Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

КУБРАВИЯ
Кубравийлик — тасаввуф фалсафасининг энг муҳим 
йўналишларидан бири. К. тасаввуф фал.сининг бошқа йўналишлардан нафақат 
инсонни руҳий-маънавий камолотга олиб борувчи йўналиш эканлиги билан, 
балки инсон руҳий-маънавий оламининг шаклланиши жараёнини билишга 
эътиборни қараттани билан тубдан фарқ қилади. Унда ин-сон фақат илоҳиёт 
сирларини билишга интилувчи, ўзини бутунлай унутиб қўйган мавжудот эмас, 
балки ўзини қайта қуриш учун реал имкониятларга эга бўлган бунёдкор 
сифатида талқин қилинади. К. туфайли тасаввуф чинакам наз-ий асоси бўлган 
фал-ий дунёқарашга айланди, амалий-ахлоқий урф-одатлари, турмуш тарзи, 
хусусан таркидунёчилик, зоҳидлик доирасидан чиқиб, ҳақиқий инсон фал.си 
томон буриб юборилди. Бошқачароқ қилиб айтганимизда, тасаввуфга К инсон 
муаммосини олиб кирди. Ўз навбатида К.да тасаввуф ваҳдати вужуд таълимоти 
ва футувват ғоялари билан чамбарчас боғланди. Унинг диний-фал-ий, хусусан, 
инсон тўғрисидаги қарашларининг шаклланишида мусулмон ма-даний ва 
маънавий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган суннийлик ғояларининг 
таъсири сезиларли Шунингдек, К. да шиалик ғояларига ҳам ҳурмат билан 
қаралади. Суннийлик ва шиалик орасида вужудга келган турли можароларни 
бартараф этишга ҳаракат қилинади. 12-13-а. К. тариқати нафақат Мо 
вароуннаҳр ва Хуросон, балки Ҳиндистон, Ироқ, Кашмир минтақаларида ҳам 
кенг тарқадди. Кейинчалик К. тариқатидан фирдавсия (асосчиси Бадриддин 
Фирдавсий), нурия (асосчиси Абдураҳмон ал-Исфароиний), рукния (асосчиси 
Рукниддин ибн Шарафиддин), ҳамадония (асосчиси Мир Сайид Али 
Ҳамадоний) каби турли шохобчалар ажралиб чиқци ва алоҳида тариқат 
даражасига кўтаридци. К. биринчилардан бўлиб, сўфийлар дунёқарашида узоқ 
вақтлар ҳукмронлик қилган илоҳий ҳақиқатни инсон фақат фонийлик, яъни 


150 
буткул ўзлигини йўқотган бехудлик ҳолатида, беҳуш, девона бўлган 
пайтидапша билишга қодир, деган ғояга қарши чиқци. Кубро илоҳий 
қадриятни билишда Жунайд Бағдодий (вафоти 910 й.) асос солган «саҳв», яъни 
«ҳушёрлик» йўлини янада ривожлантирди. Худди шунинг учун ҳам бутун 
олам, жумладан инсон олами сирларини билиш учун ҳам ахлоқий-зоҳирий, 
ҳам ботиний — важдий билимларни эгаллаш зарур эканлигини таъкидлади. 
К.да илк марта «офоқ ва анфус» наз-ясини тасаввуф фал.сига татбиқ этди. 
Ушбу наз-яга кўра, олам бир бутун («олами Кабир») бўлиб, илоҳий олам 
(олами Кубро) ва инсон олами («Олами сағир») бирлигидан иборат. Илоҳий 
олам билан инсон олами ўзаро диалектик алоқадор. Шунинг учун ҳам инсон 
онги ва фаолиятида бўладиган ўзгаришлар, шубҳасиз, бутун олам (олами 
Кубро) билан чамбарчас боғлиқ. К. таълимотига кўра, ҳар бир инсон ўзига 
хос кичик олам (олами Суғро) бўлиб, унда бутун оламнинг (олами Кубро) 
барча хусусиятлари ўз аксини топади. Оламни яхлит, тўла тасаввур қилмоқ 
учун, яъни «олами Кубро»нинг турли-туман хусусиятлари ҳақида аниқ 
маълумотларга эга бўлмоқ учун нафақат илоҳий олам, балки инсон оламининг 
ҳам сири сифатларини билмоқ даркор. Инсон агар у тинимсиз изланса, илоҳий 
оламнинг ҳам, инсон оламининг ҳам сиру-сифатларини билиб олади. 
Оламнинг бирлигини билишга, энг аввало, олами кабир, яъни илоҳий 
оламнинг сиру-асрорларини билиб олиш лозим. Илоҳий сифатларни инсон 
камолот пиллапояларидан кўтарилиб, аста-секин эгаллайди. Лекин бундай 
мураккаб йўлни босиб ўтиш учун ҳар қандай шогирдга пиру-комил, ҳақиқий 
устоз раҳнамолик қилиши зарур. Чунки, Аллоҳ васли томон интилаётган 
шогирд босиб ўтиши зарур бўлган мураккаб йўлда, яъни зикру, хилват, 
муроқаба ва мушоҳада чоғида унинг бошида турли хаёллар чарх уриб, 
қалбини ҳар хил ҳис-туйғулар қамраб олиши мумкин. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish