Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация Республика фан ва технологиялар ривожланишининг I.”Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” номли устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистон жанубий ҳудудларида демографик жараёнлар (ХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача) тарихи махсус тадқиқот объекти бўлмаган. Мавзуга оид демографик жараёнлар ХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача) тарихи тадқиқ этилган адабиётларда умумий жиҳатлари ўрганилган. Мавзу бўйича илмий адабиётларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин; 1. Бухоро амирлиги ва Россия мустамлакаси даврида чоп этилган адабиётлар; 2. Совет даврида нашр этилган адабиётлар; 3. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган ишлар ҳамда 4. Масалага оид хорижий тадқиқотлар.
Биринчи гуруҳга оид асарларда, асосан Бухоро амирлиги ва Россия империяси мустамлакаси давридаги демографик жараёнларга оид масалалар ёритилган ва тарихий таҳлил этилган, жумладан, Бухоро амирлигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳолатини яхши билган Мирза Салимбекнинг “Тарихи Салими” асарида Бухоро амирлиги аҳолиси, ижтимоий-иқтисодий ва маданий турмуш тарзи, маъмурий бошқарув, аҳолининг савдо-сотиқ билан боғлиқ жиҳатлар ҳақида маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари Шарқий Бухородаги Денов, Бойсун, Шеробод бекликларининг ижтимоий аҳволи, аҳолининг турмуш тарзи, иқтисодий муносабатлари, Шеробод беклигининг бошқарув тизими, Россиянинг Паттакесар ҳудудини эгаллаши, Янги Термиз шаҳрининг қурилиши ва аҳолининг миллий таркиби ҳақида маълумотлар ҳам қайд этилган1.
Россия шарқшунослари, элчилари ҳамда ҳарбий мутахассислари томонидан тайёрланган ҳисоботлар, маълумотномаларда эса маҳаллий аҳолининг ижтимоий турмуш тарзи билан боғлиқ кўпгина маълумотлар берилган. А.Губаревич-Радобыльский ва Д.Н.Логофетнинг асарларида Шарқий Бухоро ижтимоий-демографик ва урбанизация жараёнлари ёритилган2.
Минтақанинг жанубий ҳудудларида демографик жараёнларнинг ХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача бўлган даврдаги хусусиятларни таҳлил этишда, Шарқий Бухоро ҳудудларининг ижтимоий-сиёсий ҳолати, тузуми, минтақада аграр масалалар, солиқ сиёсати тўлаш, иқтисодий ҳаёт масалалари ҳақида маълумотлар берилган. А.Татариновнинг “Семимесячный плен в Бухаре. 1867” номли асарида Сурхон воҳаси ҳақида ҳам анча маълумотлар қайд этган3. Бундан ташқари Н.Н.Покотиллонинг асарида Сурхон воҳаси аҳолиси ҳақида қимматли маълумотлар берилган4.
Хусусан, Н.А.Маевнинг асарларида воҳа шаҳарлари ва қишлоқлари, аҳоли машғулотлари, суғориш тизими, савдо йўллари ҳамда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ёритилган1.. Юқорида номлари келтирилган муаллифлар ичида ҳарбийлар, сайёҳ ва географлар, маҳаллий маъмурлар ҳамда олимларни кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |