б) қайтар; в) мувозанат жараёнлар.
Поршен устидаги тошчаларни шу йўсинда бирин-кетин олиб, II ҳолатига келайлик. Демак, газ I ҳолатдан II ҳолатга ўтганда, унинг бажарган иши мувозанат чизиғи остидаги катакланган юза – II a b V2 V1 га тенг бўлади.
Энди худди шу йўсинда газни сиқайлик. Бунинг учун поршен устига кичик тошлар қўйиб борамиз. Бу жараёнда газ устидан иш бажаради. II нуқтада поршенга кичик бир тош қўйилганда, унинг босими бирданига h гача ортгач ва сўнгра секин-аста бу янги босимга тўғри келадиган ҳажмга етгунча, яъни газ g нуқтасигача сиқилади. Бу жараёнда муҳитнинг бажарган иши hg чизигидан абсцисса ўқигача бўлган, яъни hgV',V2 юзага тенг бўлади.
Шу йўсинда газ I ҳолатгача сиқилади. Система I ҳолатга келганда бажарилган иш II hg db V1V2 I квадрат юзасига тенг бўлади. Шундай қилиб, сиқилиш жараёнида система устидан бажарилган иш кенгайиш жараёнида система бажарган ишдан кўра кўп бўлади. Бу фарқ оқ рангдаги квадратлар йиғиндисига тенг. Демак, система ўзининг илгариги I ҳолатига қайтиб келади, лекин атроф-муҳит қайтмайди, бажарилган ишлар фарқи, сарфланган энергия фарқи атрофда қолади (атроф совийди). Шунга кўра, бу жараён ТҚЖ эмас, балки қайтмас жараён бўлади.
Aгар тошлар жуда кичик (чексиз кичик) бўлса (Ш.1,в-расм), поғоналар ҳам кичрайиб, мувозанат чизиғига яқинлашади, бажарилган ишлар фарқи ҳам камайиб боради. Шундай қилиб, жараённи қайтар жараёнга яқинлаштириш мумкин (жуда секин тезликда боради). Жараён қанча кўп босқичда олиб борилса, у қайтар жараёнга шунча яқинлашади. Aгар жараён бир йўлдан бориб, шу йўлдан қайтса (Ш.1,в-расм) жараён қайтар бўлади.
Мувозанат ҳолатдан, чексиз кичик фарқ қилган ҳолатга - квазистатик ҳолат дейилади. Квазистатик ҳолатда чексиз кичик ўзгариш шу жараённи тўғри ва тескари томонга боришига олиб келиши мумкин. Жараён термодинамик қайтар бўлади.
Шундай қилиб, жараён термодинамик қайтар бўлиши учун: а) жараён бир йўлдан бориб, шу йўлдан қайтиши; б) жараённинг ҳамма босқичи қайтар бўлиши; в) жараённинг ҳамма босқичи мувозанат ҳолатидан чексиз кичик фарқ, қилиши; д) қарама-қарши кучларнинг фарқи чексиз кичик бўлиши керак.
Ўлчаб бўладиган тезликда борадиган жараён термодинамик қайтмас бўлади.
Кимёвий жараёнларни термодинамик қайтар равишда олиб бориш усуллари билан танишайлик.
Реакция мувозанатда турган бўлсин. Реакцияни чапдан ўнгга олиб бориш учун системага Н2, J2 (ёки биттасини)ни қўшиш ёки системадан HJ ни четлатиш керак. Ўнгдан чапга силжитиш учун эса бу тадбирнинг тескарисини қилиш керак. Жараён термодинамик қайтар бўлиши учун қўшиладиган ёки олинадиган моддаларнинг микдори ҳар гал мувозанат концентрациядан (мувозанат ҳолат қарор топган пайтдаги концентрациядан) чексиз кам фарқ қилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |