Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
72 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
 
МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ АКТ 
КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
 
Абдуллахўжаева М.А. – ўқитувчи, ХТХҚТМОҲМ, Ўзбекистон.
 
Аннотатция: 
Мақолада таълим тизимига хозирги кунда сув ва ҳаводек зарур бўлиб 
келаётган ўқитувчининг ахборот коммуникация технологиялари бўйича компетенлигини 
ривожлантириш масаласи ҳақида ёзилган. 
Калит сўзлар: 
АКТ компетентлик, web-2, ахборот, коммуникация, дастурий 
таъминот, интернет. 
 
Барча таълим тизимидаги ислоҳотлар жараёнда жаҳон андозаларига мос келадиган 
узлуксиз таълим тизимини яратиш, таълим самарадорлигини юқори босқичларга кўтариш 
масалаларининг ижобий ҳал этилишига эришиш долзарб педагогик вазифалар сифатида кун 
тартибига қўйилди. Бу ислоҳотлардан кўзда тутилган мақсад таълим жараёнига янги 
педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, таълим самарадорлигини ошириш, 
мазмунини яхшилаш, пировард натижада уни жамият ижтимоий-иқтисодий, илмий-
маърифий ривожланишига хизмат қилдиришдан иборатдир. Ривожланган хорижий 
мамлакатлар таълим тажрибаларини ўрганиш сўнгги йилларда таълим самарадорлигини 
таъминловчи муҳим омил – педагогик технологиялар ва уларнинг имкониятлари эканлигини 
кўрсатди. Шу сабабли таълим тизимида олиб борилган ислоҳотларнинг муҳим йўналиши 
ўқитиш ишларини ташкил этадиган ва баркамол шахс тарбияси учун масъул бўлган 
муассасалар фаолиятига илғор педагогик технологияларни самарали татбиқ этишдан иборат. Бу 
борада республикамиз олий таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларида таълим 
мазмунини ва сифат даражасини яхшилаш, профессор-ўқитувчиларнинг методик савияси ва 
малакасини ошириш, кўргазмали қуроллар ва техник воситалар билан таъминлаш ишларига 
катта эътибор берилди.
Мазкур қарорларнинг мазмун-моҳияти узлуксиз таълим тизимининг моддий техник 
базасини яратишни, унинг асосида таълимга ахборот ва педагогик технологияларини жадал 
татбиқ этишни, қолаверса профессор-ўқитувчилардан дарс жараёнида ўзига хос янгича 
услубни қўллашни, касб маҳоратини доимий такомилаштириб боришини талаб этади.
Барча таълим муассасалари ўқитувчиларида инновацион таълим технологияларидан 
самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришда уларнинг ўқитувчи-ўқувчиларда 
таълимий фаолликни шакллантиришга ёрдам берувчи методлар тўғрисидаги маълумотларга 
эга бўлишлари муҳимдир. Бинобарин, инновацион таълим технологиялари ҳар бир таълим 
олувчида таълимий фаолликни юзага келтириб, унинг оддий ўқувчи ёки ахборотларни қабул 
қилувчи бўлиб қолишига йўл қўймай, балки фаол субъект сифатида билимларни пухта ва тезкор 
ўзлаштиришларига ёрдам беради. Шу сабабли барча замонавий таълим муассасалари 
ўқитувчиларидан инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш, ҳар бир машғулотни 
ижодий ёндашув асосида ташкил эта олишни тақозо этмоқда. Шу билан бир қаторда хар бир 
ўқитувчида ахборот коммуникация технологияларидан фойдалана олиш кўникмаларини 
шакллантириш хам давлат сиёсати даражасида қўриб ўтилган масалалардан бири 
хисобланади. Мактаб ўқитувчиларининг АКТ компетентлигига қўйилган талаблар 
республикамизда жадал сураъатлар билан ижобий томонга йўналтириб келинмоқда. 
Жумладан малака ошириш муассасаларида бу масалага катта эътибор бериб келинмоқда. 
Хар бир фан ўқитувчиси АКТ бўйича ўз компетенлигини ошириши нақадар муҳим 
эканлигини англаб етмоқда шунинг ўзи айни вазиятда жуда катта ютуқдир. Чунки ўқитувчи 
буни қанчалик чуқур англаб етса шунчалик унда интилиш кучли бўлади бу эса мақсадга 
эришишнинг асосий омили бўлиб хисобланади. 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish