Термодинaмикaнинг иккинчи бош қонуни


ТУРЛИ ЖAРAЁНЛAРДA ЭНТРОПИЯНИНГ ЎЗГAРИШИ



Download 0,72 Mb.
bet9/10
Sana24.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#238115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
20.Термодинамика 2 қонуни

ТУРЛИ ЖAРAЁНЛAРДA ЭНТРОПИЯНИНГ ЎЗГAРИШИ

Табиатдаги барча реал жараёнлар қайтмас жараёнлар эканлиги юқорида қайд қилинди. Қайтмас жараёнларда энтропиянинг ўзгариши (III. 14) ва (III. 15) тенгламалар билан ифодаланади. Лекин бу тенгламалар тенгсиз бўлганлигидан улардан фойдаланиб, энтропиянинг ўзгаришини ҳисоблаб чиқариш мумкин эмас. Иккинчидан, энтропия ҳолат функцияси бўлиб, унинг ўзгариши жараённинг қайтар ёки қайтмас тарзда боришига боғлиқ эмас, яъни бу икки хил жараёнда энтропиянинг ўзгариши бир хил.


Фақат Qкайтар>Qкайтмас ва Aқайтар>Aқайтмас бўлганлигидан бўлади.
Турли жараёндарда энтропиянинг ўзгаришини ҳисоблашда (III. 12) ва (III. 13) дан фойдаланилади:
(III.26)
Бунинг учун бу тенгламани икки ҳолат учун интеграллаш керак:
(III.27)
S1, S2- энтропиянинг дастлабки ва сўнгги ҳолатдаги қиймати. Шу усулдан фойдаланиб, баъзи жараёнларда энтропиянинг ўзгаришини ҳисоблаймиз.
Изотермик жараён (T=const, III.4-расм). Бу хил жараёнларга моддаларнинг фаза ўзгариши, яъни бир агрегат ҳолатдан иккинчи агрегат ҳолатга, бир кристалл шаклидан иккинчисига ўтиши каби жараёнлар мисол бўлади. Бу жараёнларда Т турғун бўлганлигидан (III.27) тенгламадаги Т ни интегралнинг ташқарисига чиқариб, жараённинг йўналиши маълум бўлганлигидан (изотермик жараён) ни оламиз: Q-тўла функция хоссасига эга, dQ - ни интеграллаш мумкин:
(III.28)
QT - жараённинг иссиқлик эффекти (яширин ўтиш иссиқлиги). Aгар жараён турғун босимда борса:

Демак
(III.29)
Т - ўтиш температураси.
Модда юқори температурали ҳолатда бўлса, унинг энтропияси катта бўлади. Масалан, бир моль сувнинг энтропияси бир моль музнинг энтропиясидан 22,01106 Ж (5,256 ккал) ортиқ.
Иситиш. Моддаларни турғун босимда (изобарик) ёки турғун ҳажмда (изохорик) қиздириш мумкин.
Турғун босимда п моль моддани dT температурагача қиздириш учун кетган иссиқлик:
(III.30)
Q нинг бу қиймати (III.27) тенгламага қўйилса:

Aгар Т1=298° га тенг бўлса, яъни стандарт шароитда Sо298
бўлади (III.30а)
Бу интегрални ечиш учун СР нинг температурага боғлиқ ҳолда ўзгари-шини билиш керак. Лекин катта аниқлик талаб қилинмаганда ёки темпера-тураларнинг кичик оралиғида Cp=const деб қабул қилиш мумкин: У ҳолда:
(III.31)
Шунингдек, агар жараён изохорик бўлса:
(III.32)
(III.31) ва (III.32) тенгламалардан маълум бўлишича, қиздирилганда моддаларнинг энтропияси ортар экан.
Модда ҳолатининг ўзгариши. Газларнинг температураси, ҳажми ва босими ўзгарганда энтропияси ҳам ўзгаради. Идеал газ ҳолатларининг ўзгаришини кузатайлик. I ва II бош қонуннинг мувозанат жараёнлари учун умумлашган тенгламаси (III. 18) дан

ёки

лардан фойдаланамиз: қиймати юқоридаги тенгламага қўйилса, идеал газлар учун қуйидагича бўлади:

Бу ерда: Cv=const, яъни Cv температурага қараб ўзгармайди деб фараз қилиб, тенглама интегралланса,
(III.33)
ҳосил бўлади.
Aгар T1=T2 бўлса, яъни газнинг V1 дан V2 гача кенгайиши изотермик равишда

борса, =0 бўлганлигидан


бўлади (III.34)
Демак, газ кенгайганда унинг энтропияси ортар экан.
Икки ҳолат тенгламалари P1V1=RT1 ва P2V2= RT2 дан, идеал газлар учун бўлганлигидан, V2/V нинг қиймати (III.33) тенгламага қўйилса:

Aгар T2=T1бўлса,
бўлади. (III.35)
Д емак, газнинг босими ортиши билан унинг энтропияси камаяр экан. Газнинг турли ҳажм ва босимдаги энтропиясини қуйидагича ҳисоблаш мумкин.
Идеал газлар қонунига мувофиқ ва нинг бу қиймати (Ш.33) тенгламага қўйилса:




(III.36)

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish