Termiz tuman kasb hunar maktabi "tasdiqlayman"


Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи



Download 7,51 Mb.
bet5/76
Sana31.12.2021
Hajmi7,51 Mb.
#268055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Avtomobil tuzilishi o'quv amaliyotdan O'MT

Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи

Тех механика, автомобилда ишлатиладиган ашёлар,физика, кимё.

Ўқитишни ташкилий шакли

А – Амалий таълим;

Дастурга қўйилган талаб

Мажбурий

Ўқитиш тили

Гуруҳда белгиланган ўқитиш тили асосида

Баҳолаш тартиби

Баҳолаш бўйича амалдаги тартиб асосида

Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш

Ёзма, оғзаки, савол-жавоб, тест, амалий топшириқ

2. Ўқув дастури мазмуни




Мавзунинг номи


Мавзунинг қисқача мазмуни

Жами

Ўқитишни ташкилий шакли

Мустақил таълим

1

Кириш. Хавфсизлик техникасини ўрганиш. Автомобиль тузилиши ҳақида умумий маълумот.

Машғулот мазмуни, ўқувчиларни автохўжаликларнинг ички таркиби, иш вақти тартиби билан таништириш. Машғулот дастури билан II-III разрядли чилангар бажарадиган ишлар тавсифи билан таништириш. Жиҳозлар билан ва хавфсизлик техникаси билан таништириш. Ишлаб чиқариш мутахассиси билан суҳбатлашиш. Автомобиль тузилиши ҳақида умумий маълумотга эга бўлиш.

6

А

1

2

Двигателнинг умумий тузилиши, иш жараёнлари ва цикллар.

“Двигатель” тушунчаси. Двигателнинг вазифаси ва турлари. Двигателнинг механизмлари ва тизими. Ички ёнув двигателининг ишлаш тартиби. Асосий тушунча ва параметрларини аниқлаш. Юқори ва пастки чекка нуқталар, кривошип радиуси, поршень йўли, ёниш камерасининг ҳажми, цилиндрининг ишчи ҳажми, цилиндрнинг тўла ҳажми, сиқиш даражаси.

6

А

2

3

Кривошип–шатун механизми. Газ тақсимлаш механизми.

Кривошип-шатун механизмининг вазифаси. Унинг деталлари. Цилиндрлар блоки, каллаги, шатун-поршень гуруҳи, тирсакли вал, подшипниклар, маховик, картернинг вазифалари ва тузилиши. Двигатель ишончилигини ва узоқ ишловчанлигини оширувчи конструктив ва технологик тадбирлар. Деталлар материаллари. Двигателни рамага маҳкамлаш усуллари. Механизм вазифаси ва турлари. Қисмларнинг тузилиши ва материаллари. Клапанлари пастда ва юқорида жойлашган механизмлар. Қисмларнинг ўзаро таъсири. Бу механизмларнинг афзалликлари ва камчиликлари. Тақсимлаш вали, тўртгичлар, клапанларнинг конструктив ва технологик кўрсаткичлари. Механизмдаги иссиқлик оралиғи. Газ тақсимлаш фазалари. Уларнинг двигатель ишига таъсири

6

А

2

4

Совитиш тизими. Мойлаш тизими.

Тизимнинг вазифаси, турлари. Ўта совутиш ва етарли совутмасликини двигатель ишига таъсири. Суюқлик билан совутиш тизимининг умумий тузилиши ва ишлаш тартиби. Совутиш тизими қисмларининг вазифаси ва тузилиши. Двигатель иссиқлик режими доимийлигининг аҳамияти ва бу доимийликни ушлаб туриш усуллари. Двигателни юргизиш олдидан қиздириш. Ҳаво билан совутиш тизимининг тузилиши ва ишлаш тартиби. Ҳаво ва суюқлик билан совутиш тизимларининг афзалликлари ва камчиликлари.Тизимнинг вазифаси, умумий тузилиши ва ишлаш тартиби. Қўлланиладиган мойлар. Ишқаланувчи юзаларга мойни юбориш усуллари. Мойлаш тизими қисмларнинг вазифалари, тузилиши ва ишлаш тартиби. Двигателнинг ишончли ва узоқ муддат ишлаш тартибида майин фильтрлашнинг аҳамияти. Турли фильтраларнинг фильтрлаш сифатини ва фильтрлашнинг доимийлигини таққослаш. Двигатель картерини шамоллатиш. Шамоллатиш тизимларининг турлари ва вазифалари, уларнинг тузилиши ва ишлаш тартиби. Шамоллатиш тизимининг атроф-муҳитта таъсири.

6

А

2

5

Бензинли двигателларнинг таъминлаш тизими. Газ баллонли двигателнинг таъминлаш тизими. Дизель двигателнинг таъминлаш тизими.

Тизимнинг вазифаси. Тизимнинг умумий тузилиши ва ишлаш тартиби. Тушунчаларни аниқлаш: ёнувчи аралашма, ишчи аралашма, аралашманинг алангаланиш чегаралари. Оддий карбюратор, унинг схемаси ва ишлаш тартиби. Двигатель ҳар хил иш режимида ишлаганда ёнувчи аралашма таркибига бўлган талаблар. Оддий карбюраторга қўйиладиган талаблар. Асосий дозаловчи тизим, унинг вазифаси, ўрганилаётган карбюратор тизимлари турлари, уларнинг схемалари ва ишлаш тартиби. Карбюраторнинг ёрдамчи қурилмалари, уларнинг схемалари ва ишлаш тартиби.Ўрганиладиган автомобиллар карбюраторининг тузилиши ва ишлаш тартиби.Тирсакли ва айланишини чеклаш: ўрганиладиган карбюратор чеклагичларининг турлари, уларнинг тузилиши ва ишлаш тартиби. Карбюраторни бошқариш. Карбюраторнинг двигатель тежамли ишлаш тартибига таъсири. Ҳаво фильтри. Двигателнинг узоқ ишлашига ҳавонинг ифлослик даражасининг таъсири. Ўрганиладиган автомобиллар ҳаво тозалагичларининг тузилиш ва ишлаш тартиби.Овоз-сўндиргич. Ёқилғини узатиш ва ёниб бўлган газларни чиқариш қисмларининг тузилиши ва ишлаш тартиби. Ёнувчи аралашмани қиздириш қурилмаси. Ишланган газлар таркибининг атроф-муҳит муҳофазасига таъсири ва уни камайтириш йўллари. Катализаторли нейтрализаторнинг умумий тузилиши ва ишлаш тартиби. Сиқилган ва суюлтирилган газ баллон қурилмасининг умумий тузилиши ва ишлаш тартиби. Газ баллонли автомобил двигателлари учун ёқилғилар. Автомобиль двигателларида газ ёқилғисидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги, газ баллон жиҳозлари ва арматураларининг вазифалари, тузилиши ва ишлаш тартиби. Двигатель газда ўт олдириш ва ёнғиндан эҳтиёт қилиш чоралари. Дизель двигателларидан фойдаланишнинг тежамкорлиги. Узатиш тизимининг схемалари, уларнинг ишлаш тартиби ва қиёсий баҳолаш. Дизель двигателларида ёнувчи аралашма ҳосил қилиш. Ёқилғининг ўз-ўзидан алангаланиш жараёнининг кечиши ҳақида тушунча. Тўрт тактли дизель двигателларида ёқилғини ва ҳавони тозалаш, узатиш ва газларни чиқариш жиҳозларининг тузилиши ва ишлаш тартиби. Пуркашни илгарилатиш муфтаси. Тирсакли валнинг айланишлар сонини чеклагичлари: тури, тузилиши ва умум режимли чеклагичнинг ишлаш тартиби.

Инжекторли двигателларнинг ёнилғи пуркаш тизиимининг вазифаси, тузилиши. Ёнилғини узатиш тизими. Ёнилғини узатиш тизимининг ишлаш тартиби.



6

А

3

6

Трансмиссиянинг умумий тузилиши. Илашиш механизми. Узатмалар қутиси. Кардан узатмалар. Кўприклар.

Трансмиссиянинг вазифаси. Ҳозирги замон автомобиллар трансмиссияларининг турлари. Трансмиссия агрегатлари. Трансмиссия схемалари, механик, гидромеханик ва электромеханик трансмиссияларнинг умумий тузилиши ва қиёсий тавсифлари.Бир дискли ва икки дискли илашиш механизмларининг тузилиши ва ишлаш тартиби. Илашиш механизми юритмасидаги эркин йўл.Узатмалар қутисининг вазифалари, турлари. Шестерняли босқичли узатмалар қутисининг схемаси ва ишлаш тартиби. Узатиш сони. 4-5 босқичли узатмалар қутисининг тузилиши ва ишлаш тартиби. Узатмалар қутисининг бошқариш механизми. Тақсимлаш қутисининг вазифаси ва тузилиши. Тақсимлаш қутиларида блокировкалаш механизмлари. Карданли узатманинг узатмаси ва турлари, уларнинг автомобилда жойлашиши. Кардан шарнирлари ва валларининг вазифаси, тузилиши, ишлаш тартиби. Оралиқ таянчлари: вазифаси, тузилиши. Кўприкларнинг турлари ва уларнинг вазифалари. Орқа етакчи кўприкнинг вазифаси, унинг асосий қисмлари: балка, асосий узатма, дифференциал, ярим ўқлар, гупчаклар. Етакчи кўприк балкаси вазифаси, турлари, тузилиши. Асосий узатма вазифаси, турлари. Бир босқичли ва икки босқичли асосий узатмаларнинг тузилиши ва ишлаш тартиби. Дифференциалнинг вазифаси, турлари. Конуссимон симметрик дифференциалнинг тузилиши ва ишлаш тартиби. Юқори ишқаланишга асосланган дифференциалнинг тузилиши ва ишлаш тартиби. Ярим ўқлар: вазифаси, турлари, уларнинг тузилиши, ўрнатилиши ва маҳкамланиши, ишлаш тартиби. Етакчи кўприк ғупчаги: вазифаси, тузилиши, ўрнатилиши ва маҳкамланиши, ишлаш тартиби. Етакчи оралиқ кўприк тузилиши ва ишлаш тартибининг ўзига хослиги. Олдинги еткачи кўприк тузилиши ва ишлаш тартибнинг ўзига хослиги. Олдинги кўприк юритмасининг тузилиши. Гупчакнинг ўрнатилиши ва маҳкамланиши, ишлаш тартиби. Бошқарилувчи кўприк: вазифаси турлари. Бўлинмаган олдинги кўприк: балкаси, бурилиш цапфалари, шкворенлари, ступицалари, гупчаклари. Бикир кўприк. Уларнинг тузилиши, ўрнатилиши, маҳкамланиши ва ишлаш тартиби. Олдинги бўлинган кўприк устки ва остки ричаклари, бурилиш цапфалари гупчаклари ва уларнинг тузилиши. Ўрнатилиши, маҳкамланиши ва ишлаш тартиби. Автомобилларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига бошқарилувчи кўприк, гупчаклар ва шиналар ўрнатилишининг таъсири.

6

А

3

7

Рама. Осмалар.

Раманинг вазифаси, турлари ва тузилиши. Тортиш-тиркаш қурилмасининг тузилиши. Шасси элементларининг рама билан боғланиши.Османинг вазифаси. Асосий турлари. Мустақил номустақил осмалар, уларнинг тузилиши ва ишлатилиши. Рессоралар: турлари, тузилиши ва уларнинг маҳкамаланиши. Уч ўқли автомобил осмаларининг тузилиши ва ишлаш тартиби. Кўндаланг турғунлик стабилизатори. Тузилиши ва ишлаш тартиби.Амортизаторлар: вазифаси, турлари, тузилиши ва ишлаш тартиби. Османинг куч моментларини узатиш. Автобусларнинг пневматик осмаси тузилишининг ўзига хос хусусиятлари.

6

А

2

8

Ғидирак ва шиналар. Кузов ва кабиналар.

Чуқур ва ясси тугунли ғилдиракларнинг тузилиши. Шиналарнинг ғилдиракка маҳкамлаш усуллари. Якка ва қўшалоқ ғилдиракни гупчакка маҳкамлаш, дискасиз ғилдирак тузилишининг ўзига хослиги. Шиналарнинг вазифалари ва турлари. Камерали ва камерасиз шиналарнинг тузилиши. Радиал ва диагональ шиналар ҳақида тушунча. Покришкаларнинг маркаланиши. Шина ўлчов-ларининг белгиланиши, шина ҳолати ва конструкциясининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсири. Шиналардаги ҳаво босими нормалари. Заҳирадаги ғилдиракни ушлагичга ўрнатиш ва маҳкамлаш. Кузов ва кабина вазифалари. Юк автомобиллари кузовининг тузилиши. Юк автомобили кабинаси ва юк платформасининг тузилиши. Ҳайдовчи ва йўловчи ўриндиқларининг тузилиши. Эшик механизмларининг тузилиши. Қулфлар, ойна кўтаргичлар, ойна тозалагичлар, ойна ювгичлар, орқани кўриш ойнаси. Кузов ва кабина иситгичи ва шабодалаштириш.

6

А

2

9

Руль бошқармаси. Тормоз тизими.

Руль бошқармасининг вазифаси: асосий қисмлари ва уларнинг вазифалари. Автомобилнинг бурилиши схемаси. Руль юритмасининг вазифаси. Рул механизмининг вазифаси, тури, тузилиши ва ишлаш тартиби. Дамас, Нексия, Исузу автомобиллари рул механизмлари тузилишининг ўзига хослиги. Руль юритмасининг вазифаси, турлари: мустақил ва номустақил осмали олдинги кўприклардаги руль юритмасининг тузилиши. Руль тортгичлари ва чамбаракдаги люфтлар ҳақида тушунчалар. Руль юритмаси, кучайтиргичининг вазифаси, турлари тузилиши ва ишлаш тартиби. Руль механизмида ўрнатилган ва ундан ташқарида ўрнатилган руль юритмаси гидравлик кучайтиргичларининг тузилиши ва ишлаш тартиби. Руль бошқармасининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири.Тизимнинг вазифаси. Тормоз тизимларнинг турлари. Тормоз механизмларининг турлари. Барабан типли колодкали тормоз схемаси. Колодкага кучларининг таъсири. Барабан типли колодкали тормоз схемаси. Колодкага кучларнинг таъсири. Нексия автомобили тормоз механизмининг тузилиши. Дискали тормоз механизми тузилиши ҳақида умумий маълумотлар тормоз юритмалари вазифаси, турлари. Дамас, Нексия, автомобилларининг гидравлик, механик ва пневматик юритмаларининг тузилиши ва ишлаш тартиби. Юқори ишончли тормоз тизимлари ҳақида тушунча. Юритма контури ҳақида тушунча. Тормоз тизими юритмаларида контур юритмаларининг мақсадга мувофиқлиги. Вакуум кучайтиргичнинг вазифаси ва турлари. Вакуум кучайтиргичининг тузилиши ва ишлаш тартиби.

6

А

2

10

Синов.

Ўқувчиларни дастур асосида амалиётни бажаришни назорат қилиш. Кўникма ва малакаларини ошириш учун шароит яратиб бериш. Ўқувчиларни якуний назорат синовини ўтказиш.

6

А

2











Download 7,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish