ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 436 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмишини кескин яхшилаш
мумкинлиги” тўғрисида айтиб ўтдилар.
Ҳозирги кунда бутун дунёда таълим бериш ўқувчининг таълим олиш сифатини
яхшилаш ва унинг чуқур билим олиб ўз фаолиятини муваффақиятли давом эттириш учун
қаратилган. Бунинг учун таълим тизимига ахборот коммуникацион технологияларни қўллаш
асосида эришиш мумкинлигини барча давлатлар ўз тажрибаларида амалга оширмоқда.
Кейинги ўн беш йилликда ривожланган давлатларда рақамли таълимга ўтиш бўйича ишлар
олиб борилиб бир қанча давлатлар ахборот коммуникацион технологияларни қўллаш учун
моддий техника базаларини тўлиқ яратдилар.
Рақамли таълимга ўтиш учун ҳар бир давлат ўз дастурини ишлаб чиқиши, таълим
дастурлар, ўқув курслари, электрон дарсликлар ва бошқа таълим олиш, таълим бериш учун
зарур бўлган материалларни эектрон таълим тизимига жойлаштиришмоқда. Интернет
тармоқларида таълим дастурларини жойлаштириб ахборот ва электрон технологиялар
асосида ўқитиш амалга оширилмоқда. Иртенетдан фойдаланган ҳолда бутун дунёда
булаётган илм марифат сохасидаги янгиликларни билиш ахборот алмашиш имконияти
вужудга келмоқда.
Рақамли таълим тизимига тўлиқ ўтиш учун узлуксиз таълим тизимининг барча
буғинидаги таълим бериш муассалари тўлиқ ахборот коммуникацион технологиялар
жихозлари билан таъминланиши зарур. Таълим тизимида рақамли технологияларни қўллаш
таълим сифати ва самарадорлигини ошишига олиб келади. Таълим олувчиларга исталган
пайтда исталган жойда таълим олиш имконияти мавжуд бўлади. Таълим берувчи ва таълим
олувчилар ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш ва қўллаш бўйича етарли
билим, кўникма ва малакага эга бўлиши зарур.
Европа давлатларида янги техник воситаларни қўллаш асосида таълим тизимини
инқироздан олиб чиқишга ишонади. Техник дитерминизм тарафдорлари янги электрон
қурилмалар ўзлаштирмаслик муаммоларини ҳал этишда; таълим берувчи ва таълим
олувчилар ўртасида ҳамкорлик ўрнатишни; диференциал таълим бериш; ўқиш тури ва
услубини ихчамлаштириш; таълим хизматларини оптималлаштиришга олиб келиши; таълим
олиш потенциалининг Интернет тармоқларида ортишига; ўқитувчи ва ўқувчи орасида
виртуал боғланиш юзага келишига ишонади.
АҚШ биринчилар қаторида информацион технологияларни таълим тизимига
қўллашда назарий томондан асослаш ва амалий ўзлаштиришга киришди. Ҳозирги кунда
АҚШ да барча таълим муассалари тўлиқ компьютерлашган. Ғарб давлатларида ҳам янги
информацион технологиялар қўлланилмоқда. Таълимда информацион технологияларни
қўллаш асосида сифат ва самарадорликни ошиши ўз тасдиғини топди. Махсус ўқув
синфхоналарни шакллантирилиши, масофавий таълим марказларини ташкил этилиши
электрон жиҳозлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Учинчи минг йиллик бошларида
ривожланган давлатларнинг 60-70% банд бўлган аҳолиси ҳар хил гаджетлардан фойдаланар
эди. Ғарбий европа ва АҚШ да рақамли таълимга ўтишда биринчи навбатда таълимда янги
информацион технологияларни ўрганишга киришилди.
Францияда ҳам 1990 йиллардан таълимда информацион технологияларни қўллаш
йўлга қуйилган. Японияда 2020 йилдан тўлиқ рақамли таълим тизимига ўтиш
режалаштирилган. Шу йили электрон дарсликлар ўқув меърий ҳужжатлар барчаси амалда
тадбиқ этилади. Электрон технологиялар тўлиқ таьминланади. Информация хавфсизлиги
таъминланади. Таълимни информациялаш кенг миқёсда олиб борилади, электрон таъминот
тизими тўлиқ амалга оширилади, бошқарув тизимида ҳар хил лавозим даражалар ташкил
этилади масалан: информацион хавфсизлик директори, информацион технологиялар
директори , электрон таълим қумитаси, электрон таълим маслахат ижро органлари ва
бошқалар.