Жилоланишнинг йирик фойдалари. Уларга истисно қилиш тамойилини қўллаш имкониятининг йўқлиги жамият бойликларини индивидуал истеъмол товарларидан кескин ажратиб турсада, ҳукумат инсонларни истисно қилиш тамойили қўллаш мумкин бўлган жуда кўп турдаги бошқа товарлар ва хизматлар билан таъминлайди. Жумладан, кўчалар ва автомагистраллар, полиция ва ўт ўчириш хизмати, кутубхона ва музейлар, профилактик медицина хизмати каби бойлик ва хизматлар тўлалагича истисно қилиш тамойили таъсирига тушиши мумкин, ёки уларга нарх белгилаш мумкин ва хусусий ишлаб чиқарувчилар улар билан бозор тизими орқали истеъмолчиларни таъминлашлари мумкин. Лекин юқорида таъкидланганидек, бу барча хизматлар ўзи билан жилоланишнинг сезиларли фойдасини олиб кетади ва бундан келиб чиқадики, бозор тизими уларни етарли даражада ишлаб чиқармайди. Шунинг учун ҳам ҳукумат бу соҳага ресурслар ажратилишини камайишини олдини олиш учун уларни ишлаб чиқариш ёки молиялаштиришни ўз зиммасига олади. Бундай товар ва хизматларни баъзан квазижамият(квазидавлат) бойликлари деб ҳам аташади. Шунинг учун соғлиқни сақлаш турар жой қурилишларини тўхтамаётганлигини тушиниш мумкин. Шахсий фойдаланиш учун ишлатиладиган бойликлар бозор тизими орқали таъминланиши керакми, ёки бу квазижамият бойликларини давлат таъминлаши керакми?
13.6. Ресурсларни жамият фаровонлиги учун тақсимлаш
Баҳоларнинг бозор тизими жамият бойликлари учун умуман, квазижамият бойликлари учун эса етарли даражада ресурс ажратмаётган шароитда уларни ишлаб чиқаришни таъминловчи механизм қандай бўлиши керак?
Индивидларнинг ўзларининг мустақил қарорлари асосида хусусий корхоналардан сотиб олинадиган шахсий истеъмол товарларидан фарқли равишда жамият бойликлари гуруҳ ёки жамоа қарорлари асосида давлат воситасида сотиб олинади. Аниқроғи, турли хил жамият бойликларини ишлаб чиқариш ҳажми ва турлари демократик давлатда сиёсий усуллар ёки овоз бериш йўли билан аниқланади. Жамият бойликларини истеъмол қилиш ҳажми давлат сиёсати масаласини ўзида акс эттиради. Сиёсий саҳнада қабул қилинадиган бу гуруҳий қарорлар бешта фундаментал саволга жавоб берувчи уй хўжаликлари ва корхоналар қарорларига тўлдириш бўлади.
Кўрсатиб ўтилган гуруҳий қарорлар қабул қилинганлигини кўзда тутиб, биз шахсий истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан жамият бойликлари ишлаб чиқаришга ресурслар қандай қайта тақсимланаётганлигини аниқлаб олишимиз керак. Тўла бандлик мавжуд бўлган иқтисодиётда давлат олдида шахсий истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасидаги ресурсларни бўшатиш ва уларни жамият бойликлари ишлаб чиқаришга йўналтириш вазифаси туради. Хусусий сектордан ресурсларни бўшатишнинг ўз-ўзидан маълум усули уларга бўлган шахсий талабни қисқартиришдир. Бу корхоналар ва уй хўжалигини солиққа тортиш ва бу орқали улар даромадининг ёки уларнинг потенциал тўлов қобилиятининг бир қисмини «даромад-харажат» оқимидан чиқариш йўли билан эришилади. Кам даромад ола бошлаган корхоналар ва уй хўжаликлари ўзларининг инвестицион ва истеъмол харажатларини қисқартиришга мажбур бўладилар. Қисқача қилиб айтганда, солиқлар шахсий истеъмол учун зарур бўлган товарлар ва хизматларга бўлган талабни камайтиради, бу эса ўз навбатида ресурсларга бўлган хусусий талабни камайишини келтириб чиқаради. Хусусий иқтисодий агентларнинг тўлов қобилиятини ҳукуматга бера туриб солиқлар ресурсларни хусусий секторда қўлланилишидан озод қилади. Кейинчалик ҳукумат солиқ тушумларини сарф қилган ҳолда бу ресурсларни жамият бойликлари ва хизматларни ишлаб чиқаришга йўналтириши мумкин. Масалан, корпорациялар даромадларидан ва шахсий фойдадан олинадиган солиқлар ресурсларни инвестицион(пармалаш станоги, автофургонлар, омбор бинолари ва бошқа) ва истеъмол(озиқ-овқат, кийим-кечак, телевизор ва бошқа) товралари ишлаб чиқаришдан озод қилади. Ҳукумат бу ресурсларни бошқариладиган ракеталар, ҳарбий самолетлар, янги мактаблар ва автомагистраллар қурилишига сарфлаши мумкин. Ҳукумат мамлакатнинг миллий маҳсулоти таркибини ўзгартириш мақсадида онгли равишда ресурсларни қайта тақсимлайди. Тарихан шундай қарор топганки, ҳукуматнинг энг янги ва баъзи бир томондан энг муҳим вазифаси иқтисодиётни барқарорлаштириш ёки хусусий иқтисодиётга ёрдам бериш, ресурсларнинг тўла бандлигини таъминлаш ва нархларни барқарорлаштиришдан иборат. Мазкур ҳолатда биз умумий характеристика билан чекланмоқдамиз ва ҳукуматнинг барқарорлаштириш ролини(унга тўла-тўкис тушунтириш бермасдан) таъкидлаб ўтаяпмиз холос. Бу ерда хал қилувчи нарса шунга олиб келадики, ишлаб чиқариш даражаси умумий ёки жами харажатлар ҳажмига бевосита боғланган бўлади. Умумий харажатларнинг юқори даражаси шуни англатадики, кўпгина соҳалар учун маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш фойдали, бу шароит эса ўз навбатида моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишда юқори даражага эришиш заруриятини келтириб чиқаради. Кўпгина иқтисодчиларнинг фикрича, капиталистик тизимда жами харажатларни тўла бандликни таъминлайдиган даражага кўтарадиган механизмлар йўқ. Иккита ноқулай ҳолатнинг юзага келиш эҳтимоли мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |