Термиз давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси


Боғча ёшидаги болалар ўйинининг психологик



Download 3,9 Mb.
bet50/67
Sana12.06.2022
Hajmi3,9 Mb.
#659194
TuriСеминар
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67
Bog'liq
ўйин психол.4 курс УМК 107

2. Боғча ёшидаги болалар ўйинининг психологик хусусиятлари
Маълумки, боланинг ёши улғайиб, мустақил ҳаракат қилиш имконияти ошган сари, унинг атрофидаги нарса ва ҳодисалар бўйича дунёқараши кенгайиб боради. Мактабгача ёшдаги болаларнинг етакчи фаолияти ўйиндир. Бу ёшдаги болаларнинг ўйинларини учга бўлиш мумкин:
1)предметли ўйинлар(15-20 минут ўйналади);
2)сюжетли-ролли ўйинлар (30-60 минут ўйналади);
3) қоидали ўйинлар (1соатдан -2кунгача давом этиши мумкин).
Боғча ёшидаги болаларнинг ўйин фаолиятлари масаласи асрлар давомида жуда кўп олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келмоқда. Боғча ёшидаги болалар ўзларининг ўйин фаолиятларида илдам қадамлар билан олға қараб бораётган сермазмун ҳаётимизнинг ҳамма томонларини акс эттиришга интиладилар.
Бола атрофидаги нарсалар дунёсини билиш жараёнида улар билан бевосита амалий мунособатда бўлишга интилади. Бу ўринда шу нарса ҳарактерлики, бола билишга ташналигидан атрофдаги ўзининг ҳадди сиғадиган нарсалари билангина эмас, балки катталар учун мансуб бўлган, ўзининг кучи ҳам етмайдиган, ҳадди сиғмайдиган нарсалар билан ҳам амалий муносабатда бўлишга интилади. Масалан: бола автомашинани ёки трамвайни ўзи ҳайдагиси, хақиқий отга миниб юргиси, учувчи бўлиб, самолётда учгиси ва ростакам милиционер бўлгиси келади. Табиийки бола ўзидаги бундай эҳтиёжларнинг биронтасини ҳам ҳақиқий йўл билан қондира олмайди. Бу ўринда савол туғилади. Болаларнинг тобора ортиб бораётган турли эҳтиёжлари билан уларнинг тор имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршилик қандай йўл билан ҳал қилинади? Бу қарама-қаршилик фақатгина биргина фаолият орқали, яъни, боланинг ўйин фаолияти орқалигина ҳал қилиниши мумкин. Буни қуйидагича изоҳлаб бериш мумкин:
- биринчидан, болаларнинг ўйин фаолияти қандайдир моддий маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолият эмас. Шунинг учун болаларни ўйинга ундовчи сабаб (мотив) келиб чиқадиган натижа билан эмас, балки шу ўйин жараёнидаги турли ҳаракатларнинг мазмунига боғлиқдир;
- иккинчидан, болалар ўйин жараёнида ўз ихтиёрларидаги нарсаларни, ўзларини қизиқтирган, аммо катталаргагина мансуб бўлган нарсаларга айлантириб, хоҳлаганларича эркин фаолиятда бўладилар. Болаларнинг ўйин фаолиятлари уларнинг жисмоний ва психик жиҳатдан гармоник равишда ривожланиши учун бирдан-бир воситадир.
Ўйин болалар ҳаётида шундай кўп қиррали фаолиятки, унда катгаларга мансуб бўлган меҳнат ҳам, турли нарсалар ҳақида тафаккур қилиш, хом-хаёл суриш, дам олиш ва хушчақчақлик жараёнларининг барчаси ўйин фаолиятида аниқ бўлади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ўйин фақат ташқи муҳитдаги нарса ҳодисаларни билиш воситасигина эмас, балки қудратли тарбия воситаси ҳамдир. Ижодий ва сюжетли ўйинларда болаларнинг барча психик жараёнлари билан биргаликда уларнинг индивидуал хусусиятлари ҳам шаклланади. Демак, боғчадаги таълим-тарбия ишларининг муваффақияти кўп жиҳатдан болаларнинг ўйин фаолиятларини мақсадга мувофиқ ташкил қила билишга боғлиқдир. Шундай қилиб, ўйин болалар хаёли томонидан яратилган нарса эмас, аксинча, болалар хаёлининг ўзи, ўйин давомида юзага келиб, ривожланадиган психик жараёндир. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, фан-техника мислсиз ривожланаётган ҳозирги даврда ҳайратда қолдирадиган нарсалар болаларга гўё, бир мўъжизадек кўринади. Натижада улар ҳам ўзларининг турли ўйинлари жараёнида ўхшатма қилиб (яъни, аналогик тарзда), ҳар хил хаёлий нарсаларни ўйлаб топадилар (учар от, одам машина, гапирадиган дарахт кабилар). Бундан ташқари, болаларнинг турли хаёлий нарсаларни ўйлаб чиқаришлари яна шуни англатади-ки, улар ўзларининг ҳар турли ўйин фаолиятларида фақат атрофларидаги бор нарсаларни эмас, балки айни чоғда эҳтиёжларини ҳам акс эттирадилар.
Болаларнинг ўйин фаолиятларида турли ҳаёлий ва афсонавий образларни яратишлари одамнинг (шу жумладан, болаларнинг ҳам) ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларни акс эттириш пассив жараёни эмас, балки фаол, ижодий яратувчанлик жараёни эканлигидан далолат беради.
Болалар ўйин фаолиятининг яна бир хусусияти бу ўйин жараёнида боланинг қиладиган хатти-ҳаракатлари ва бажарадиган ролларининг кўпинча умумийлик ҳарактерига эга бўлишидир. Буни шундай тушуниш керакки, бола ўзининг турли-туман ўйинларида фақат ўзига таниш бўлган ёлғиз бир шофёрнинг, врачнинг, милиционернинг, тарбиячининг, учувчининг хатти-ҳаракатларнигина эмас, балки умуман шофёрларнинг, врачларнинг, тарбиячиларнинг ҳамда учувчиларнинг хатти-ҳаракатларини акс эттиради.
Бу ёшдаги болалар ўз вақтининг кўп қисмини ўйин билан ўтказади, айниқса 3 ёшдан 6-7 ёшгача ўйинлар аҳамиятли тараққиёт йўлини босиб ўтади: предметли-бошқарув ва рамзий ўйинлардан тортиб то қоидали сюжетли-ролли ўйинларгача. Бу ёш даврида барча ўйин турларини кўриш мумкин.
Бу ёш даври давомида болаларнинг қуйидаги асосий фаолият турлари изчилликда такомиллашиб боради: предметлар билан бошқариш ўйини, қонструктив типдаги индивидуал предметли ўйин, жамоавий сюжетли-ролли ўйинлар, индивидуал ва гуруҳий ижод, ўйин-мусобақа, ўйин-мулоқот, уй меҳнати. Кичик мактабгача ёшдаги болалар асосан предметлар, турли хил ўйинчоқлар билан ёлғиз ўзлари ўйнайдилар. Ўзларининг предметли ва конструкторли ўйинларида идрок, хотира, тасаввур, тафаккур жараёнларини, шунингдек ўз ҳаракат қобилиятларини такомиллаштириб борадилар. Албатта, турмуш тажрибалари ва фаолиятлари доираси чекланган кичик ёшдаги болалар (баъзан кичик гуруҳ болалари ҳам) ўзларининг ўйинларида қонкрет одамларни ва уларнинг ҳаракатларини акс эттирадилар холос. Масалан, (ойисини, дадасини, акасини, тарбиячисини ва шу кабиларни). Ўрта ёки катта боғча ёшидаги болаларнинг ўйинларида эса бундай образлар умумийлик ҳарактерига эга бўла бошлайди. Секин-аста ўрта мактабгача даврга бориб ўйин жамоавий бўлиб боради ва унга кўпроқ болалар қўшила бошлайди. Болаларнинг индивидуал хусусиятларини, уларнинг жамоа ўйинлари давомида кузатиш қулайдир. Ўз ўйинларида болалар катталарнинг предметларга муносабатинигина эмас, балки кўпроқ уларнинг ўзаро муносабатларини ҳам акс эттирадилар ва уларга тақлид этадилар. Шунингдек, жамоа ўйинларида болалар бир гуруҳ одамларнинг мураккаб ҳаётий фаолиятларини акс эттирадилар. Масалан, «поезд» ўйинини олайлик. Бунда машинист, паровозга кўмир ёқувчи, проводниклар, қонтролёр, кассир, станция ходимлари ва йўловчилар бўлади. Болаларнинг мана шу каби жамоа ўйинлари артистларнинг фаолиятига ўхшайди. Чунки, жамоа ўйинидаги ҳар бир бола ўз ролини яхши адо этишга интилиши билан бирга, ўйиннинг умумий мазмунидан ҳам четга чиқиб кетмасликка тиришади. Бу эса, ҳар бир боладан ўзининг бутун қобилиятини ишга солишни талаб этади. Маълум ролларга бўлинган жамоа ўйини, болалардан қатъий қоидаларга бўйсунишини ва айрим вазифаларни талаб доирасида бажаришни тақозо этади. Шунинг учун болаларнинг бундай жамоа ўйинлари психологик жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Чунки, бундай ўйинлар болаларда иродавийлик, хушмуомалалик, ўйин қоидаларига, тартиб-интизомга бўйсунган ва шу каби бошқа ижобий ҳислатларни тарбиялайди ва ривожлантиради.
Энг асосийси бу ўйинларда катталарнинг предметли дунёга нисбатан хулқ-атвори такрорланмайди, одамлар орасидаги муносабатларга, хусусан – ролларига имитация (тақлид) қилинади. Болалар ушбу муносабатлар асосида қуриладиган ролларни ва қоидаларни ажратадилар, ўйинда унга амал қилинишини қаттиқ назорат қиладилар ва ўзлари ҳам уларга риоя қилишга ҳаракат қиладилар. Болаларнинг сюжетли-ролли ўйинлари турли мавзуларда бўлиб, болалар улар билан ҳаётий тажрибасига мувофиқ яхши танишдир. Болалар тарафидан ўйинда қайта ижро этиладиган роллар –оилавий (она, ота, буви, бува, ўғил, қиз ва ҳ.к) ёки тарбиявий (энага, боғчадаги тарбиячи,) ёки эртак қаҳрамонлари (бўри, айиқ, тулки, қуён, эчки,) ёки касбий (шифокор, командир, учувчи). Ролларни ижро этувчилар катталар ёки болалар ёки уларни ўрнини босувчи ўйинчоқлар, қўғирчоқлар бўлиши мумкин.
Ушбу ёш даври тараққиёт учун зарур бўлган иккита фаолият турининг бошланиши билан боғланган: меҳнат ва ўқиш. Бу ёшдаги болаларнинг ўйин, меҳнат ва ўқишни ўзлаштиришларини кетма-кетлиги босқичини аниқлаш мумкин, бунда мактабгача ёш даври таҳлил мақсадида шартли равишда 3 та даврга бўлинади: кичик мактабгача ёш даври (3-4 ёш), ўрта мактабгача ёш даври (4-5 ёш) ва катта мактабгача ёш даври (5-6 ёш). Ушбу бўлиш ёш даврлари психологиясида болаларнинг психологияси ва хулқ-атворидаги жадал ва сифатий ўзгаришларни қайд этиш учун ўтказилади.
Кичик мактабгача ёшдагилар ҳали, қоидага мувофиқ, ёлғиз ўйнайдилар. Ўзларининг предметли ва қонструкторли ўйинларида идрок, хотира, тасаввур, тафаккур ва ҳаракат қобилиятларини такомиллаштириб борадилар. Ушбу ёшдаги болалар сюжетли-ролли ўйинларида одатда кундалик ҳаётларида кузатадиган катталарнинг ҳаракатларини қайта намоён этадилар.
Секин-аста ўрта мактабгача даврга бориб ўйин биргаликда бўлиб боради ва унга кўпроқ болалар қўшила бошлайди. Энг асосийси бу ўйинларда катталарнинг предметли дунёга нисбатан хулқ-атвори такрорланмайди, одамлар орасидаги муносабатларга, хусусан – роллиларига имитация (тақлид) қилинади. Болалар ушбу муносабатларда қуриладиган ролларни ва қоидаларни ажратадилар, ўйинда унга амал қилинишини қаттиқ назорат қиладилар ва ўзлари ҳам уларга риоя қилишга ҳаракат қиладилар. Сюжетли-ролли болалар ўйинлари турли мавзуларда бўлиб, болалар улар билан ҳаётий тажрибасига мувофиқ яхши танишдир. Болалар тарафидан ўйинда қайта ижро этиладиган роллар – бу қоидага мувофиқ, оилавий роллар (она, ота, буви, бува, ўғил, қиз ва ҳ.к) ёки тарбиявий (энага, боғчадаги тарбиячи) ёки эртакнамо (эчкича, бўри, қуён, илон) ёки касбий (шифокор, командир, учувчи). Ролларни ижро этувчилар одамлар, катталар ёки болалар, ёки уларни ўрнини босувчи ўйинчоқлар, қўғирчоқлар бўлиши мумкин.
Ўрта ва катта мактабгача ёш даврида сюжетли-ролли ўйинлар ривожланади, бироқ кичик мактабгача ёш давридан ўйинларга киритиладиган ва амалга ошириладиган мавзулари, роллари, ўйин ҳаракатларининг қоидалари билан катта турли-туманлиги билан фарқланади. Табиий характердаги кўпгина предметлар шартлиларига алмаштирилади ва рамзли ўйин бошланади. Масалан, оддий кубик ўйиндан ва унга ажратилган ролдан қатъий назар рамзий маънода мебеллар ва машиналарни, одамлар ва ҳайвонларни намойиш этади.
Ўйинларда асосий роль қоидаларга риоя қилишга ва муносабатларга, масалан, субординацияга ажратилади. Бунда биринчи маротаба лидерлик пайдо бўлади, болаларда ташкилотчилик кўникма ва малакалари ривожланади.
Шу билан бир қаторда ўйинли индивидуал фаолиятнинг рамзий шаклларидан яна бири расм чизишдир. Унга секин-аста кўпроқ тасаввур, хаёл ва тафаккур қўшилиб боради. Бола кўрганларини тасвирлашдан вақти билан билганларини, хотирасидаги ва ўзи ўйлаб топганларини чиза бошлайди. Ўйин-мусобақалар алоҳида синфга ажратилади, унда ютуқ ва ғолиблик болаларни жуда жалб қилади. Тахмин қилинишича, айнан шундай ўйинларда муваффақиятга эришиш мотивацияси шаклланади ва мустаҳкамланади.
Катта мактабгача ёш даврида қонструкторлик ўйини меҳнат фаолиятига айлана бошлайди, ўйин жараёнида бола турмушда зарур бўлган ниманидир ясайди, яратади, қуради. Болалар бундай ўйинларда оддий меҳнат кўникма ва малакаларини эгаллайдилар, уларда амалий тафаккур фаол ривожланади. Бола ўйинда кўплаб уй-рўзғор асбоблари ва предметларидан фойдаланишни ўрганади. Унда ўз хатти-ҳаракатларини режалаштириш қобилияти пайдо бўлади ва ривожланади, кўп ҳаракатлари ва ақлий операциялари, тасаввур ва хаёли такомиллашади.
Бу ёш давридаги болалар ижодий фаолиятдан тасвирий санъат айниқса, расм чизишни яхши кўрадилар. Боланинг нимани ва қандай ифодалашига қараб, унинг атроф оламдаги воқеликни қандай идрок қилиши, хотираси, хаёли ва тафаккурининг ўзига хослиги ҳақида мушоҳаза қилиш мумкин. Расмлар орқали болалар ташқи оламдан олаётган тассуротлари ва билимларини етказишга ҳаракат қиладилар. Расмлар боланинг жисмоний ва психологик ҳолатига кўра ўзгариши мумкин. (касаллик, кайфият). Аниқланишича, касал болалар чизган расмлар соғломларникидан кўпгина жиҳатлари билан фарқ қилади.
Мактабгача ёш даври бадиий-ижодий фаолиятида мусиқа муҳим аҳамиятга эга. Болаларга мусиқий асарларни тинглаш, мусиқий қаторларни ва товушларни турли асбобларда такрорлаш қувонч бағишлайди. Бу ёш даврида биринчи маротаба мусиқа билан жиддий шуғулланишга қизиқиш пайдо бўлади, у кейинчалик ҳақиқий қизиқишга айланиши ва мусиқий қобилиятни ривожланишига ёрдам беради. Болалар қўшиқ айтишга, мусиқа остида турли ритмик, рақс ҳаракатларини бажаришга ўрганадилар. Қўшиқ айтиш мусиқани англаш ва вокал қобилиятларни ривожлантиради.
Ҳеч бир ёш даври ушбу ёш давридагидек шахслараро ҳамкорликнинг турли шаклларини талаб қилмайди, чунки у бола шахсининг турли жиҳатларини ривожланиши зарурати билан боғлиқ. Бу тенгдошлари, катталар билан ҳамкорлик, ўйинлар, мулоқот ва биргаликдаги меҳнатдир. Бу ёш даври давомида болаларнинг қуйидаги асосий фаолият турлари изчилликда такомиллашиб боради: предметлар билан бошқариш ўйини, қонструктив типдаги индивидуал предметли ўйин, жамоавий сюжетли-ролли ўйинлар, индивидуал ва гуруҳий ижод, ўйин-мусобақа, ўйин-мулоқот, уй меҳнати. Мактабга чиқишдан бир ёки икки йил аввал уларга ўқув фаолияти қўшилади ва 5-6 ёшли бола энг камида фаолиятнинг 7-8 турига тортилади, уларнинг ҳар бири болани ўзига хос равишда интеллектуал ва ахлоқан ривожлантиради.
Боғча ёшидаги бола атрофидаги нарсалар дунёсини билиш жараёнида улар билан бевосита амалий мунособатда бўлишга интилади. Бу ўринда шу нарса характерлики, бола билишга ташналигидан атрофдаги ўзининг ҳадди сиғадиган нарсалари билангина эмас, балки катталар учун мансуб бўлган, ўзининг кучи ҳам етмайдиган, ҳадди сиғмайдиган нарсалар билан ҳам амалий муносабатда бўлишга интилади. Масалан: бола автомашинани ёки трамвайни ўзи ҳайдагиси, хақиқий отга миниб юргиси, учувчи бўлиб, самолётда учгиси ва ростакам милиционер бўлгиси келади. Табиийки бола ўзидаги бундай эҳтиёжларнинг биронтасини ҳам ҳақиқий йўл билан қондира олмайди. Бу ўринда савол туғилади. Болаларнинг тобора ортиб бораётган турли эҳтиёжлари билан уларнинг тор имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршилик қандай йўл билан ҳал қилинади? Бу қарама-қаршилик фақатгина биргина фаолият орқали, яъни, боланинг ўйин фаолияти орқалигина ҳал қилиниши мумкин. Буни қуйидагича изоҳлаб бериш мумкин:
- биринчидан, болаларнинг ўйин фаолияти қандайдир моддий маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолият эмас. Шунинг учун болаларни ўйинга ундовчи сабаб (мотив) келиб чиқадиган натижа билан эмас, балки шу ўйин жараёнидаги турли ҳаракатларнинг мазмунига боғлиқдир;

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish