Термиз давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси


Боғча ёшидаги болалар билиш жараёнларининг



Download 3,9 Mb.
bet29/67
Sana12.06.2022
Hajmi3,9 Mb.
#659194
TuriСеминар
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   67
Bog'liq
ўйин психол.4 курс УМК 107

3.Боғча ёшидаги болалар билиш жараёнларининг ривожланиши
Боғча ёшидаги болаларда сезги, идрок, диққат, хотира, тасаввур, тафаккур, нутқ, хаёл, ҳиссиёт ва ироданинг ривожланиши жадал кечади. Бола рангларни ҳали бир-биридан яхши фарқ қила олмайди. Унга рангларнинг фарқини билишга ёрдам берадиган ўйинчоқлар, рангли кийимлар, рангли халқалар, қутичалар ва шу сингари ўйинчоқлар бериш мақсадга мувофикдир.
Боғча ёшидаги болалар турли нарсаларни идрок қилишда уларнинг кўзга яққол ташланиб турувчи белгиларига (ранги ва шаклига) асослансалар ҳам, лекин чуқур таҳлил қила олмайдилар.
Боғча ёшидаги болалар катталарнинг ёрдами билан суратларни аналитик равишда идрок қилиш қобилиятига эга бўладилар. Болалар суратларни идрок қилаётганларида катталар турли хил саволлар билан уларни таҳлил қилишга ўргатишлари лозим. Бунда, асосан, болалар диққатини:
1. Суратнинг мазмунини (сюжетини) тўғри идрок қилишга;
2. Суратнинг умумий кўринишида ҳар бир тасвирланган нарсаларнинг ўрнини тўғри идрок қилишга;
3. Тасвирланган нарсалар ўртасидаги муносабатларни тўғри идрок қилишга қаратиш керак.
Диққат ҳар қандай фаолиятимизнинг доимий йўлдошидир. Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти бениҳоя каттадир. Боғча ёшидаги болалар диққати асосан ихтиёрсиз бўлади. Боғча ёшидаги болаларда ихтиёрий диққатнинг ўсиб бориши учун ўйин жуда катта аҳамиятга эга. Ўйин пайтида болалар диққатларини бир жойга тўплаб, ўз ташаббуслари билан маълум мақсадларини илгари сурадилар.
Бу ёшдаги боланинг хотираси янги фаолиятлар ва боланинг ўз олдига қўйган янги талаблари асосида такомиллаша боради. Мактабгача ёшдаги болаларнинг хотираси кўргазмали, образли бўлиши билан характерлидир. Болада кўпроқ ихтиёрсиз эсда қолдириш ва ихтиёрсиз эсга тушириш устунлик қилади. Бола сўзларни ҳеч қандай маъносиз такрорлайверади. Аммо кейинчалик, катталарнинг таъсирида, ихтиёрий эсда қолдириш ҳам аста-секин ривожлана боради. Бо­ла равшан ва эмоционал ранг-баранг материални осон эсда қолдиради.
Уч яшар бола таассуротларини бир неча ой давомида эсда сақлаб тура олишга қодирдир. Хотиранинг ўсишига ўйинлар, турли машғулотлар, шеър ёдлаш, эртак ва ҳикоялар айтиш ҳамда сайр пайтида кузатиш ишларини олиб бориш ёрдам беради. Ушбу ёшдаги болалар янги сўзларни ҳам, ҳатто чет тиллардаги сўзларни ҳам осонгина эслаб қоладилар. Лекин, болалар материални осон эсда қолдирсалар ҳам, улар кўпининг маъносига яхши тушунмайдилар ва улардан нутқда фойдаланишга қийналадилар. Катталарнинг вазифаси болаларнинг мумкин қадар кўпроқ сўзларни ва тасаввурларни эслаб қолишигагина эмас, балки улар учун тушунарли, фойдали бўлган турли билимларни эгаллашига эришишдан иборат. Болалар бу хилдаги билимлардан ўз ўйинларида, расмларида, устозлари ёки катталар билан суҳбатда фойдаланадилар, бу билимлар уларнинг ақлий ва ахлоқий ўсишлари учун хизмат қилади.
Боғчагача бўлган ёшдаги болаларда ихтиёрсиз диққат устунлигича қолаверади. Масалан, бола жуда берилиб эртак эшитаётган бўлса ҳам, хонага биров кириб қолса, унинг диққати ихтиёрсиз шу эртакдан чалғийди. Боғча ёшидаги болалар ўзлари учун аҳамиятга эга бўлган, уларда кучли таассуротлар қолдирадиган ва уларни қизиқтирадиган нарсаларни беихтиёр эсларида олиб қоладилар.
Мактабгача ёшидаги болаларнинг тафаккури ва унинг ривожланиши ўзига хос хусусиятга эга. Тафаккур боланинг боғча ёшидаги даврида жуда тез ривожлана бошлайди. Бунинг сабаби, биринчидан, боғча ёшидаги болаларда турмуш тажрибасининг нисбатан кўпайиши, иккинчидан, бу даврда болалар нутқининг яхши ривожланган бўлиши, учинчидан эса, боғча ёшидаги болаларнинг эркин, мустақил ҳаракатлар қилиш имкониятига эга бўлишларидир.
Мактабгача ёшидаги болаларда ҳар соҳага доир саволларнинг туғилиши, улар тафаккурининг фаоллашаётганлигидан дарак беради. Бола ўз саволига жавоб топа олмаса ёки катталар унинг саволига аҳамият бермасалар, ундаги қизиқувчанлик сўна бошлайди.
Одатда, ҳар қандай тафаккур жараёни бирон нарсадан таажжубланиш, ҳайрон қолиш ва натижада турли саволларнинг туғилиши туфайли пайдо бўлади. Кўпгина ота-оналар ва айрим тарбиячилар агарда болалар ортиқроқ савол бериб юборсалар, «кўп маҳмадона бўлма», «сен бундай гапларни қаердан ўргандинг», деб койиб берадилар. Натижада бола ўксиниб, ўз билганича тушунишга ҳаракат қилади. Айрим тортинчоқ болалар эса ҳеч бир савол бермайдилар. Бундай болаларга турли машғулотлар ва саёҳатларда катталарнинг ўзлари ҳам савол беришлари ва шу билан уларни фаоллаштиришлари лозим.
Ҳар қандай тафаккур, одатда бирон нарсани таққослаш, анализ ва синтез қилишдан бошланади. Шунинг учун биз ана шу таққослаш, анализ ва синтез қилишни тафаккур жараёни деб атаймиз. Саёҳатлар болалардаги тафаккур жараёнини фаоллаштириш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Болалар табиатга қилинган саёҳатларда турли нарсаларни бир-бири билан таққослайдилар, анализ ҳамда синтез қилиб кўришга интиладилар. Агар 2 яшар боланинг сўз бойлиги тахминан 250 тадан 400 тагача бўлса, 3 яшар боланинг сўз бойлиги 1000 тадан 1200 тагача, 7 яшар боланинг сўз заҳираси 4000 тага етади. Демак, боғча ёши даврида боланинг нутқи ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан анча такомиллашади. Боғча ёшидаги болалар нутқининг ўсиши оиланинг маданий савиясига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
Катталар болалар нутқини ўстириш билан шуғулланар эканлар, боғча ёшидаги болаларнинг баъзи ҳолларда ўз нутқ сифатларини тўла идрок эта олмасликларини унутмасликлари керак. Бундан ташқари, болаларда мураккаб нутқ товушларини бир-биридан фарқ қилиш қобилияти ҳам ҳали тўла такомиллашмаган булади. Тили чучукликни тузатишнинг энг муҳим шартларидан бири, бола билан тўла ва тўғри талаффуз этиб, равон тил билан гаплашишдир.


  1. Download 3,9 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish