Халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги: Физика кафедраси ва М.О.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети билан 2019 йил 20 майда меморандум имзоланган. Меморандум асосида томонларнинг асосий вазифа ва мажбуриятлари, бажариладиган ишлар режаси келтириб ўтилган.
Муаммо ва камчиликлар: 1. Фаолияти ўрганилаётган даврда кафедралар томонидан Халқаро илмий тадбирлар ташкил этилмаган.
2. Кафедралар профессор-ўқитувчилари томонидан Хорижда малака ошириш ташкил этилмаган.
Бартараф этиш бўйича таклифлар: 1. Имзоланган меморандум доирасида Халқаро конференциялар ва илмий семинарлар ташкил этиш.
2. Кафедралар профессор-ўқитувчиларини ҳамкорлик шартномаси ва меморандум асосида илмий сафарларга юбориш.
Хулоса Умумий физика, кафедраларининг халқаро ҳамкорлик юзасидан олиб борган фаолиятини қониқарли деб баҳолаш мумкин.
Битирувчилар томонидан битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг бажарилиши (сифати), якуний давлат аттестациясига оид фаолият ва унинг натижалари бўйича: 2019-2020 ўқув йилида Физика кафедрасида, 2020-2021 ўқув йилида Умумий физика ва Назарий физика кафедраларида магистрлик диссертация мавзулари банки яратилган. Мазкур ўқув йилларида бажарилган магистрлик диссертациялари ана шу мавзулар банки асосида бажарилган.
Битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси магистратура мутахассисликлари ўқув жараёни жадвалига мувофиқ ўтказилиб, якуний давлат аттестацияси 5А140202-физика (йўналишлар бўйича) мутахассислиги бўйича аттестация комиссияси томонидан амалга оширилган.
Магистрлик диссертация ишларининг муҳокамаси Умумий физика ва Назарий физика кафедраларининг 2021 йил 29 апрелдаги 9-сонли қўшма йиғилишида муҳокама этилган. Қўшма йиғилиш давомида плагиатга йўл қўймаслик ҳақида тушунчалар берили.
2019-2020 ўқув йилида магистр Панжиев Хўшбоқ Ўктам ўғлининг “Кремний ва унинг бирикмаларида Ферми энергияси ва ўтказувчанликнинг температурага боғлиқлиги” (Илмий раҳбар ф.м.ф.д., проф. Тўраев Э.Ю.), 2021-2022 ўқув йилида магистр Бобохонов Ойбек Хотамовичнинг “Кремний тагликка ўстирилган Si1-X-GeX қаттиқ қотишмали эпитаксиал қатламнинг хоссалари” (Илмий раҳбар ф.м.ф.н.,доц.Бобомуродов Қ.Х.), Худойбердиева Феруза Жуманазар қизининг “Яримўтказгичларда кристалл-аморф фазавий ўтишларда физик хусусиятларнинг ўзгариши” (Илмий раҳбар ф.м.ф.д., проф. Тўраев Э.Ю.) ўрганиб чиқилди.
Магистрлик диссертацияларининг долзарблиги, шунингдек бошқа жиҳатлари кириш қисмида акс этган. Ҳимоя қилинган ишлар замонавий физиканинг турли илмий, методик соҳалари қамраб олинган.
Битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида “ги 160-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1963) Низом талаблари асосида тайёрланган.