32. Асосий тил сатҳлари деганда нимани тушунасиз?
а) агар тил сатҳида ўз бирлиги бўлса...;
б) агар тил сатҳининг ўз бирлиги бўлмаса;
в) агар тил сатҳида икки ва ундан ортиқ бирлиги бўлса;
33. Тилларда гаплар вазифаси нуқтаи назардан нечта турга бўлинади?
а) 4; б) 2; в) 3;
34. Тилларда гаплар тузилишига / таркибига кўра неча турга бўлинади?
а) 2; б) 3; в) 4;
35. Фонема ва фон атамалари орасида қандай фарқ бор?
а) фонема-тил бирлиги, фон-нутқ бирлиги;
б) фонема-нутқ бирлиги, фон-тил бирлиги;
в) ҳар иккови тил бирлиги;
36. Асосий ва ёрдамчи сўз туркумлари орасидаги фарқ нимадан иборат?
а) асосий сўз туркумлари лексик маънони ифодаласа, ёрдамчи сўз туркумлари грамматик маънони билдиради;
б) асосий сўз туркумлари грамматик маънони, ёрдамчи сўз туркумлари лексик маънони ифодалайди;
в) ҳар иккови бир хил маъноларни ифодалайди;
37. Морфологик типология нуқтаи назаридан ўзбек ва рус тиллари орасидаги фарқ нимадан иборат?
а) ўзбек тили - агглютинатив, рус тили эса, флектик тилдир;
б) ўзбек тили-полисинтетик, рус тили - агглютинатив тил;
в) ҳар иккови-флектив тилдир;
38. Қайси сўз туркуми грамматик шахс маъносини ифодалайди?
а) феъл; б) сифат; в) сон;
39. От ва кишилик олмошлари ўртасида грамматика нуқтаи назаридан қандай ўхшашлик бор?
а) ҳар иккови грамматик сон ва шахс маъносини ифодалайди;
б) от сон ва шахс маъносини ифодалайди, олмошлар эса ифодаламайди;
в) фақат олмошлар шахс ва сон маъносини ифодалайди;
40. Тилларда қайси сўз туркуми морфологик жиҳатдан кенг ривожланган?
а) феъллар; б) отлар; в) сифатлар;
41. Грамматик қўшимчаларга бой тилларда гапдаги сўз тартиби нисбатан эркин бўлади.
а) тўғри; б) нотўғри;
42. Дунёдаги барча тилларда ҳарфлар ва товушлар сони бир - бирига тенг.
а) тўғри; б) нотўғри;
43. Иккита грамматик восита бир грамматик маънони ифодалашга хизмат қилиши мумкинми?
а) мумкин; б) мумкин эмас;
Do'stlaringiz bilan baham: |