Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet571/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   567   568   569   570   571   572   573   574   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

Калит сўзлар: 
ахборот фаолияти, ахборот, инновацион технологиялар, масофавий 
таълим.
 
Ключевые слова:
информационная деятельность, информация, инновационные 
технологии, дистанционное обучение. 
Key words:
information activity, information and innovation of technology, remote 
training. 
Ҳозирги кунда таълим тизимида замонавий усуллардан фойдаланишда ўқитиш 
технологияларига юқори сифатни таъминловчи тизимли ва комплекс ёндошиш катта аҳамият 
касб этмоқда. Бизга маълумки, кейинги даврларда қишлоқ ва чекка жойларда истиқомат 
қилувчилар фойдаланишлари учун ҳам кўплаб интернет, ижтимоий тармоқлари ва шу 
жумладан, бошқа маълумотларни узатиш воситаларидан унумли фойдаланиш учун кенг 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
503 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
имкониятлар яратилмоқда. Бу борада республикаимзда таълим муассасалари ўртасидаги 
мулоқотлар олиб бориладиган тадбирлар ва видеоконференциялар катта роль ўйнайди. 
Халқ таълими тизимида малака ошириш курси тингловчилари чуқур билим 
оширишлари учун янги ахборот технологияларидан, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш 
янада кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Бу барча малака ошириш курси тингловчилари 
билимлари ва малакаларини оширишда ҳам муҳим ўрин тутади.[1, 272-б] 
Юқоридаги вазифаларни самарали амалга ошишида асосий эътибор биринчи 
навбатда, таълим сифатига қаратилган бўлиши зарур, бунга таълим соҳасига ахборот 
технологияларини қўллаш, ўқитувчи ва таълим олувчининг интерфаол ўзаро алоқаларини 
таъминлаш, ўқув курслари ва ўқув дарсликларини ишлаб чиқишда юқори малакали 
кадрларни жалб этиш керак бўлади. 
Республикамизда ҳозирги кунда ўқув жараёнида ўқитиш технологияларининг бир 
нечта усулларидан: кейс-стади, масофадан ўқитиш тизими ва бошқа бир қанча усуллардан 
фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг асосий вазифаси қуйидалардан иборат: 
 
Кейс-стади методи (амалий ҳолатларни ўқитиш методи). Кейс-стади методи бўйича 
ўрганилаётган ҳар бир муаммо ёки мавзу юзасидан амалга ошириладиган ишлар режаси, 
уларни бажариш тафсилоти, натижалар ва хулосалар йиғиндиси алоҳида кейсни ташкил 
қилади. Бу метод таълим жараёнида ҳаётий вазиятлардан фойдаланишга қаратилган. Бу эса, 
ҳозирги кунларда таълим соҳасидаги долзарб бўлган муаммолардан ҳисобланади. Ушбу 
муаммони ҳал қилиш имконини бериши бу методнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлигини 
кўриш мумкин.[2, 18-б] 
Малака ошириш тизимида ҳам масофадан ўқитиш тизими қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 
1. Таълим жараёнида фанларни ўзлаштиришда ўқиш ва тассаввур қилиш фаолиятини 
ривожлантиришга мўлжалланган масофадан ўқитиш тизимида дастурий воситалардан 
фойдаланишнинг ҳолати ва истиқболларини таҳлил қилиш. 
2. Масофадан ўқитиш тизимида дастурий воситаларга қўйиладиган илмий ва услубий 
талабларини ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлигини асослаш.

3.
 
Тингловчиларнинг ўқиш ва тассаввур қилиш фаолиятини ривожлантириш моделини 
масофадан ўқитиш тизимининг дастурий ва педагогик имкониятлари ёрдамида асослаш. 
4. Ўқув жараёнида ахборотларни тасвирлаш ва ифодалашнинг асосий кўриниши 
масофадан ўқитиш тизимида дастурий воситаларнинг асосий тузилиши, таркибий қисмлари 
ва дидактик элементларини кўрсатиб бериш. 
Масофадан ўқитиш – бу ўқитишнинг замонавий технологиялари бўлиб, янги ўқув 
методологиясига ва телекоммуникацияга асосланган бўлиб, ўқитишнинг барча формалари 
сифатли узлуксизлиги ва самарадорлигини ошириш учун хизмат қилади. 
Масофадан ўқитиш – ўқитувчи томонидан билимларни узатиш жараёни, масофадан 
ўқитиш – тингловчиларни билим олиш жараёни. Шундай қилиб, масофадан ўқитиш – 
масофадан ўқитиш жараёнини амалга ошириладиган ва ҳуқуқий, ўқув – услубий, дастурий 
техник ва кадрлар таъминоти каби ўзаро бир-бири билан боғлиқ элементларни ўз ичига 
оладиган тизим бўлиб, унда тингловччилар мустақил ўқиш, ўрганиш ва ўзларига қулай 
вақтни танлаш имкониятига эга бўлиб, у ўқув жараёнини иденфикациялаш ва 
индивидуаллаштириш имконини беради. 
Масофадан ўқитиш тизими учун керакли ўқув материаллар қабул қилиш, интернет 
тармоқларидан асосан синхрон (on-line) ва асинхрон (off-line) кўринишларида амалга 
оширилади. Лекин ҳозирги кунда масофадан ўқитиш тизимида маълумотларни олишнинг 
бошқа 
кўринишлари 
ҳам 
такомиллашмоқда. 
Бунга 
ахборот 
ва 
компьютер 
технологияларининг техник ва дастурий жиҳатдан ривожжланаётганлиги, ҳамда интернет 
тармоғига уланишнинг арзонлиги ва ундан фойдаланишнинг оддийлиги асосий сабаб 
бўлмоқда. 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   567   568   569   570   571   572   573   574   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish