Термиз давлат университети


Ражабов Ў.Д. – «Туризм ва меҳмонхона хўжалиги» кафедраси мудири, и.ф.н.доц



Download 195,55 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/14
Sana17.07.2022
Hajmi195,55 Kb.
#813971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2022 Курс иши услубий курсатма М Б

 
Ражабов Ў.Д. – «Туризм ва меҳмонхона хўжалиги» кафедраси мудири,
и.ф.н.доц. 
 
Гадоев С.Ж. – «Иқтисодиѐт ва менежмент» кафедраси кат. укит. , PhD 

 
 Тузувчи:
 
Абдураҳимов 
С.Н.– 
«Туризм 
ва 
меҳмонхона 
хўжалиги» 
кафедраси
ўқитувчиси 
Услубий кулланма Термиз давлат университети Илмий-услубий Кенгашининг 2021 йил 
« 28 » август 1- сонли мажлисида мухокама этилди ва фойдаланишга тавсия этилди. 



1.
 
Курс ишига қўйиладиган умумий талаблар 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2008 йил 07-март 
№ 01сонли буйруғи бўйича Олий талим муассасаларида курс ишларини бажариш тартиби 
ҳақидаги Низом асосида фанлардан курс ишларини бажариш қуйидаги тартибда амалга 
оширилади.
Ушбу услубий кўрсатма 5610200 - Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш 
таълим йўналишлари талабалари учун режалаштирилган. Курс ишини бажаришда талаба 
мехмонхона брендинги ва инновацияларга, дестинациялар брендинги ва мехмонхона 
хўжалигига, замонавий бошкарув. меҳмонхона индустрияси, туризм инфратузилмаси ва 
ҳозирги замон туризм соҳасидаги сиѐсий-иқтисодий ислоҳотлар ва муносабатларга эътиборли 
бўлиб, у
кенг қамровли билимларга эга бўлиши, назарий-илмий билимларни амалий вазифалар 
билан боғлай олиши ва ўзи танлаган соҳа бўйича хақиқий билимга эга бўлиши лозим. Бу 
мақсадга эришишда талабадан ўзи устида тинмай ишлаши, назарий ва амалий билимларини 
доимий равишда бойитиб бориши, туризм соҳасидаги сиѐсий-иқтисодий муносабатларини 
англаши, меҳмонхона хизматларини оқилона ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларини чуқур 
ўзлаштириш талаб қилинади.
Курс ишини ѐзиш жараѐнида талабанинг олий ўқув юртида ўқиши давомида тўплаган 
назарий ва амалий билимлари юзага чиқади, талабанинг назарий билимлар билан қуролланиш 
даражаси, унинг олган билимлари ва кўникмаларини илмий-ишлаб чиқариш вазифаларини 
ечишга қай даражада қўллай олиши намоѐн бўлади.
Ишни бажариш талабадан олийгоҳда олган назарий ва амалий билимлардан 
фойдаланишни талаб этади ҳамда талабанинг ўқиш давомида олган билимларини 
умумлаштиришга, чуқурлаштиришга ва мустаҳкамлашга, уларни амалиѐтга қўллашга имкон 
беради. 
Курс ишида аниқ бир амалий вазифани ечиш вазифаси қўйилиши муҳимдир. Тадқиқот 
объекти сифатида муайян тадбиркорлик фаолияти ва унинг шаклларини олиш лозим. Курс
ишида бир ѐки бир-бири билан боғланган бир нечта масалаларни чуқур тадқиқ этиш ва тегишли 
тавсияларни ишлаб чиқиш асосида талабанинг муайян муаммони мустақил кўра билиши ва ҳал 
эта олишга қодирлигини кўрсатади. 
Курс ишида, меҳмонхона хўжалиги назарияси ҳамда уни ташкил этишга оид техник ва 
технологик, ташкилий-иқтисодий-сиѐсий ҳамда ижтимоий тадқиқотларни қамраб олиш, 
меҳмонхона соҳасига оид муаммоларни ҳал этиш йўллари кўрсатилган илмий асосланган 
хулосалар ва таклифларга эга бўлиши лозим. 
Курс ишининг сифати танланган мавзунинг долзарблиги, унинг илмийлиги, талабанинг 
мустақил равишда ишга ижодий ѐндашиш кўникмаларини кўрсата олиши билан баҳоланади.
Курс ишини бажариш жараѐнида талабалар қуйидагиларга эътибор бериши керак: 
- воқеликни ўрганиш ва англашнинг илмий усулларидан хабардор бўлиш; 
- мамлакатимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий-сиѐсий ислоҳотлар моҳияти ва 
мазмунини чуқур англаш;
- меҳмонхона фаолияти ва туризм соҳасини ривожлантириш борасида қабул қилинган 
Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларни 
ўрганиб чиқиш; 
- илмий адабиѐтлар ва бошқа манбалар орқали ўрганилаѐтган масаланинг, танланган 
мавзунинг моҳиятини чуқур англаб етиш; 
- мустақил илмий-тадқиқотлар олиб бориш услубияти билан танишиш; 
- аниқ бир худуддаги меҳмонхона фаолияти ѐки инсон омили мисолида муаммони очиб 
беришга хизмат қиладиган барча маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлаш; 



- ишда кичик илмий тадқиқотлар олиб боришнинг турли усуллари, илмий-тадқиқот 
муассасалари тавсиялари, ривожланган мамлакатлардаги мехнат тажрибалари, маҳаллий ва 
хорижий адабиѐтлардан унумли фойдаланиш; 
- ишнинг илмий савияси юқори бўлишига, мавзунинг етарлича долзарблигига эътибор 
бериш; 
- ўрганилаѐтган муаммоли масалани аниқ очиб бериш, ишда кўчирмачиликка, кераксиз 
ва ортиқча маълумотлардан фойдаланишга йўл қўймаслик; 
- боблар ва бўлимларнинг мантиқан боғланишига эътибор бериш, фикрларни қисқача 
баѐн этиш орқали ишнинг ҳажми ортиб кетишига йўл қўймаслик; 
- масалани аниқ далиллар ва рақамлар ѐрдамида тахлил этиш, ўз ўрнида ишнинг 
мазмунидан келиб чиқадиган тавсиялар ва хулосалар бера олиш; 
- тавсия этилаѐтган ечимларнинг асосланганлигига ва самарадорлигини баҳолаш 
мезонлари бўлишига эътибор бериш, ишда фақатгина назарий билимларни ѐки иқтисодий 
кўрсаткичларни баѐн этишдан иборат бўлиб қолишига йўл қўймаслик; 
- ишда кўргазмали воситалардан, яъни жадваллар, чизмалар, диаграммалар ва 
графиклардан унумли фойдаланиш; 
- мавзуни ѐритишда мақсадга йўналтирилган ва тизимга солинган иш олиб бориш, курс
ишини бажариш муддатларига қатъий риоя этиш. 
Курс ишида таклиф ва мулоҳазалар, хулосалар ва амалга оширилган барча хисоб-
китобларнинг тўғрилиги ҳамда сифати учун талабалар масъул ҳисобланадилар. 

Download 195,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish