларда ўқув жараёнида назария ва амалиётни биргаликда 
ўтказиш яхши натижалар беради: 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   673   674   675   676   677   678   679   680   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish