59
5 -МАВЗУ: ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ ЯНГИ ДАВР ТАРИХ ФАЛСАФАСИ ВА
МЕТОДОЛОГИЯСИ
Асосий саволлар:
1.Илмий тарихнинг бошланғич босқичи.
2.Ж.Ж.Руссонинг ижтимоий-сиёсий қарашлари.
3.Немис классик фалсафасининг тарихий-фалсафий ғоялари.
Мавзуга
оид
таянч
тушунча
ва
иборалар:
Романтизм
Ж.Ж.Руссонинг ижтимоий-сиёсий қарашлари И.Г.Гердер ва унинг Жахон
тарихи фалсафси бўйича ғоялари.Немис классик фалсафининг тарихий-
фалсафий ғоялари.И.Кантнинг тарихий фасафий қарашлари.
И.Г.Фихте,Ф.Шиллер,Г.В.Ф.Геггелнинг тарих фалсафаси; Тарихий
фикрнинг турли хиллари. Идрокнинг тарихдаги ўрни.Тарих негизи.Тарихий
тарақиқёт ва эркинлик.Т.Карлер-тарихда қаҳрамонларга сиғиниш.А.Сен-
Симонинг
тараққиёт
назарияси
К.Маркснинг
тарихий
материализим.Тарихнинг ривожланиши табиий-тарихий жараён сифатида
иқтисодий омилнинг тутган ўрни ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш
муносабатлари.
Немис тарих фалсафаси мактаби жаҳон фалсафа фанининг И. Гердер, В.
Гумбольдт, Г.Гегель, И. Кант, А. Шопенгаэр,Г.Риккерт, В. Дильтей,Э. Трельч
сингари йирик намояндаларини етиштириб берди.Мутахассисларнинг
фикрига кўра немис тарих фалсафаси инглиз-француз маьрифатпарварлиги
қарашларига тескари бўлган йўналишни ишлаб чиқдилар ва ўз ғояларини
илгари сурдилар. Э. Трельчнинг хулосаларига кўра немис ва инглиз-француз
тарих фалсафаси ўртасидаги фарқ кўзга яққол
ташланади. Немис мактаби
ўзининг диний-мистик характери билан алоҳида ажралиб туради. Ўз
навбатида инглиз-француз мактаби тарих чўққисини маърифатпарварлик
идеаллари орқали кашф этди.
Тарихий тараққиётнинг универсал концепцияси Гегель томонидан
вужудга келтирилди. Айни у тарихий динамика назариясини яратди ва бу
60
соҳада ўзига хос оламшумул янгиликни вужудга келтирди. Ёки бошқача
қилиб айтганда, Э. Трельч хулосаларига кўра «барча тарихий тараққиёт
назариялари қандайдир ундан чекингандай, унга қарши тургандай кўринса-
да, бироқ уларнинг барчаси уни бутунлай инкор эта олмади. Шунинг учун
ҳам тарихий динамикага доир барча тадқиқотлар тарихий диалектика
тушунчасидан келиб чиқмоғи даркор»
5
.
Айни ана шу тарихий диалектика тарихий тараққиёт динамикасини,
унинг тараққиёт қонуниятларини, ривожланиш омилларини ўзида мужассам
этади ва барча тарих фалсафасига доир қарашлар, йўналишлар, концепциялар
ва методологияларга асос бўлиб хизмат қилади. Тарихий тараққиётнинг
табиий ривожи инсон тафаккурининг табиий ривожи билан узвий равишда
боғлиқ. Инсон ва жамият тараққиёти бир-бирини тўлдириб борадиган, бир-
бирига туртки бўладиган, бир-бирини такомиллаштириб, цивилизациянинг
янги босқичига олиб борадиган маънавий-маърифий, ахлоқий-руҳий ҳодиса.
Бунда, албатта, биз кишилик ҳаётида эзгуликлар ҳимоя қилинган, адолат
устувор бўлган, ялпи бунёдкорликлар авж олдирилган даврларни назарда
тутмоқдамиз. Ваҳоланки, кекса тарих бундай жараёнларнинг тескарисига ҳам
гувоҳ.
И. Кант тарих фалсафасига билиш назарияси ва метафизика,
эркинликнинг ахлоқий олами ҳамда тарихий ҳаёт маънавий тизимига чуқур
кириб бориш орқали табиатнинг қарама-қаршилик қонунидан келиб чиқади.
Унинг фикрича «тарих бу — табиат оламидан фарқ қилган ҳолда эркинлик
рамзидир. Қайсики у табиат ва эркинлик бир-бири билан боғлиқлиги
тўғрисидаги қонуният асосида фаолият кўрсатади. Фалсафа зса тафаккур
тизими, ақл ва зако майдонидир»
6
.
Тарихий тараққиёт тафаккур қонуниятларидан келиб чиқади. У ўзида
маданият олами қадриятларини ифода этади.
Гегель тарихий тараққиёт динамикаси ва унинг босқичлари хусусида
фикр юритар экан, тарихни мантиқий ўрганиш, тарих ҳақиқати орқали тарих
моҳиятини очиш зарурлигини уқтиради. Ана шундан келиб чиқиб, В.Вин-
дельбанд: «Диалектик жараён тараққиёти Гегелда рационал танқид билан
бирга бир шаклдан иккинчи шаклга ўтиш мантиғидир»
7
, деган эди.
Гегелнинг тарих фалсафаси асосан икки цўналишдан боради: биринчиси,
антеистик фалсафага мувофиқ барча реаллик руҳда намоён бўлади, дейди.
Иккинчи йўналиш, билиш назариясини янада чуқурлаштирган ҳолда «Тезис
– антитезис – синтез» шаклидаги мантиқий учликдан иборат тадқиқот
йўналишини ўртага ташлайди. Биринчи йўналишда, дарҳақиқат, тарихий
тафаккур руҳ орқали ўзини англайди, ўзни тушунади ва ўзини инкор этади.
Натижада тарих ўзини бутун қарама-қаршиликлари ва барча реалликлари
билан тиклайди ва ўзаро бирликка, яхлитликка эришади.
5
Э. Трельч. Историзм и его проблемы. М., «Юрист», 1994, стр. 209.
6
И. Кант. Первое введение в критику способности суждения. Соч. в 6-ти томах, «Мысль»,
1966, Т. 5, стр. 101.
7
В. Виндельбанд. Избранное. Дхи истории, м., “Юность”, 1995, стр. 318.
61
Гегель тарих фалсафаси айни маданий-тарихий ёки, бошқача айтганда,
маънавий-тарихий мазмунга эга. Шу билан бирга у чуқур универсалликка,
серқирраликка ҳам эга. Қарашлар йўналишининг бундай турличалиги айни
пайтда тарихни англашнинг универсал шакли билан бирга умуминсоний
қарашлар бирлигига ҳам олиб келади. Демак, инсониятнинг ҳар қандай
қарама-қаршиликлар, фикрлар хилма-хиллиги ва халқлар ўртасидаги
курашлар манфаатлар муштараклиги ва инсоният бирлигига интилсагина,
ўзаро тушуниш орқалигина умуминсоний манфаатлар устуворлигига олиб
келади.
Немис тарих фалсафасида А. Мюллер, Ф. Шеллинг, В. Гумбольдт
сингари йирик намояндалар ҳам борки, улар инсоният тарихини ўрганиш,
унинг ички қонуниятларини тадқиқ этишда ўзига хос йўналишни кашф
этдилар. В. Вундтнинг позитивизм, Ф. Ницше ва В. Дильтейнинг ҳаёт
фалсафасининг психологик таҳлили соҳасидаги қарашлари алоҳида
аҳамиятга эга.
Айни жаҳон тарихини руҳий ҳолат, инсон кайфияти ва феъл-атвори
орқали таҳлил этиш концепцияси жаҳон тарих фалсафаси тараққиётида ўзига
хос йирик назария сифатида алоҳида аҳамият касб этади.
Ф. Ницше ва В. Дильтей позитивизмга қарши тафаккур ва рационал
ҳаракатдаги кучлар ҳамда илғор тарихий тараққиёт қонуниятларига ва
мақсадларига қарши ҳолда руҳни иррационал маънавиятга айлантириш
йўлидан бордилар. Уларнинг фикрича руҳий қадрият хусусий, эркин ва
мустақилдир. Инсоннинг айни ана шу уч хусусияти тарихий тараққиётга
замин бўла олади.
Ницшенинг ҳаёт фалсафаси тарих фанига жиддий ўзгариш киритди.
Натижада ушбу фалсафа иррационал ҳиссий қадриятга айланди.
Немис тарих фалсафаси мактабининг тарихий динамикага доир
қарашлари бугунги кунда ҳам давом этмоқда. У бевосита инсоний феъл-
атворни ўзида ифода этувчи таълимотга айланди. Тарихий тараққиётнинг
маънавий-диний омиллари, эътиқод ва ахлоқ тушунчасининг тарихни
англашдаги роли, инсониятнинг маънавий бирлиги, тарихий тараққиётда
универсаллик ва тарихий динамика сингари кўп қиррали масалаларни ўзида
ифода этади.
Атоқли немис олими Артур Шопенгауэр тадқиқотларида тарих
фалсафасининг маънавий-руҳий талқини, инсоннинг ички олами ва
ижтимоий тараққиёт омили таҳлили алоҳида ўрин тутади. Шопенгауэр
фалсафий тафаккурида асосан икки йўналиш ёрқин намоён бўлади.
Биринчиси, олам – бу ҳодиса, тасаввур, иккинчнси, олам — реаллик дунёси,
ирода олами. Бундай хулосалар файласуфнинг 1819 йилда ёзган «Олам ирода
ва тасаввур сифатида» асарида илгари сурилган. Шопенгауэр фалсафаси
замондошлари Шеллинг, Фихте ва Гегелнинг метафизик қарашларидан
кескин ажралиб туради. У катта қизиқиш билан Кант, Платон, Беркли, Юм,
Шарқ фалсафаси, айниқса, буддизм ғояларини чуқур ўрганади. Асарнинг
номланишиёқ файласуфнинг ҳаёт ва борлиқ, олам ва одам, инсон ва табиатга
ўзига хос муносабатини кўрсатиб турибди. Зотан, у англанган, тасаввур
62
қилинган олам тасаввурдаги олам ҳамда яхлит оламнинг ўзидаги
мавжудликдир. Демак, Шопенгауэр фалсафасидаги олам, ҳодиса, тасаввур,
алоҳида олинганда реаллик, ирода оламидир. Унда инсоният тараққиёти,
унинг босқичлари, ривожланиш ёки таназзул омиллари бевосита инсон билан
боғлиқ тарихий ҳодиса, ўтмиш эса бутун яхлитлиги билан инсон олами, ҳис-
туйғулари ва ирода кучининг маҳсули сифатида талқин этилади.
Бошқача қилиб айтганда, тасаввур шаклидаги оламда сабабият, макон ва
замонда мавжуд бўлган барча нарса, жумладан, ижтимоий ҳаёт, тарих ва
истиқбол мужассам. Чунки инсон тасаввури доирасидагина оламни англайди.
Реаллик оламида эса чексизлик, бепоёнлик мавжуд. Уни бутун кўлами билан
англаш мушкул. Демак, замон ва макондан ташқаридаги реал оламни бус-
бутунлигича, яхлитлигича тасаввур этиш мумкин эмас. Унинг ранг-
баранглиги ва серқирралиги шундаки, кимдир реал оламнинг маълум
томонларини идрок этса, бошқаси умуман бошқа жиҳатларини кўради ва
идрок этади. Шунингучун ҳам инсоният тарихи турли даврларда турлича
талқин қилинади, турлича идрок этилади.
Шопенгауэр ирода тушунчасига алоҳида эътибор беради ва уни
объектив реаллик тарзида қабул қилади. Унингча инсон тушунчаси
тасаввурга асосланади. Ақл эса ўйлаб жалоб бериш қобилиятидир. Инсон
моҳияти ва олам моҳияти бевосита ирода орқали очилади. Ирода ақл ва ту-
шунчадан қатьи назар бошқариш ҳолати, даражасидир. Демак, у – куч-
қудрат. Реал ҳаёт эса унинг аниқ ифодасидир. Ёки бошқача айтганда, инсон
тарих ижодкори ва муалллифидир.
Шопенгауэр инсон феноменини ўрганишга алоҳида эътибор беради.
Инсон қандай махлуқ, у нималарга эга (қодир), у қандай олам, бу олам
нималардан иборат? — деган саволларга жавоб излайди ва инсонни жонзот
сифатида муносабат билдириш, хайрихоҳлик ёки рад этиш, эзгулик ва
ёвуэлик, ахлоқ-одоб, гўзалликни ҳис этиш имкониятига эга бўлган, муҳаббат
ва нафрат туйғуларининг аёвсиз тўқнашувидан иборат яхлит, хусусий, айни
бир одамга хос бўлган зиддиятли олам сифатида баҳолайди.
Шопенгауэр фалсафасида инсон моҳияти ижодкорликда намоён бўлади.
У санъат, мусиқа, сўз орқали ўз олами имкониятларини очади. Ўзининг
даҳолик қудратини кўрсатади. Демак, туйғу инсон феноменини, бошқача
қилиб айтганда «мени»ни кўрсатадиган олам. Ана шу хулосадан келиб чиқиб
у «ҳақиқий шоир лирикасида бутун инсониятнинг руҳи акс этади, ўтмишда,
ҳозирда ва келажакда яшовчи миллионларнинг кечинмалари, ҳис-туйғулари
қайта-қайта жонланиб, соф шеъриятда ўз аксини топади. Шоир — инсоният
кўзгусидир»
8
, — дейди. Демак, Шопенгауэр фалсафасида инсон туйғу ҳамда
ҳиссиёт мажмуи ва у худди ана шу жиҳати билан бошқа жонзотлардан фарқ
қилади.
Шунингдек, Шопенгауэр мусиқа санъатида ҳам инсон моҳиятини
яққолрок кўради ва «мусиқа иродани бевосита, тўлиқлигича, худди
8
С. Йулдошев, М. Усмонов, Р. Каримов ва бошқалар. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси.
Т., «Шарқ», 2002, 184-бет.
63
ўзидагидек қабул қилади...»
9
, деган ғояни илгари суради. Ирода бевосита
инсонни бошқарадиган, фаолиятини, хатти-ҳаракатларини, феъл-атворини
маълум бир йўналишга соладиган ички қудрат, руҳий воситадир. Ана шу
қудрат – ирода ўз даражаси ва миқёсига қараб инсонни камолотга етказади.
А. Шопенгауэр санъат, мусиқа, шеърият хусусида гапирар экан, шу
нарса аниқ бўладики, инсон туйғуси, ҳиссий олами, руҳий дунёси унинг учун
энг тоза, соф, нур янглиғ безавол, шабнамдек беғубор олам. Шунингдек,
ҳақиқат, адолат, эзгулик, тўғрисўзлилик фақат ана шу оламда муҳайё, деган
фикрни илгари суради.
Шопенгауэр қарашлари баъзи жиҳатлари билан Имом Ғаззолий (1058 –
1111 йиллар) фалсафасини ҳам эслатади. Жумладан, «Инсон фаришта ва
ҳайвон орасидаги махлуқдир. Ҳайвон ривожланмайди, чунки унинг камолот
қуввати (туйғу-иродаси) йўқ. Фаришта ҳам ривожланмайди, чунки унинг ўзи
пок, илоҳий нурдан иборат. Фақат инсонда ривожланиш, руҳий камолот
ҳислати мавжуд»
10
, - дейди Ғаззолий ўзининг «Кимёи саодат» асарида.
Демак, инсондаги ривожланишга эҳтиёж, камолотга, етукликка интилиш
ҳисси ирода, руҳий ҳаракат, ички қувват ва маънавий эҳтиёж шаклида ўзини
намоён этади. Ана шу эҳтиёж ва интилишнинг даражаси бевосита амалий
ҳаракат натижаси, интилишлар ҳосиласи орқали ирода кучи ва қудрати
даражасини белгилайди. Бундай фикрий ўхшашлик Шопенгауэрнинг Шарқ,
ҳинд, хусусан, Шри Ауробиндо фалсафасидан анча хабардор эканлигидан
далолат беради. Бу ҳолат яна бир жиҳати билан – инсон ва унинг олами,
ташқи олам, ички олам, инсон ва табиат, кишилик жамияти ва унинг
ривожланиш қонуниятлари Шарқда Ғарбдан кўра бир қадар олдин, IX-X
асрларда анча мукаммал ўрганилганлигини кўрсатиш билан ҳам қимматли.
Шопенгауэр фалсафасида иррационализм фалсафасининг айрим
элементларини ҳам кўришимиз мумкин. Унда буддизм ғоялари ҳам мавжуд.
Хулоса қилиб айтганда, Шопенгауэр фалсафаси иррационализм билан
нирвана — моддий оламнинг руҳий олам билан синтези сифатида намоён
бўлади. Инсон эса — руҳ ва ирода ифодаси сифатида талқин этилади.
Илмий тарихнинг бошланғич босқичи
.
Романтизм. Ж. Ж. Руссонинг
ижтимоий-сиёсий қарашлари. И.Г.Гердер ва унинг “Жаҳон тарихи фалсафаси
бўйича ғоялари”. Немис классик фалсафасининг тарихий – фалсафий ғоялари
И. Кантнинг тарихий – фалсафий қарашлари. И.Г.Фихте. Ф.Шиллер.
Ф.В.Шеллинг. Г.В.Ф.Гегельнинг тарихий фалсафаси. Тарихий фикрлашнинг
турли хиллари. Идрокнинг тарихдаги ўрни. Тарих негизи. Тарихий тараққиёт
ва эркинлик. Инсоннинг тарихдаги ўрни. Т. Карлейль – тарихда
қаҳрамонларга сиғиниш. К.А.Сен – Симоннинг тараққиёт назарияси.
Тарихий материализм. Тарихнинг ривожланиши табиий-тарихий жараён
сифатида. Иқтисодий омилнинг тутган ўрни. Ишлаб чиқариш кучлари ва
9
Ўша манба. 185-бет.
10
Н. Комилов. Тасаввуф. Иккинчи китоб, Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат ҳамда
“Ўзбекистон” нашриётлари, Т., 1999, 149-бет.
64
ишлаб чиқариш муносабатлари. Позивитизм. И.Кант ва унинг асарлари.
Д.Г.Нибур. Т.Моммзен. Л.Ранке. (ФСМУ)
Do'stlaringiz bilan baham: |