ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
590
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
компьютер дастурларига бўлган қизиқишини ривожлантиради. Оралиқ ва якуний назоратда
ҳам компьютердан фойдаланиш юқори самара беради. Компьютер талабаларни илмий иш
олиб бориш фаолиятларида ҳам катта роль ўйнайди. Масалан, талабалар назарий механика
фанининг аниқ бир мавзуси бўйича презентациялар тайёрлашнинг эффектив ва қизиқарли
усулини ишлаб чиқадилар.ва анимацияларни тайёрлашни ўрганадилар. Бу талабаларда
компьютер билан мулоқотда бўлиш техника ва технологиясини шакллантиради.
Ўқув материалларини мультимедиа тизимлари кўринишида тайёрлаш ва уларни
компьютер тармоқлари ва узатиш воситалари орқали кўпчиликка тақдим этиш
мумкин.Компьютер технологияларининг таълим тизимига кенг жорий этилиши барча
турдаги ўқитиш шаклларининг, ўқув материалларини қайтадан кўриб чиқишни талаб этади.
Ўқув материалларининг электрон шакли анъанавий қоғоз шаклидан фарқли равишда
ўрганишга қулай муқобил вариантдир. Электрон шаклдаги ўқув материалларининг энг
асосий ютуғи – унинг ихчамлиги ва тежамлигидадир. Халқаро иқтисодий танқислик даврида
қоғоз ва бўёққа бўлган талабни пасайтиради.Электрон шаклдаги ахборотга барча турдаги
ахборотларни(матн, график, анимация) жойлаштириш ва уларга ишлов бериш
мумкин.Компьютер технологияларининг таълим жараёнида қўлланилиши маъруза
дарсларининг ҳам шаклини ўзгартиришини талаб этмоқда. Маърузачи чекланган ҳажмдаги
вақт орлиғида белгиланган мавзу бўйича асосий тушунчаларни ўрганишга йўналтирувчи
кўрсатма ва изоҳар беради. Бундай шароитда ўқитиш сифати ва самарасини ошириш учун
ўқув материалини визуаллаштириш муҳим ўрин тутади. Анъанавий усулда маъруза
дарсларида доска, мел ва плакатлар каби воситалардан кўп фойдаланилган. Улар хам ўз
вақтида етарли даражада самара бериб келган. Лекин плакатлар статистик характерга эга
бўлиб уларга ўзгартириш киритиб бўлмаган. Доскага маълумотларни ёзиб ўчиришга кўп
вақт сарфланган. Ўз-ўзидан маълумки белгиланган материалларни талабалар эътиборига
тўлиқ
тақдим
этиш
имконияти
чегараланган.
Компьютерга
уланган
сонли
видеопроекторларнинг қўлланилиши анъанавий ўқитиш усулидан ахборотларни электрон
шаклда тасвирлаш имконига эга янги интеграллашган ўқитиш усулига ўтказди. Маъруза
ўқитувчиси доска ва мел ўрнига ахборотларни турлича кўринишларда тасвирловчи жуда
катта имкониятга эга бўлган замонавий воситаларга эга бўлди. Бунда ўқитувчи ўқув
материалини тақдим этиш шакли ва кетма-кетлигини ўзи аниқлайди. Талабалар берилаётган
материалларнинг асосий қисминигина конспект қилиб, кўпроқ вақтини тинглашга ва
саволлар беришга сарфлайди.
Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, мультимедиа маърузаларда ўқув материалининг
график, тасвир ва анимациялар билан кенг қамраб олиниши ўқитувчига мавзу бўйича кўпроқ
ахборот бериш ва тушунтириш учун чегараланган вақтдан унумли фойдаланиш имконини
беради. Тақдим этилаётган материалларнинг визуаллиги талабаларнинг эсда сақлаб қолиш
даражасини ҳам оширади.
Гап шундаки анъанавий ўқитиш усулларида гуруҳни фаол ишлашга жалб этиш ва
уларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш ҳамма вақт ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. Ўқув
материалининг электрон шаклда бўлиши, материални (матнли, графикли, овозли,
анимацион) компьютер экранида кўриш, ўрганиш, ўзгартириш киритиш ва ёзиб олиб янада
чуқурроқ ўрганишга имкон беради.Таълим жараёнида ахборот технологиялари ва уларни
қўлаш масалалари, инновацион ўзгариш ва ёндашувлар, тизимга ҳар қандай янгиликнинг
киритилиши бевосита ўқитувчи фаолиятини янгилаш ва ўзгартириш орқали амалга
оширилиши ҳам долзарб аҳамият касб этади. Бу фаолият –узлуксиз равишда янгиликлар
асосида ишлаш бўлиб, у узоқ вақт давомида шаклланади ва такомиллашиб боради [2, 63-б.].
Ўқитувчи томонидан ахборотни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш ва тарқатиш, педагогик
фаолиятга янгиликлар олиб кириш орқали таълим ривожига ҳисса қўшади, педагогик
фаолиятга ижобий таъсир кўрсатади. Талабаларга эркин ижод ва мустақил ишлаш учун кенг
шароит яратилди . Интернет манбалари, Power Point, Word компьютер дастурлари асосида
Do'stlaringiz bilan baham: |