11
-
Тақризда курс ишининг биринчи навбатда, ижобий томонларини кўрсатиш билан бирга,
барча салбий томонларини ҳам чуқур таҳлил қилиб, моҳияти ѐритилмаган саволларни
талабага тушунтириб бериш;
-
Курс ишида ҳар бир бетнинг четига ва тақризнинг ўзида ѐзиладиган мулоҳазаларда
мустақил бажарилган ишда қайси муаммоларга, яъни қайси саволлар моҳиятини
ѐритишга илмий-ижодий ѐндошганлигини, қайси бирларини тўлдириш зарур
эканлигини кўрсатиш;
-
Назариянинг амалиѐт билан узвий равишда боғлаб олиб борилиш даражасини кўрсатиш;
-
Бозор муносабатларига ўтиш жараѐнида ўрганилаѐтган муаммоларнинг Ўзбекистон
мисолида ҳал қилишнинг йўл-йўриқларини назарий жиҳатдан асосланишга баҳо бериш;
-
Талабалар танланган курс ишини бажариш орқали Меҳмонхоналарда брендингнинг
моҳиятини чуқур, атрофлича ўрганиб, ҳозирги замон бозор иқтисодиѐти хусусиятларини
кўрсатиб берилганлик даражасини баҳолаш.
Ана шу жиҳатдан олиб қараганда, курс ишига тақриз ѐзишда расмиятчиликка йўл қўйиб
бўлмайди. Бироқ амалда расмиятчилик асосида жуда қисқа ѐзилган тақризлар ҳам учрайди.
Бундай тақризлар:
Биринчидан, курс иши мавзусининг моҳиятини ва унда қўйилган муаммоларнинг
ѐритилган ѐки ѐритилмаганлигини кўрсатиб бера олмайди.
Иккинчидан, талаба учун курс ишида қандай камчиликлар мавжуд, уни қандай бартараф
қилиш мумкин эканлиги ҳақида фойдали маслаҳатлар мавжуд бўлмайди.
Учинчидан, талабанинг курс ишини маъсулият сезмасдан юзаки ѐзишига олиб келади.
Тўртинчидан, талабаларнинг курс ишига етарли даражада аҳамият бермасдан, яъни
мавзунинг режаси, фойдаланган адабиѐтлар рўхати, бажарилган вақти кўрсатилмаган тақдирда
ҳам ижобий баҳоланишига сабаб бўлади.
Бешинчидан, талаба ижодий фикр юритмасдан, курс ишини айрим ўқув қўлланмалардан
тўғридан-тўғри кўчириб олганда ҳам унинг асоссиз ижобий баҳоланишига олиб келади.
Бизнинг фикримизча, курс ишига тақриз ѐзишда бундай камчиликларга йўл қўйиш
юқори малакали кадрлар тайѐрлаш талабига зиддир. Шунинг учун талабаларга тўғри маслаҳат
бериб, амалий ѐрдам кўрсатадиган даражада курс ишини таҳлил қилиб, тақриз ѐзиш
ўқитувчининг энг муҳим вазифаларидан биридир. Курс ишини таҳлил қилишда ўқитувчи, ҳар
бир бетда унинг камчиликларини ѐзиб кўрсатиши зарур. Бунда камчиликларни қисқартириб
эмас, балки курс иши варағининг четига аниқ ва равшан қилиб ѐзиш лозим. Бундай ѐзилган
тақриздан талаба ўзи йўл қўйган хато ва камчиликларини тезда тушиниб, уни бартараф қилиш
йўл-йўриқларини олиш имкониятига эга бўлади.
Профессор-ўқитувчилар тақриз ѐзиш жараѐнида аввало курс ишининг ижобий
томонларини, кейин эса талаба йўл қўйган камчиликларини кўрсатиб, уни баратраф қилиш
йўлларини баѐн қилиш зарур. Тақризни эътиборсизлик билан номигагина ѐзиш, талабаларда
бепарволикка олиб келади. Бу эса таълим-тарбия ва интизомнинг сусайишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: