123
цивилизациялар қайсидир даражада сусайиш, орқага кетиш ҳолатларини ҳам
бошдан кечирган. Ана шу тарихий далиллар ҳамда инсоният ўтмишидаги
буюк кўтарилишлар ва таназзулларни назарда тутиб О. Шпенглер ҳар қандай
цивилизация таназзулга маҳкумдир, деган фикрни илгари суради.
Цивилизациялар тақдири, унинг истиқболи
хусусида гапирар экан, «менинг
фикримнинг марказини тақдир ғояси ташкил қилади. Ўтиб кетганларнинг
тақдири ҳам шундай бўлган, ҳозирги Ғарбий Европа маданиятини ҳам
ҳалокат кутмоқда»
37
, дейди.
Шундай қилиб, О.Шпенглер инсоннинг биологик мавжудот сифатида
яратувчилик имкониятларини, бу имкониятларни руёбга чиқарувчи илоҳий
қудрат руҳ, эътиқод эканлигини таъкидлайди. Дунёни англашда, оламни
тушунишда унинг ана шу ғоялари яққол кўзга ташланади ва «табиатни
мушоҳада қилиш асносида диний эътиқод ётади. Диндан оддин пайдо бўлган
табиий билим йўқдир. Ана шу нуқтаи назардан қараганда католикча ва
материалистик табиатни билиш ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқдир. Улар бир
нарса тўғрисида, лекин ҳар хил тилда гаплашади. Ҳаттоки атеистик соҳа ҳам
диний асосга эгадир. Ҳозирдаги механика ҳам христиан ақидаларидан андоза
олгандир»
38
, дейди. Бу билан О. Шпенглер руҳ
бирламчи, эътиқод хатти-
ҳаракатлар ва воқеликларни бошқарувчи илоҳий қудрат деган хулосага
келади. Унинг назарида инсоният тарихи — бу жуда узоқ ва минг
йилликларни қамраб олган яхлит олам, руҳ ва эътиқод орқали инсон
томонидан амалга оширилган буюк ҳақиқатдир.
Оламни англаш ўз-ўзини
англашдан бошланади, дейди О. Шпенглер.
Бундай қарашлар қайсидир даражада ундан бир неча асрлар олдин Шарқда
юзага келган руҳ фалсафасини эслатади. Жумладан, А. Бедил, Ж. Румий, А.
Насафий, Н. Кубро ва бошқалар илгари сурган ғояларда руҳ бирламчи, жисм
эса ўткинчи, руҳ — ботин, жисм — моддий тариқасида талқин этилади.
Жумладан, А. Насафий «... улуғ оламнинг аввалу охири, зоҳиру ботини,
моҳият ва шаклларини англаб етиш учун ўзининг моҳиятини, зоҳиру
ботинини англаб еткин. Бундан бошқа йўл йўқ»
39
, деган эди.
Инсоният тарихини ўрганишда П.А.Сорокиннинг тарих фалсафаси
алоҳида ўрин тутади. Бу бевосита инсон феноменини белгилайдиган
маънавий, маърифий ва ахлоқий мезонларни ўзида мужассам этган
ижтимоий маданият ва цивилизация билан боғлиқ бўлган кенг миқёсли
таълимотни ўз ичига олади.
Сорокин ҳар қандай ижтимоий маданиятнинг асосини қадриятлар
ташкил этади, деган ғояни илгари суради. Жумладан, у
маданият ва
цивилизацияни жуда катта мафкуравий моҳиятга эга бўлган фикрлар, ғоялар,
тил, фан, дин, фалсафа, ҳуқуқ. ахлоқ, адабиёт, рангтасвир, ҳайкалтарошлик,
меъморчилик, мусиқа, иқтисод, сиёсат, ижтимоиёт ва бошқа масалалар
билан
боғлиқ бўлган, жамиятнинг яхлит ижтимоий феноменини ташкил этадиган
37
О. Шпенглер. Закат Европы. М.. 1992, стр. 20.
38
О. Шпенглер. Закат Европы. М.. 1992, стр. 385.
39
А. Насафий. «Зибдатул-ҳақойиқ». Форсийдан Нажмиддин Комипов таржимаси, Т., «Маънавият».
1997, 5-бет.
124
йўналишларнинг умумий бирлиги сифатида тушунади. Бу, албатта, ҳар
қандай цивилизацияга асос бўладиган, замин яратадиган энг муҳим қадрият
дейишимиз мумкин. Айни пайтда цивилизация, ижтимоий-маданий
сакрашлар, у қайси халққа тегишли бўлса, ўша халқ миллий руҳияти, турмуш
тарзи, бошқача қилиб айтганда, миллий қадриятни англаш жараёни билан
боғлиқ. Ана шулардан келиб чиқиб, у турли тадбирлар, урф-одатлар,
анъаналар, хатти-ҳаракатлар асосидаги умумий аҳоли қатламининг маънавий
эҳтиёжи даражасига кўтарилган ғоялар тизимини ҳам ташкил этади.
Дарҳақиқат, бир неча минг йиллик тарихий обидалар, осори атиқалар,
маданий ёдгорликлар авлоддан-авлодга ўтиб, инсоният тафаккурининг буюк
мўьжизаси сифатида ўз қудратини намоён этмоқда. Айни ана шу мўъжизалар
замирида инсон тақдири, севинч ва изтироблари, эзгулик ва ёвузлик
Ўртасидаги курашларда тобланган метин ирода ва улкан маданият, табиийки,
ахлоқ ҳам ётади. Ана шуларнинг ҳаммаси тарихни англаш жараёнида
бугунги кун одамлари тафаккурининг шаклланишида, тарих орқали олис
истиқболга назар ташлашида катта роль ўйнайди. Айни ана шу ҳолатнинг ўзи
инсоннинг, инсониятнинг ўзини ўзи «таьмирлаб», ўзини ўзи «ислоҳ» қилиб,
ўзини ўзи янгилаб, бойитиб, қадриятга айланиб бораётганидан
далолат
беради.
Карл Ясперс қарашларининг асосий йўналишини эса жаҳон тарихи
бирлиги масаласи ташкил этади ва уни умуминсоний қадрият даражасига
кўтаради. Бу тарих фалсафасига ва унинг
Do'stlaringiz bilan baham: