The economy of enterprise



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/196
Sana10.02.2023
Hajmi2,45 Mb.
#909942
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   196
Bog'liq
56-y-Korxona-iqtisodiyoti.-Oquv-qollanma.-Э.Х.Махмудов.-М.Ю.Исаков.-T-2006.

Мутлақ озод қилиш
корхонанинг айланма маблағларга бўлган 
эҳтиёжини камайтиришни тавсифлайди ҳамда мавжуд ресурслардан рационал 
фойдаланишга оид турли ташкилий-техник чора-тадбирлар ҳисобига амалга 
оширилади. 
Мисол.
Корхона айланма маблағларининг ўртача миқдори 2000 йилда 
100 млн сўмни ташкил қилади. 2001 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 
ўзгартирмаган ҳолда 90 млн сўм миқдорида эҳтиёж режалаштирилмоқда. Бу 
ҳолда асосий воситаларнинг мутлақ озод қилиниши 10 млн сўмни ташкил 
қилади. 
Нисбий озод қилиш
айланма маблағлари ҳажмининг ўзгариши ҳамда 
сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини акс эттиради. Уни аниқлаш учун 
ҳисобот йилида айланма маблағларга эҳтиёжни, маҳсулотни мазкур давр 
мобайнида сотиш бўйича ҳақиқий айланиш ҳамда ўтган даврдаги айланишни 
(кунларда) инобатга олган ҳолда ҳисоблаш зарур. Улар ўртасидаги фарқ озод 
қилинган воситалар миқдорини беради. 
Мисол.
Корхонада 1999 йилда сотилган маҳсулот қиймати 360 млн 
сўмни, 2000 йилда эса 400 млн сўмни ташкил қилган. Айланма маблағларнинг 
ўртача қолдиғи 1999 йилда 100 млн сўм, 2000 йилда эса 95 млн сўмни ташкил 
қилган. Айланиш муддати 1999 йилда 100 кун (100х360:360). 2000 йилда 


134 
айланма маблағларга эҳтиёж 111 млн сўм (400х100:360). 1999 йилда айланма 
маблағларнинг ўртача қолдиғи 95 млн сўмни ташкил қилганини ҳисобга 
оладиган бўлсак, воситаларнинг нисбий озод қилиниши 16 млн сўмни (111 - 95) 
ташкил этади. 
 
Қисқача хулосалар 
Ҳеч бир корхона айланма маблағларсиз фаолият кўрсата олмайди. 
Уларнинг мавжуд бўлиши ҳар бир ишлаб чиқариш жараёни учун мажбурий 
элемент ҳисобланади. 
Корхонанинг молиявий аҳволи кўп жиҳатдан айланма маблағлардан 
фойдаланиш даражаси ва тузилмасига боғлиқ бўлади. Мазкур даража 
маҳсулотнинг материал сиғими, электр сиғими, энергия сиғими, моддий ресурс 
харажатлари ва ундан фойдаланиш коэффициенти каби кўрсаткичларни 
тавсифлайди. Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари қуйидагилар: 
айланиш коэффициенти, бир марта айланиш давомийлиги ва юкланиш 
коэффициенти. 
Корхонада маҳсулотнинг материал сиғимини пасайтириш иқтисодий ва 
ижтимоий жиҳатдан катта аҳамият касб этади, чунки у қуйидагиларга имкон 
яратади: 

ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли равишда камайтириш; 

корхона ихтиёрида қолувчи фойда миқдорини ошириш; 

маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш; 

корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш. 
Корхонада маҳсулотнинг материал сиғимини қуйидагилар ҳисобига 
амалга ошириш мумкин: 
*
машина ва асбоб-ускуналарнинг янада мукаммал конструкцияларини 
яратиш; 
*
сунъий ва синтетик материаллардан кенг равишда фойдаланиш; 
*
кам чиқитли ва умуман чиқитсиз технологиялардан кенг равишда 
фойдаланиш; 
*
корхонада мукаммал норматив базани ташкил қилиш; 
*
ишлаб чиқариш чиқитларидан қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришда 
фойдаланиш; 
*
ишлаб чиқаришни кобинациялаш; 
*
маҳсулот сифатини яхшилаш. 
Корхонада моддий ресурслардан оқилона фойдаланишга фақат доимий 
амал қилувчи тизим сифатидаги ресурсларни сақлашнинг чуқур ўйланган 
сиёсати асосида эришиш мумкин. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish