The economy of enterprise


  XII МАВЗУ. КОРХОНАНИНГ ТИЖОРАТ СИРИ ВА ИҚТИСОДИЙ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/196
Sana10.02.2023
Hajmi2,45 Mb.
#909942
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   196
Bog'liq
56-y-Korxona-iqtisodiyoti.-Oquv-qollanma.-Э.Х.Махмудов.-М.Ю.Исаков.-T-2006.

 


172 
XII МАВЗУ. КОРХОНАНИНГ ТИЖОРАТ СИРИ ВА ИҚТИСОДИЙ 
ХАВФСИЗЛИГИ 
12.1. Корхона хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади, вазифалари ва 
тамойиллари. 
12.2. Корхона ҳавфсизлигини таъминлашни ташкил қилиш ва бошқариш. 
12.3. Корхонанинг хавфсизлик хизмати, унинг тузилиши ва вазифалари. 
12.4. Корхонанинг тижорат сирлари.
 
 
12.1. Корхона хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади, вазифалари ва 
тамойиллари 
Хавфсизлик бу мураккаб ва серқирра категориядир. У асосан ва кўпинча 
ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган воситаларнинг хавфсизлиги нуқтаи 
назаридан баҳоланади ва кўриб чиқилади. Шу сабабли ҳозиргача биз техника 
хавфсизлиги, пиёда хавфсизлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ёки зарарсизлиги 
каби тушунчаларни учратсакда, корхона хавфсизлигига ҳали дуч келганимиз 
йўқ. 
Маҳсулотларнинг замонавий намуналари, ишлаб чиқариш технологияси, 
инвестиция режалари ва бошқалар саноат айғоқчилигининг диққат марказида 
туриб, корхона ва мамлакат учун маълум бир хавф туғдиради. Шу сабабли 
хавфсизлик ва тижорат сирлари муаммолари ҳозирги бозор ва рақобатчилик 
шароитларида иқтисодиёт фанининг, жумладан, замонавий корхоналар 
иқтисодиётининг муҳим бўлимларидан бири ҳисобланади. 
Корхона 
хавфсизлигини 
таъминлашнинг 
асосий 
мақсадлари 
қуйидагилардан иборат: 

корхона ва унинг барча бўлинмалари, меҳнат жамоасининг давлат 
тузилмаси, хорижий ҳамкорлар ва рақиблар билан ўзаро муносабатларда 
қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; 
*
корхона мулкини сақлаш, ундан оқилона ва унумли фойдаланиш; 
*
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ички ва ташқи бозордаги 
рақобатбардошлигини ошириш; 
*
ташкилий ва ишлаб чиқариш барқарорлигига эришиш, бутловчи қисмлар 
етказиб берувчиларга ёрдамчи ва ҳамкорларга бир томонлама қарам бўлишга 
йўл қўймаслик; 
*
барча тузилмавий бўғинлардаги ходимлар орасида меҳнат интизомини 
мустаҳкамлаш; 
*
меҳнат 
унумдорлигини 
ошириш 
учун 
моддий 
ва 
маънавий 
манфаатдорлигини таъминлаш; 
*
ишлаб чиқаришда фан-техника ютуқларидан фойдаланиш, самарали 
ахборот базасини ривожлантириш; 
*
корхона обрўсини ошириш. 
Кўрсатилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда корхона хавфсизлигини 
таъминлаш вазифалари белгиланиб, улар корхонанинг ички тартиб-қоидалари 
ва иш тартибида ҳамда махсус ишлаб чиқилган чора-тадбирларда ўз аксини 
топиши мумкин. Булар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 


173 
1. Корхона ичида ҳамда ташқи ташкилотлар - ҳукумат идоралари
бошқарув структурасидаги қоидабузарлик омиллари, ваколатни ошириш 
ҳоллари ва ҳоказоларни аниқлаш; 
2. Корхонанинг барқарор ишлашига таъсир қилиши мумкин бўлган хавф-
хатар ҳамда бозор конъюнктурасидаги ноқулай ўзгаришларни аниқлаш ва зарур 
чораларни қўллаш; 
3. Бўлажак ҳамкорларни ўрганиш, уларнинг молиявий аҳволини таҳлил 
қилиш ва баҳолаш; 
4. Иқтисодий айғоқчиликка қарши чора-тадбирларни тайёрлаш; 
5. Корхона сирларидан хабардор бўлган малакали ходимларни бошқа 
корхоналарга жалб қилишнинг олдини олиш; 
6. Носоғлом рақобатчиликни енгиш; 
7. Корхона ҳудуди ва моддий ресурсларини ҳимоя қилиш; 
8. Тижорат сирларини муҳофаза қилишни ташкил қилиш; 
9. Меҳнат жамоаси аъзолари орасидаги салбий фикрларни аниқлаш; 
10. Фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш ва хавфсизликнинг бошқа 
чоралари. 
Маълумки, кўрсатилган мақсад ва вазифалар ўз-ўзидан автоматик 
равишда ҳал қилинмайди. Бунинг учун, аввало, ўз ишини яхши билишдан 
ташқари моҳир ва юқори малакага эга бўлган ҳамда ўзлари ишлаётган корхона 
учун “жон куйдирувчи”кадрлар зарур. Уларсиз муваффақиятга деярли эришиб 
бўлмайди. 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish