58
сайёралар, юлдузли осмон айланиб туради. Бу ғоянинг асоси Аристотель,
Гиппарх ва Птоломей даврларида ишлаб чиқилган эди.
Алломалар орасида коинот тузулиши ҳақида янги
гелиоцентристик
таълимотни яратган улуғ поляк олими Николай Коперник
фахрли,
муҳим ўрин тутади. Коперник энг оддий асбоблар ёрдамида осмон
жисмларини 30 йилдан ортиқроқ кузатди. Мураккаб ҳисоблар ёрдамида олим
Ернинг Қуёш атрофида ҳамда ўз ўқи атрофида айланиб туришини аниқлади.
Янги таълимот туфайли черков томонидан таъқиб қилинишини олдиндан
сезган Коперник ўз кашфиётини узоқ вақт сир тутди. Шу сабабли олимнинг
«Кул устидаги зиёфат», «Коинот ва дунёнинг чексизлиги ҳақида»,
«Пегас сири», «Осмон жисмларининг айланиши ҳақида»
ва бошқа
асарлари унинг ўлимидан сал олдинроқ нашр қилинди.
Коперник кашфиёти фанда катта ўзгариш ясади. Бу кашфиёт христиан
черковининг обрў ва таъсирига катта путур етказди.
Коперник ғоясининг давомчилари католик черкови томонидан қувғин
қилина бошланди. Христиан черкови тайзиқининг биринчи қурбони
Жордано
Бруно
(1548-1600)
бўлди.
У
Коперник таълимотини
ривожлантириб: «Коинотнинг чегараси йўқ. Олам беқиёс катта ва
чексиздир», деган эди. Унинг фикрича, Ер ҳам коинотнинг маркази эмас.
«Олам сон-саноқсиз юлдузлардан иборат бўлиб, унинг ҳар бири биздан
узоқда турган қуёшдир. Мана шу қуёшнинг ҳар қайсиси атрофида ўзининг
айланиб турган қуёшлари бор». Жордано Брунонинг фикрлар ҳозирда фанда
тўлиқ тасдиқланди. Черковнинг доимий тайзиқи олимнинг 16 йил давомида
Фрация, Германия, Чехия сингари мамлакатларда сафарда юришга мажбур
қилди. Ўз ватанини соғиниб, Италияга қайтган олимни черков намояндалари
ушлаб, ўз ғояларидан қайтишга ундади. Бироқ у ўз ғоя, эътиқодида собит
турди. Саккиз йил қамоқдан сўнг охир-оқибатда Жордано Бруно гулханда
ёндирилди.
Католик черкови машҳур астраном физик
Г.Галилейни
(1564-1642йил)
ҳам бутун ҳаёти давомида таъқиб қилинди. Олим ўзи кашф қилган оддий, 30
марта катталаштириб кўрсатадиган телескоп ёрдамида кўплаб юлдузларни,
ой устидаги тоққа ўхшаш жисмларни, Юпитернининг 4 та йўлдошини,
Венеранинг фазалари, Қуёш доғларини кашф қилган. Галилео Галилей ўз
асарида Н.Коперник ва Ж.Бруноинквизация судига берди. Суд Галилейни ўз
ғояларидан воз кечишга мажбур қилди. У умрининг охирига қадар черков
назоратида ишлади.
Рим папаси Иоанн Павел 11 томонидан 1979-1980 йиллари Галилейни
суд қилган инквизация суди ҳужжатлари қайта кўриб чиқилди ва олим
гуноҳсиз деб топилди. Католик черкови ўзининг кўп сонли «хатолари»дан
бирини тан олиши учун уч асрдан кўпроқ вақт керак бўлди.
Шундай қилиб, XVI-XVII асрларда илмий билимларнинг ривожланиши
Европада саноат ва савдони юксалтиришга имконият берди.
Do'stlaringiz bilan baham: