Альтерация ва дистрофия.
«Altheratio» - лотинча сўз бўлиб, «шикастланиш, жароҳатланиш» дегани. Альтерация морфологик жихатдан дистрофик ўзгаришлар ва некроз билан намоён бўлади.
“”Distrophia” – лотинча «dis» - «бузилиш» ва «trophia» - «озиқланиш» сўзларидан олинган бўлиб, тўқима ва ҳужайраларда моддалар алмашинувининг бузилиши оқибатида ривожланадиган морфологик ўзгаришларга айтилади. Дистрофия ҳужайра даражасида бузилиши мумкин. Бу назарияни Вирхов 1885 йилда киритган. Дистрофия паренхима тўқимасида ҳам ривожланади.
Паренхима бу ҳар бир органга хос бўлган шу органнинг иш фаолиятини амалга оширадиган ҳужайралар тўпламидир. Жигарда – гепатоцитлар, юракда – кардиомиоцитлар, мияда – нейронлар, буйракда – эгри-бугри каналчаларнинг эпителийси, ўпкаларда – алвеолоцитлар – ПАРЕНХИМА ҳисобланади. Ҳар бир органлар тўқимасига хос тартибда жойлашган оралиқ бириктирувчи тўқима қон томирлар, нерв толалари – СТРОМА дейилади. Строма деярли барча органларда бир хил, лекин ҳужайралар таркибига қараб ҳамда толали тузилмаларнинг турига қараб, булар ҳам бир-биридан фарқ қилади. Масалан: Буйракнинг мия қаватида стромаси ретикуляр тўқимадан иборат. Буйракнинг пўстлоқ қисми эса фиброцитар стромадан иборат. Юрак миокардида гистиоцитар строма бўлади.
Агар моддалар алмашинуви бириктирувчи тўқима ва қон томир девори орасида бузилишларга олиб келса, строма-томир дистрофияси дейилади. Айрим ҳолларда ҳам строма, ҳам паренхиматоз бузилиши мумкин бунга аралаш дистрофия дейилади. Паренхиматоз Дистрофия қайси мода алмашинуви бузилишига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
паренхиматоз – оқсилли;
паренхиматоз – углеводли;
паренхиматоз – ёғли;
паренхиматоз – минералли.
Паренхиматоз оқсилли дистрофиялар кўпинча жигар, буйрак, юрак, тери епидермисида учрайди. Уларнинг сабаблари 4 та:
А) инфильтрациянинг бузилиши. Инфильтрация бу - ҳужайраларда аминокислоталар, ёғ кислоталарининг ўтиши;
Б) декомпозиция - бунда ҳужайра ва тўқималардаги композициялар яъни, мураккаб моддалар парчаланиб, ёғ, оқсил, углеводлар алоҳида-алоҳида тўпланиб дистрофик ўзгаришларга олиб келади;
В) трансформация - бунда ҳужайра ва тўқималарда бир моддадан иккинчи мода хосил бўлади, масалан: оқсилдан ёғнинг хосил бўлиши;
Г) нормал синтезнинг бузилиши.
«ДИСТРОФИЯ»
Дистрофиялар ёки моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар тўқима ва органларда жойлашиш жойига қараб:
Паренхиматоз дистрофиялар, яъни ҳар бир органга хос бўлган хусусий ҳужайралардан ривожланади. Жигарда гепатоцитлар, ўпкада алвеоляр епителий, бош мияда нейронлар, юракда кардиомиоцитлар.
Строма-томир дистрофиялари, яъни ҳар бир органнинг оралиқ тўқимасини ташкил этувчи бириктирувчи тўқимада, қон-томирлар деворида ривожланади.
Аралаш дистрофиялар бир вақтнинг ўзида ҳам паренхимада, ҳам стромада ривожланади.
Ҳар бир тўқимада, яъни паренхимада ҳам стромада ҳам қайси модданинг бузилишига қараб алоҳида паренхиматоз-оқсилли, паренхиматоз ёғли, паренхиматоз-углеводли дистрофиялар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |