57
сузишди. Тўрт ой давомида ҳеч қандай довулларсиззз олға юрилди.
Океаннинг уларга қилган муруввати эвазига саёҳатчилар уни «Тинч океани»
деб атадилар. Ниҳоят, 1521 йилнинг 6 мартида экспедиция аъзолари Мариан
архипелаги оролларидан бирига тушадилар. Ўн кундан сўнг кемалар
яқинлашган архипелаг Испания шаҳзодаси, бўлажак қирол Филипп деб
аталди. Худди шу оролларда пўй берган бир воқеа сайёҳларнинг қилган
ишлари қанчалик буюк эканлигини кўрсатди. Магелланинг қачонлардир.
Малай оролларидан олиб чиқиб кетилган хизматкори Энрике маҳаллий аҳоли
билан гаплашиб, бир-бирини тушунганлар. Демак, Энрике ўз уйидан шарқ
томонга чиқиб унга ғарбдан қайтиб келди. 1521 йил 27 апрелда Магеллан
ҳалок бўлди.
Магеллан экспедициясидан Сан-лухорга қайтиб келган «Виктория»
кемасида 18 киши қолган эди. Дунё бўйлаб биринчи саёҳат Ер шар шаклида
эканини узул-кесил исбот қилиб берди. Буюк географик кашфиётлар
натижасида ерли аҳоли ҳақида маълумотлар кўпая борди, улар жаҳон савдо
йўлларини бутунлай ўзгартириб юборди. Ер юзи халқлари ўртасида
иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатишга имконият яратилди.
Янги қитъаларнинг кашф этилиши, денгиз йўлларининг очилишининг
иккинчи томони ҳам борки, ушбу ҳақиқатдан ҳам кўз юмиб бўлмайди: кашф
этилган қитъалардаги маҳсулотларни арзон нархларда харид қилиш билан
чекланмаган европаликлар аста-секин уларни тортиб олишга, сўнгра
маҳаллий халқлар ҳуқуқларини чеклашга, ҳатто улардан қул сифатида
фойдаланишга бориб етдилар. Шу тариқа, жаҳонда ирқий камситиш,
миллатчилик муаммолари янгидан пайдо бўлди.
Бугунги кунда ҳам дунёдаги демократия, тенглик, тинчлик ва ҳамкорлик
тарафдори бўлган кўп сонли илғор кучлар бирлашишга ҳамда шармандали
мустамлакачилик системаси туғдирган барча долзарб муаммоларни
ҳамжиҳатликда ечиш ва бартараф этишга бел боғлаганлар.
XV-XVI асрларда табиатшунослик фанининг тез юксалиши палласи
бошланди. Ишлаб чиқариш, жумладан, техиниканинг ўсиши лимий
тараққиётга кенг йўл очди. Табиатдаги воқеа-ҳодисаларнинг амлий
томонларини тадқиқ қилиш томон йўл тутилди.
Физика фанининг механика соҳаси тез суръатлар билан ривожланди.
Бунинг сабаби, аввало санъатнинг баъзи соҳаларида оддий механизмлардан
фойдаланила бошланганлиги, қурилиш техникасининг такомиллашуви, чуқур
шахталар
пайдо
бўлиши,
артиллериянинг
йилдан-йилга
кенгроқ
қўлланилишидир. XVI-XVII асрларда ҳунармандачилик техникасининг
ривожланиши натижасида кўплаб асбоб-ускуналар ихтиро қилинди.
Жумладан, микроскоп ва телескоп, термометр, симобли барометр,
гидрометрлар кашф қилинди.
Фандаги бурилиш энг аввало, астраномия соҳасида рўй берди. 16 асрга
қадар Ғарбий Европа, шунингдек, Шарш мамлакатларида ҳам антик даврда
яратилган
Do'stlaringiz bilan baham: