The economy of enterprise



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/196
Sana10.02.2023
Hajmi2,45 Mb.
#909942
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   196
Bog'liq
56-y-Korxona-iqtisodiyoti.-Oquv-qollanma.-Э.Х.Махмудов.-М.Ю.Исаков.-T-2006.

Корхонанинг
таш
=
и
мущити
Бевосита
таъсир
омиллари
Билвосита
таъсир
омиллари
етказиб
берувчилар
мащсулот
истеъмолчилари
ра
=
обатчилар
=
онунлар
ва
муассасалар
тартибга
солиш
касаба
уюшмалари
бош
=
а
омиллар
мамлакат
и
=
тисодиётининг
ащволи
ижтимоий
ва
сиёсий
ызгаришлар
хал
=
аро
во
=
еалар
гурущ
манфаатларининг
таъсири
фан
-
техника
тара
=
иёти
бош
=
а
омиллар


175 
Ҳозирги 
жамиятнинг 
ахборотлаштириш 
ва 
электронлаштириш 
шароитларида корхоналарнинг хавфсизлигини таъминлаш учун доимий 
равишда фаолият кўрсатувчи, тижорат фаолиятининг хавфсизлигини 
таъминлашнинг барча шакл ва усулларини қамраб олувчи тизим амал қилиши 
лозим. Шу сабабли хавфсизлик хизмати маркетинг ва менеджмент хизмати, 
валюта, кредит ва ҳуқуқий бўлимлар каби иқтисодий бўлинмалар билан 
чамбарчас боғлиқликда ишлаб, иқтисодий хавфсизликка кўпроқ ёндашган 
ҳолда уларнинг фолиятини тўлдириши зарур. 
 
12.3. Корхонанинг хавфсизлик хизмати, унинг тузилиши ва вазифалари 
 
Хавфсизлик хизмати корхонанинг тузилмавий бирлиги бўлиб, хавфсизлик 
тартибини ишлаб чиқиш, ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унга риоя 
қилинишини назорат қилишни амалга оширади. У ўз фаолиятида 
қуйидагиларга асосланиши лозим: 

қўриқлаш тартибини ташкил этиш бўйича қоидалар; 

раҳбар, мутахассис ва техник ходимлар учун махфий маълумотлар 
билан ишлаш бўйича лавозим йўриқномаси; 

маълумотларни техник-муҳандислик жиҳатидан ҳимоя қилишни 
ташкил этиш бўйича лавозим йўриқномаси; 

хорижий ваколатхоналар ва вакиллар билан ишлаш бўйича лавозим 
йўриқномаси. 
Корхона хавфсизлик хизмати таркибида ахборот-таҳлил бўлинмалари, 
хавфсизликни таъминлаш йўналишлари бўйича ташкилий бўғинлар ҳамда 
муайян вазифаларни бажариш учун вақтинчалик тузилмалар яратилиши 
мумкин. 
Корхона раҳбарияти ёки акциядорлик жамияти бошқаруви қарорига кўра, 
муайян 
мақсадлар 
ва 
юзага 
келувчи 
шароитларда 
хавфсизликни 
таъминлашнинг мураккаб вазифаларини ҳал қилиш учун корхонанинг етакчи 
мутахассисларини жалб қилган ҳолда вақтинчалик тузилмалар яратилиши 
мумкин. 
Белгиланган вазифаларни бажариш учун корхонанинг хавфсизлик хизмати 
қуйидагиларни амалга оширади: 

маъмурий-тақсимлаш функцияси, хавфсизлик тартибини ўрнатиш ва 
таъминлаш, масъул шахсларнинг корхона хавфсизлигини таъминлаш 
масалалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, шунингдек, 
корхонанинг мазкур фаолият тури соҳасидаги ваколат функцияларини амалга 
оширишга оид қарорлар тайёрлаш йўли билан амалга оширилади; 

хўжалик-тақсимлаш функцияси, хавфсизлик хизматининг корхона 
хавфсизлигини таъминлашда зарур бўлган ресурсларни белгилаш, корхона 
мулки ва интеллектуал бойликларини сақлаш ва улардан оқилона 
фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини тайёрлаш ва амалга оширишда 
иштирок этиши йўли билан амалга оширилади; 


176 

ҳисоб-назорат функцияси, тижорат-молиявий фаолиятнинг энг муҳим 
йўналишларини ажратиб кўрсатиш ва корхонанинг молиявий барқарорлигига 
таҳдид солувчи хавф-хатарнинг олдини ўз вақтида олиш, уларнинг 
манбаларини баҳолаш, хавфли ҳолатларни назорат қилишни йўлга қўйиш, 
корхона хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи салбий омилларни ҳисобга олиш, 
шунингдек, корхонанинг ҳаётий эҳтиёжларига таҳдид солувчи ғирром 
рақиблар, ишончсиз ҳамкорлар, шахслар ва ташкилотлар ҳақида маълумотлар 
йиғиш ёрдамида амалга оширилади; 

ижтимоий-кадрлар функцияси, хавфсизлик хизматининг кадрларни 
жойлаштириш, 
меҳнат 
жамоаларидаги 
салбий 
фикрлар, 
ижтимоий 
зиддиятларнинг юзага келиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, 
жанжалларнинг олдини олиш, ходимларга йўриқнома бериш, уларда 
белгиланган хавфсизлик нормаларига риоя қилиш учун жавобгарлик туйғусини 
шакллантиришдаги иштироки орқали амалга оширилади; 

ташкилий-бошқарув функцияси, корхона хавфсизлигини таъминлаш 
жараёнини бошқаришнинг доимий ташкилий тузилмасини яратиш, қўллаб-
қувватлаш ва ўз вақтида қайта ташкил этишга бошқарув таъсирини кўрсатиш, 
фаолиятнинг алоҳида йўналишлари бўйича мослашувчан вақтинчалик 
тузилмалар, алоҳида бўғинлар ўртасида белгиланган дастурий мақсадларга 
эришиш учун ўзаро алоқалар ва мувофиқлаштиришни ташкил этиш ёрдамида 
амалга оширилади; 

режали-ишлаб чиқариш функцияси, корхона хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича алоҳида мақсадли режалар ва дастурлар мажмуини ишлаб чиқиш, 
уларни амалга ошириш, хавфсизлик тартибини ўрнатиш ва қўллаб-қувватлашга 
оид чора-тадбирларни тайёрлаш ва бажариш ёрдамида амалга оширилади;

ташкилий-техник функция, корхонада хавфсизлик тартибини моддий-
техник жиҳатдан таъминлаш, махсус техникалар ҳамда янги, прогрессив 
технологиялар, махфий тартиб ва бошқа махсус фаолиятларни ўзлаштириш 
ёрдамида амалга оширилади; 

илмий-услубий функция, корхона хавфсизлигини таъминлашнинг илғор 
тажрибаларини тўплаш ва тарқатиш, ходимларни ўқитишни ташкил этиш, 
корхона олдида юзага келувчи корхона хавфсизлигини таъминлашга оид 
муаммоларни ҳал қилишнинг илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш ва унинг бу 
соҳадаги фаолиятини услубий кўрсатмалар билан таъминлаш ёрдамида амалга 
оширилади; 

ахборот-таҳлил функцияси, хавфсизликка оид маълумотларни мақсадли 
равишда йиғиш, тўплаш ва улар билан ишлаш, бунинг учун зарур бўлган 
маълумотларни аналитик таҳлил қилишнинг техник ва услубий воситаларини 
яратиш ва улардан фойдаланиш, корхонанинг манфаатдор бўлинмалари ва 
алоҳида шахсларни хавфсизлик хизматида мавжуд бўлган маълумотлар билан 
таъминлаш ёрдамида амалга оширилади. 
Юқорида келтирилган функциялар корхона хавфсизлик хизматининг 
зарур ташкилий тузилмасини шакллантиришга имкон беради. Унинг намунавий 
тузилмаси қуйида келтирилган (12.2 - чизма): 


177 

12.2-чизма. Хавфсизлик хизмати тузилмаси. 
Корхона хавфсизлик хизмати Низомида унинг мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ 
ва мажбуриятлари, назорат-тафтиш фаолияти белгилаб берилади. Хавфсизлик 
хизмати ўз фаолиятини корхона хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш ва 
қўллаб-қувватлаш асосида олиб бориб, қуйидагиларни қамраб олади:

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish