Термиз давлат университети “Магистратура” бўлими битирувчиси Худойназаров Бахриддин Бахромовичнинг «Кичик ва ўрта бизнeснинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш мeханизмини такомиллаштириш йўллари» мавзусида 5А230102- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислиги бўйича ёзилган магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига илмий раҳбар томонидан
ХУЛОСА
Жаҳон иқтисодиётида рақобат кучайиб бораётган бир шароитда мамлакатимизда иқтисодиётнинг замонавий, яъни инновацион шаклини барпо этиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан илм-фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро боғлайдиган мустаҳкам механизм босқичма-босқич ишлаб чиқилмоқда бу хаммамизга маълум.
Магистр талабамизнинг фикрича, инновацион фаолият инфратузилмаси инновацион фаолият субъектларига хизмат кўрсатувчи ёки уларнинг ишини таъминловчи, шу жумладан инновацион фаолият субъектларига бошқарув, моддий-техник, молиявий, маркетинг, ахборот, маслаҳат, ташкилий, кадрларга оид ва бошқа хизматларни кўрсатувчи ёрдамчи ташкилотларнинг самарали фаолиятини таъминлаб беради.
Ўзбекистон иқтисодиётини инновацион ривожлантиришнинг устувор стратегик йўналиши миллий инновацион механизмни барпо этишдан иборат
бўлиб, мазкур механизм ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар ва муайян инновацион лойиҳаларни амалга ошириш тизимидир. У янги билимларни ишлаб чиқиш, тадқиқотлар натижаларини иқтисодиётнинг реал секторига тезкор татбиқ этиш ва янги маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнини таъминлаши лозим эканлигини очиб беради.
Худойназаров Бахриддин Бахромовичнинг магистрлик диссертацияси иқтисодиётни барқарорлаштириш бўйича долзарб муаммоларидан бирига бағишланган. Диссертация кириш. 3 боб, 8 та бўлим, хулоса ва таклифлар хамда фойдаланилган адабиётлардан ташкил топган.
Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсад ва вазифалари. Объекти ва предмети, илмий янгилиги, диссертациянинг қисқача тавсифи берилган.
Диссертациянинг биринчи боби “Кичик ва ўрта бизнeс инновацион фаолиятини рағбатлантиришнинг назарий асослари” деб номланиб, унда инновацион фаолият, унинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти, кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятининг асосий хусусиятлари, кичик бизнес субъектларининг иқтисодий тараққиётда тутган ўрни каби саволлар келтириб ўтилган.
Диссертациянинг иккинчи боби “Иқтисодиётни модeрнизациялаш шароитида кичик ва ўрта бизнeс инновацион фаолиятини рағбатлантиришнинг хорижий тажрибалари ва улар фаолияти таҳлили” деб номланган бўлиб, бу бобда кичик ва ўрта бизнес корхоналари инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг ҳорижий тажрибалари таҳлили, Ўзбекистонда кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятини рағатлантиришнинг меъёрий хуқуқий асослари таҳлили, кичик ва ўрта бизнес корхоналари инновацион фаолиятини рағбатлантиришда молиялаштириш ҳолати таҳлили ёритиб берилган.
Диссертациянинг учинчи боби “Кичик ва ўрта бизнeс инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва улар самарадорлигини ошириш йўллари” деб аталган бўлиб, бу бобда кичик ва ўрта бизнес субъектлари инновацион фаолияти ривожланишини давлат томонидан қўллаб қувватлаш йўналишлари, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини рағбатлантириш механизми самарадорлигини ошириш йўллари айтиб ўтилган.
Диссертациянинг хулоса қисмида назарий ва амалий маълумотларни умумлаштириб, таклиф ва тавсиялар берилган.
Б.Худойназаровнинг магистрлик диссертациясида ижобий томонлари билан камчиликлари ҳам мавжуд, хусусан Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишида инновацион омиллар роли ва аҳамияти, кичик бизнесда барқарор иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омилларни янада ривожлантириш масалалари кенгроқ ёритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Б.Худойназаровнинг магистрлик иши умумий олганда тугалланган, белгиланган талабларга жавоб беради, уни иқтисодиёт мутахассислиги бўйича магистрлик илмий даражасига лойиқ деб ҳисоблайман.
Илмий раҳбар доц. Т.Мамаджанова
Do'stlaringiz bilan baham: |