ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ
КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИНИНГ
БАЁННОМАСИ № 6
30.01.2021 й.
Термиз шаҳар
Қатнашди: факультет декани Я. Даниева, кафедра мудирлар ва барча
профессор-ўқитувчилар.
КЎРИЛГАН МАСАЛАЛАР
1. Факультетда Республика Президенти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
университет ректорининг фармон ва буйруқларининг бажарилиши.
2. Спорт иншоотлари ва ҳудудларни ободонлаштириш.
3. Ҳар хил масалалар.
ЭШИТИЛДИ:
Биринчи масала юзасидан Факультет декани Я. Даниева. факультетда
Республика Президенти, Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги,
университет
ректорининг
фармон
ва
буйруқларининг
бажарилиши аҳволи ҳақидаги
ахбороти эшитилди жумладан
Ўзбекистон
Республика
Президенти
Ш.М.Мирзиёев
рахбарлигида 2020 йил 24
январдаги "Ўзбекистон
Республикасида
жисмоний
тарбия
ва
спортни
янада
такомиллаштириш
ва
оммалаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида"ги ПФ - 5924 -
сон фармони хақида ҳамда маълумот бериб ўтди.
Иккинчи масала юзасидан спорт иншоотлари ва ҳудудларнинг
ободонлаштириш юзасидан Жисмоний
тарбия ва спотр назарияси кафедраси
катта ўқитувчиси А. Устаев сўзга чиқиб
факультетга тегишли бўлган спорт
иншоотлари ва худуднинг тозалаш ва
ободонлаштириш учун худудларни
проф-ўқитувчиларга
бириктириш
кераклиги ҳақида айтиб ўтди.
Учинчи ҳар хил масалалар
юзасидан Илмий ишлари бўйича декан
ўринбосари Я. Абдуллаев сўзга чиқиб
профессор-ўқитувчиларнинг
китоб
ҳамда ўқув қўлланмаларини факультет кенгашига тақдим қилиш ва тасдиқлаш
ҳақида қарорлар қабул қилинди.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
Кўрилган масалалар юзасидан факультет хотин қизлар қўмитаси раиси
Х. Бердиева сўзга чиқиб 3- ТТЖ ички тартиб қоида, одоб ахлоқ қоидасига
мунтазам равишда риоя қилиш ҳақида гапириб ўтди ва ҳам шу масала
юзасидан гуруҳ мураббийларига маънавият соати дарсида янада чуқурроқ
тушунчалар беришини таъкидлаб ўтди
.
КЕНГАШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Факультетда Ўзбекистон Республика Президенти Ш.М.Мирзиёев
рахбарлигида 2020 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикасида жисмоний
тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-5924-сон фармони ижросини таъминлаш
юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин.
2. Факультетга тегишли бўлган спорт иншоотлари ва худудларни
тозалаш ва ободонлаштириш учун проф-ўқитувчиларга бириктирилсин.
3. Жисмоний тарбия ва спорт назарияси кафедраси катта ўқитувчиси Ў.
Салимовнинг “Жисмоний маданият назарияси ва тарихи” номли ўқув
қўлланмасини Университет илмий кенгашига тавсия этилсин.
Йиғилиш раис:
Я. Даниева.
Йиғилиш котиб:
Ш. Абдураимов
Do'stlaringiz bilan baham: |