The economy of enterprise


Капитал қўйилмаларнинг мулк шаклига кўра тузилмаси



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/196
Sana10.02.2023
Hajmi2,45 Mb.
#909942
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   196
Bog'liq
56-y-Korxona-iqtisodiyoti.-Oquv-qollanma.-Э.Х.Махмудов.-М.Ю.Исаков.-T-2006.

Капитал қўйилмаларнинг мулк шаклига кўра тузилмаси 

 
бу, 
инвестицияларнинг давлат, акциядорлик, қўшма, ижара ва бошқа турдаги 
жамоа корхоналари ўртасида тақсимланишидир. У капитал қўйилмалардан 
фойдаланиш , шунингдек, уларнинг шаклланиш тартиби ва манбалари нуқтаи 
назаридан муҳим аҳамиятга эга. Амалиёт шуни кўрсатадики, каптил 
қўйилмаларнинг самарали тузилмаси уларни тежаш, энг кам харажатлар билан 
энг кўп фойда олишга тенгдир. 
Инвестицияларнинг такрор ишлаб чиқариш тузилмаси янги қурилиш 
ҳамда мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник 
жиҳатдан қайта қуроллантиришга сарфланувчи харажатлари ўртасидаги ўзаро 
нисбатни ифодалайди. 
 
11.3. Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш 
Умуман олганда самарадорлик муайян натижаларга эришишни англатади. 
У сарафланган харажатлар ва олинган натижалар нисбати асосида аниқланади. 
Харажатлар қанчалик кам ва натижалар қанчалик кўп бўлса, самарадорлик ҳам 
шунчалик юқори бўлади. 
Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги бутун ишлаб чиқариш 
самарадорлигининг таркибий қисмидир. Турли даражадаги хўжалик 
фаолиятида инвестицияларнинг иложи борича кўпроқ фойда, қайтим 
келтириши асосий вазифа қилиб белгиланади. Бу қоидадан четга чиқиш 
ресурсларни йўқотиш, жамиятнинг илгариги ва ҳозирги меҳнатини йўққа 
чиқаришга олиб келиши мумкин. 
Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш зарурати, 
қўшимча капитал қўйилмалар киритилишини талаб қилувчи янги қурилиш, 
мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник жиҳатдан 
қайта қуроллантириш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва ташкилий-
техник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш каби барча ҳолларда юзага келади. 
Баъзан маҳсулотларнинг янги турини ишлаб чиқариш ҳам инвестиция ва бошқа 
маблағлар киритилишини, демак, харажат ва натижалар нисбатини аввалдан 
баҳолашни талаб қилади. 
Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда корхоналар 
иккита вазифани ҳал қилишлари лозим: 
биринчиси

капитал қўйилмаларнинг қопланиш муддати ва 
даромадлилиги нуқтаи назаридан, энг мақбул вариант танлаш имкониятини 
яратувчи инвестицион лойиҳа самарадорлигини баҳолаш; 


164 
иккинчиси
- мавжуд ишлаб чиқаришга ишлаб чиқариш кўрсаткичларини 
яхшилаш мақсадида киритилувчи инвестициялар самарадорлигини баҳолаш 
(қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, таннархни камайтириш, фойдани ошириш 
ва ҳоказо). 
Биринчи вазифанинг ечими
мос келувчи маркетинг тадқиқотларини 
амалга оширишни кўзда тутиб, бу тадқиқот давомида талаб ва ундан келиб 
чиқувчи таклиф, бозор сегментацияси, баҳони шакллантириш стратегияси, 
молиялаштириш манбалари ва бошқалар аниқланиши лозим. Инвестицион 
лойиҳани муқобиллик асосида танлагандан сўнг бирламчи-рухсат берувчи 
ҳужжатларни, техник ва бошқа қарорларни, жумладан, муҳандислик 
таъминоти, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар
тайёрлашишлари амалга оширилади. 
Инвестицион лойиҳани тайёрлаш ва шунга мос равишда инвестициялар 
самарадорлигини баҳолаш зарурати кўп ҳоларда янги корхона, цехлар қуриш 
ёки мавжуд ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва кенгайтириш билан боғлиқ 
бўлади. Буларнинг барчаси нафақат маконда, яъни маълум бир ҳудудда, ер 
майдонида, балки вақтда амалга оширилиши сабабли, вақт муддати лойиҳани 
амалга ошириш, жумладан, корхонани ташкил қилиш (қайта тиклаш, 
кенгайтириш) ҳамда эксплуатация қилиш ва тугатиш муддатидан келиб чиққан 
ҳолда ҳисобланади. 
Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашда қуйидагилар 
асосий кўрсаткич ҳисобланади: 

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish