Термиз давлат университети



Download 0,89 Mb.
bet13/32
Sana24.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#190382
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
2 5429347667308185636

Биринчи давр. Бухоро­-Китоб ва Қарши­-Амударё темир йўлининг қурилиши (1914-­1925 йиллар);
Иккинчи давр. Совет ҳокимиятининг дастлабки даврида Қашқадарё воҳасидаги миграцион аҳвол (1925­-1933 йиллар);
Учинчи давр. Вилоятларда пахтачиликни ривожлантириш мақсадида, 1925­-1940 йилларда Сурхондарё вилоятидан Қашқадарё вилоятига ўн минглаб аҳолини кўчириб келтириш188.
1930 йилларда меҳнат ресурсларининг қайта тақсимланиши билан Қашқадарёдан Сурхондарё вилоятига ҳам аҳоли кўчирилди. Жумладан, Қашқадарё вилоятининг ғарбий районларига Қарши, Қамаши районларидан 5000 дан ортиқ аҳоли кўчирилди189. Фарғона водийси аҳолиси Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларига дастлаб 1920-1930 йилларда, шунингдек, иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда, айниқса, Сурхон-Шеробод ва Қарши чўлларини ўзлаштириш, Қашқадарёдаги йирик саноат корхоналари (Муборак, Таллимаржон, Шўртан в,б)ни барпо этиш йилларида кўчиб келишган190.
Қашқадарё вилоятининг тоғлик ҳудудидаги хўжаликлардан текисликдаги пахтакор жамоа (колхоз)ларга аҳоли кўчирилди. Яккабоғ туманининг собиқ Уғун, Самоқ, Татар қишлоқ кенгашларидан текисликдаги пахтакор “Калинин”, “Қизил Юлдуз”, “Ленин учқуни”, “Коммунизм”, Чироқчи тумани тоғ участкаларидан собиқ Қалқама, Чияли, Лангар қишлоқ кенгашларидан текисликдаги “Охунбобоев”, “Ленинград”, “Қизил Юлдуз» ва “Коммуна” жамоа хўжаликларига аҳоли кўчирилди. Шу йиллар орасида 10 та қишлоқ аҳолиси Эски Анҳор канали, Қамаши Жар канали, Чимқўрғон сув омборларининг қурилишига 6 та қишлоқ аҳолиси Пачкамар сув омборининг қурилишига ва янги ўзлаштирилган ерларга кўчирилди191.
Қашқадарё вилояти аҳолисининг кўпайишида миграция жараён 1925­-1930 йиллар орасида паст бўлган. 1930 йилдан бошлаб, бу жараён юқорига қараб ўсган. Бу жадвал рақамларининг таҳлилидан шуни кўриш мумкинки, вилоятда миграция жараёни 1930­-1940 йилларда энг юқори даражада бўлган192. 1930 йилларда Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалигини ҳар томонлама тараққий эттириш, мавжуд муаммоларни тезроқ тугатиш, моддий­техникавий аҳволни яхшилаш каби муҳим вазифалар турар эди. Ишчи кучининг етишмаслиги, малакали мутахассисларнинг кўпчилиги урушда ҳалок бўлганлиги, давлат томонидан етарли даражада ёрдамнинг йўқлиги натижасида, жамоа хўжаликларини иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш имконияти анча чегараланган эди. Оғир аҳволга қарамай, марказдан келадиган турли кўрсатмалар, маҳаллий имкониятни ҳисобга олмай режалаштириш, қўшимча маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисидаги буйруқлар халқнинг турмуш даражасини қийинлаштириб юборди.
1925 йилнинг иккинчи ярми ва 1930 йилларнинг бошларида ирригация шаҳобчалари қурилишининг суръатлари ҳам сезиларли даражада жадаллашди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, вилоятларда суғориш тизимларини қуриш, ирригация ва мелиорация ишларида ҳам жиддий камчиликларни юзага келтирган эди. Ўзлаштирилган ерларнинг муҳандис-техник томондан таъминланишига эътиборсизлик, дренаж тизимини ташкил этишдаги хатоликлар. сув хўжалиги қурилишининг комплекс тарзда амалга оширилмаганлиги, ялпи кўрсаткичлар ортидан қувиш, ғўзаларни назоратсиз равишда кўллатиб суғориш, қишлоқ хўжалигини бошқаришдаги эскича ёндашувлар шулар жумласидан эди. Аҳолининг ҳудудий жойлашувидаги ўзига хос хусусиятлар ўлкани иқтисодий ўзлаштиришда кечадиган узоқ тарихий жараёнлар уларга таъсир этадиган иқтисодий-жўғрофий омиллар ёрдамида шаклланди. Сурхондарё ва Қашқадарё минтақаларида аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 60-65 кишини ташкил қилади. Бу минтақаларда янги ерларни ўзлаштириш ва саноатни ривожлантириш ортиб борди193.
Ўзбекистон аҳолисининг ҳудудий тақсимланишида ва ўсиш суръатларидаги фарқларда кўчишнинг иштироки катта бўлсада, ўзбеклар ва бошқа туб жой миллатлар вакилларининг ўлкалараро кўчишдаги иштироки деярли барча даврларда жуда кам бўлган. Буни турли расмий статистика маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Маълумки, Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистон минтақасидан бошқа республикалар жами ўзбекларнинг атиги 5 фоизи жойлашган194.
Шундай қилиб, ўзбеклар ва республикадаги бошқа туб жой миллатлар вакиллари ҳатто иқтисодий-ижтимоий турмуш мураккаб даврларда ҳам мамлакатлараро кўчишларда кам қатнашган. Шу билан бирга, Ўзбекистон аҳолисининг ички ҳудудий тақсимланишида кўчиш (айниқса, аҳолининг кўчиб келиши ҳисобига) фаол содир бўлди.
1926 йилги биринчи Бутуниттифоқ аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, Ўзбекистонда турли йилларда ташқаридан кўчиб келиб ўрнашган аҳолининг умумий сони 437643 кишини ташкил этган эди195. Республика халқ хўжалигини саноатлаштириш, маориф, соғлиқни сақлаш, фан ва маданиятини ривожлантириш тадбирлари амалга оширилган йилларда рус, украин, татар ва бошқа миллатларга мансуб кўплаб ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, муҳандислар, олимлар Ўзбекистонга кўчиб келди. Умуман, республикалараро кўчиш алоқаларида Россиянинг Волгабўйи, Урал, Ғарбий Сибирь минтақалари, шунингдек, Ўрта Осиёнинг республикалари ва Қозоғистон асосий ўринни эгаллади196.
Бундай кўчишда иштирок этганларнинг мутлақ кўпчилиги Ўзбекистоннинг ички туманлари ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, кўчиш алоқаларида ўзига хос ҳудудий фарқлар ҳам кўзга ташланди. Масалан, Ўзбекистоннинг саноат анча ривожланган Тошкент, Фарғона ва Зарафшон минтақалари марказларига турли даврларда СССР республикалари (асосан, РСФСР) дан аҳоли кўчиб келиб жойлашган. Шу сабабли бу вилоятларда ва айниқса, уларнинг йирик саноат марказларида европалик миллатлар вакилларининг ҳиссаси катта.
ХХ асрнинг 40-йилигача жанубий вилоятлар аҳолисининг миллий таркиби турлича бўлганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Советлар ҳукмронлиги даврида бу воҳаларда саноатни ривожлантириш, янги ерларни ўзлаштириш аҳоли миллий таркибининг ортишига сабаб бўлди. Турли архив ҳужжатлари ва маълумотларда Қашқадарё ва Сурхондарё аҳолисининг ўсиш суръатлари иккинчи жаҳон уруши йилларига қадар асосан, табиий ўсиши юқори бўлганлиги ва унинг миллий таркибига таъсир этганлиги билан тавсифланади. Бироқ иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда бу вилоятларда бутун республика ҳудудида бўлгани каби аҳолининг ўсиш суръати кескин камайганлигини кўриш мумкин197. Шуни алоҳида эътиборга олиш лозимки, совет ҳукуматининг коллективлаштириш сиёсати оқибатида, фақат Қашқадарёнинг Қарши, Косон, Бешкент, Ғузор, Деҳқонобод районларидан аҳоли Тожикистон ССРнинг жанубий районларига, шунингдек, Сурхондарёнинг Денов районига кўчирилган эди198.
Қашқадарё ЎзССР халқ хўжалигининг асосий қишлоқ маҳсулотлари етиштириб берувчи вилояти ҳисобланганлиги, бунинг устига, Қарши дашти ўзлаштирилишининг ўзи ҳам вилоятда аҳоли сонига таъсир этган эди. Шунингдек, Қашқадарё воҳаси аҳолиси асосан воҳа, тоғ, тоғолди ва дашт ҳудудларида истиқомат қилишган. Дашт зонасида жойлашган аҳоли Қарши даштларининг ўзлаштирилиши, ирригация иншоотларининг барпо этилиши, янги табиий ресурсларнинг очилиши натижасида, ирригация системалари бўйларида жойлашганлар. Бу даврда ўзбеклар билан бир қаторда, руслар, тожиклар, татарлар сони ҳам муттасил равишда ортиб борган. Жумладан, бу даврда бошқа миллат вакилларининг сони ортиб боришида ташқи миграция жараёнининг роли катта бўлди. Қашқадарё вилоятининг шимолий-шарқий қисмидаги Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Қамаши, Ғузор туманларига қрим-татарлар жойлаштирилган эди199.
Сурхондарё вилоятида ташқи миграция жараёнлари жуда юқори даражада бўлмаган, чунки вилоят ҳудудида бошқа ҳудудларга нисбатан, 1925-1940 йилларда йирик саноат объектлари қурилган эмас эди. Сурхон-Шеробод чўлининг ўзлаштирилиши ва ўнлаб ирригация иншоотларининг барпо қилиниши эса, асосан, маҳаллий ўтроқ аҳоли томонидан амалга оширилди. Аҳоли миграцияси вилоятда ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш билан боғлиқ тарзда юз берди. Вилоятда Шерободнинг жанубий-ғарбий ҳудудларида янги ерларни ўзлаштириш, катта-кичик қайта ишлаш саноат корхонларини, ирригация иншоотларини барпо қилиш вилоят ичидаги туманлараро ички миграцияни тезлаштирди. Туманлараро аҳолининг миллий таркибини таҳлил қилганда, Китоб, Шаҳрисабз, Ғузор туманларининг аҳолиси, асосан, ўзбек ва тожиклардан иборат бўлса, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида эса, ўзбек ва тожик миллатларидан ташқари, татарлар, руслар бошқа миллатларга нисбатан кўпчиликни ташкил қилишини кўриш мумкин. Таллимаржон ва Октябрь посёлкалари аҳолисининг миллий таркибида эса рус ва татарлар салмоғи катта бўлди. Таъкидлаш жоизки, татарлар жами аҳолининг сони бўйича республикада салмоқли ўринни эгаллайди. Маълумки, шаҳар аҳолиси қишлоқлардагига нисбатан кўп миллатли ҳисобланади. 1925-1939 йиллар оралиғида ҳам республика аҳолиси ичида ўзбекларнинг кўпчилиги қишлоқларда истиқомат қилишган. Сурхондарё вилоятида аҳолининг табиий кўпайиши шаҳар аҳолисининг ортишига олиб келди. 1939 йилда вилоятда шаҳар аҳолиси умумий аҳолининг 9,3 фоизини ташкил этган200.
Совет ҳукумати йилларида мавжуд демографик муаммони бартараф этиш, хусусан, аҳоли ўсиши суръатларини секинлаштириш учун қатор омиллардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш мақсадида, аҳолини сифатли уй- жой билан таъминлаш, янги иш ўринларни яратиш, таълим олиш ва даволашни имкониятларини кенгайтириш, маданият ва маърифат масканларининг фаолияти самарасисини оширишга ҳаракат қилинди. Бироқ ушбу тадбирлар миллий тўйғуларни ҳисобга олинмасдан, миллий урф-одатлар ҳамда қадириятларни камситиш асосида амалга оширилгани туфайли ўз самарасини бермади.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, тадқиқ этилаётган йилларда, яъни, Ўзбекистонда ХХ асрнинг 40-йилларигача кечган ижтимоий-демографик жараёнларида аҳолининг ижтимоий турмуш даражаси, сони ва солмоғининг ошиб бориши тўғрисида тарихий манбаларда муҳим маълумотлар ўз ифодасини топган. Тадқиқотда улар илмий таҳлилга олинди. Бухоро амирлигида ижтимоий – иқтисодий аҳволнинг ночорлиги, айниқса, жанубий ҳудудлардаги аҳоли турмуш таризини яхшилаш масаласида биронта ҳам амалий ишлар қилинмаганлиги, маҳаллий беклар ижтимоий- иқтисодий аҳволи ночор аҳолига ёрдам бериш ўрнига солиқларни ҳаддан ташқари ошириши натижасида халққа жабр –зулм кучаийганлиги, бу эса уларда норозичилик кўчайганлиги, бу халқ ҳаракатлари шафқатсизлик билан бостирилганлиги ҳақидаги воқеа- ҳодисалар ҳам холисона таҳлил қилинди.
Мавзудаги асосий масалардан бири миграция жараёни илмий талқин этилиб, миграция тушунчаси ва унинг жамият тараққиёти ривожидаги ўзига хос ўрни ,аҳоли миграциясининг мақсад ва вазифалари, Бухоро амирлиги аҳолиси сони ва ишлаб чиқаришдаги иштироки ҳақидаги масала илмий таҳлил қилинди. Россия мустамлакачилик сиёсатининг бош мақсадларидан бири марказий губерналардан ғалаён кўтарган ҳамда ер танқислигига дуч келиб ер талаб қилаётган рус ва русийзабон аҳолини Туркистонга , жумладан, Бухоронинг жанубий ҳудудларига қўчириш бўлиб, бу мақсадни амалга оширишда руслар томонидан Бухоро амирлиги ҳудудларида вужудга келтирилган ҳарбий қисмлар жойлашган қалъалар, шаҳарчалар асосий манзилгоҳ қилиб олинганлиги манбалардаги маълумотлар билан қиёсий тақосланиб изоҳланди. Шунингдек, мигрантларга уй-жой, ер томорқа бериш учун маҳаллий аҳоли фойдаланиб келаётган унумдор ерларни тортиб олиш ёки янги ташкил топган рус манзилгоҳлари атрофидаги ҳосилдор ерларни ўзлаштириш, ушбу ерларни бепул ҳамда арзон нархларда маҳаллий ҳокимиятдан сотиб олиш йўлларидан кенг фойдаланилди. Россия ҳукумати жанубий ҳудудларни хом ашё манбаси сифатида ўзлаштириш, темир йўллар қуриш учун зарур бўлган ишчи- муҳандислардан ташқари, ҳарбий асирларни ҳам сафарбар этиши натижасида миграция жараёнида аҳоли таркиби турли миллат вакиллари ҳисобга қўпайганлиги манбаларда ўз аксини топган. Миграция тарихий тушунчасини таҳлил этиш жараёнида миграцияга оид тушунчаларнинг мазмун - моҳияти, совет давридаги миграция сиёсатининг мақсад ва вазифалари, марказий ҳудудлардан республикага, жумладан жанубий ҳудудларга кўчириб олиб келинган аҳолининг асосий қисми совет тузумини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш учун сафарбар қилинган бўлса, иккинчи қисми мажбурий кўчирилганлар, яъни совет тузумига қарши деб ҳисобланганлари тарихий - илмий манбалардаги маълумотлар таҳлили асосида баён этилди. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, жанубий ҳудудлардаги хом ашё манбаларини, айниқса, пахта толасини марказий саноат корхоналарига ўз вақтига етказиб бериш, янги ерларни ўзлаштириб, пахта монополиясига йўналтириш учун тоғли ва дашт адирликдаги ўтроқ аҳолини чўлларга, яъни янги ўзлаштирилган ерларга мажбуран кўчириб келтирилди. Маҳаллий аҳолини кўчириш билан бирга, марказдан кўчириб келтирилган русийзабон аҳолининг ҳам маълум бир қисми янги ўзлаштирилган ерларда уй-жой ҳамда сув иншоотларини қуришга сафарбар этилди ва миграция таъсирида аҳоли миллий таркибни кўпайтиришга ҳаракат қилинди. Ушбу сиёсатдан мақсад маҳаллий аҳолини назорат қилиш ҳамда миграция туфайли кўчиб келганларни аҳолини техникани бошқариш, иншоотлар қуриш ҳамда европача дунёқараш юқори эканлигини намоий этиш орқали маҳаллий халқни бўйсундириш эканлиги илмий таҳлил қилинди. Албатта, бу мақсадларга эришиш учун, аҳолини кўчириш ишларини олиб бориш доимий равишда кенгайиб борди, натижада миллий таркиб ҳам ўзгариб борди. Миграция аҳолининг жойлашиши, ерни хўжалик жиҳатдан ўзлаштириш, ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш натижасида халқларнинг аралашиб кетиш жараёнларини кучайтирди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аҳоли миграциясини жадал ривожлантириш, хом ашё манбасига талабнинг кучайиши билан биргаликда Совет ҳукумати сиёсатини маҳаллий аҳоли онгига сингдириш билан ҳам алоқадор эди. Умуман олганда, жанубий ҳудудларидаги миграция жараёнларида аҳоли миллий таркиби ҳам ўзгариб, ушбу йўналишда, табиий аҳолининг кўпайиши натижасида, қишлоққа аҳолисига нисбатан шаҳар аҳолисининг сони ортиб борди.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish