Формулы / Автосумма / Среднее,
5- расм х ва у миқдорлар учун умумий сумма ва ўртача даражаларни аниқлаш
Шундай қилиб ўртача кунлик яшаш минумуми ва ўртача кунлик даромад ўртасида боғланишни тахлил қилиш асосида ўртача кунлик яшаш минумумининг 1 %га ўзгариши ўртача кунлик иш ҳақининг 0,52 % ўзгаришига олиб келади.
II.Кўп омилли корреляцион регрессион тахлил
1.Шоколад ишлаб чиқарувчи фирманинг раҳбарияти ўзининг кўпдан буён ишлаб чиқараётган машҳур шоколад маркасини сотишни башоратлаш бўйича моделни яратишга манфаатдор.
Ушбу фирма фаолиятининг йиллар бўйича маълумотлари қуйидаги жадвалда келтирилган:
Йиллар
|
Сотиш ҳажми, млн. сўм,У
|
Реклама харажатлари, млн. сўм, Х1
|
Бир бирлиги баҳоси, сўм, Х2
|
Рақобатчининг бир бирлик маҳсулоти баҳоси, сўм, Х3
|
Истеъмол харажатлари индекси, Х4
|
1995
|
126
|
4,0
|
16,0
|
17,0
|
100,0
|
1996
|
137
|
4,8
|
15,1
|
17,3
|
98,4
|
1997
|
148
|
3,8
|
15,0
|
16,8
|
101,2
|
1998
|
191
|
8,7
|
14,8
|
16,2
|
103,5
|
1999
|
274
|
8,2
|
15,2
|
16,0
|
104,1
|
2000
|
370
|
9,3
|
15,5
|
18,0
|
107,0
|
2001
|
432
|
14,7
|
15,5
|
20,2
|
107,4
|
2002
|
445
|
18,7
|
16,0
|
15,8
|
108,5
|
2003
|
367
|
19,8
|
18,1
|
18,2
|
108,3
|
2004
|
367
|
10,6
|
13,0
|
16,8
|
109,2
|
2005
|
321
|
8,6
|
15,8
|
17,0
|
110,1
|
2006
|
307
|
8,5
|
16,9
|
18,3
|
110,7
|
2007
|
331
|
12,6
|
16,3
|
16,4
|
110,3
|
2008
|
345
|
6,5
|
16,1
|
16,2
|
118,8
|
2009
|
364
|
5,8
|
15,4
|
17,7
|
112,3
|
2010
|
384
|
5,7
|
15,7
|
16,2
|
112,9
|
Ушбу маълумотлар асосида шоколад ишлаб чиқарувчи фирма учун сотишни энг тўғри аниқловчи моделни топиш керак ва 2015 йилга сотиш ҳажмини энг яхши модел бўйича башорат қилиш лозим.
Қўйиладиган савол ва топшириқлар қуйидагича тартибланади:
Барча омиллар орасида жуфт, хусусий ва кўпликдаги корреляция коеффициентлари ҳисоблансин.
Энг кичик квадратлар усули орқали регрессия тенгламаси тузилсин.
Олинган натижаларни қуйидаги мезонлар бўйича текшириб кўринг:
Регрессия тенгламасини Фишернинг мезони бўйича;
Регрессия коеффициентларини Стюдентнинг мезони бўйича;
Натижавий кўрсаткичда автокорреляциянинг мавжудлигини Дарбин-Уотсон мезони бўйича.
4. Барча омиллар бўйича эластиклик коеффициенлари ҳисоблансин ва иқтисодий таърифи берилсин.
5. Детерминация коеффициентлари ҳисоблансин ва уларнинг иқтисодий маъноси аниқлансин.
6. Экстраполяция усули қўлланиб, тренд моделлари тузилсин.
7. 2015 йилга сотиш ҳажмини энг яхши модел бўйича башорат қилиш керак.
8. Корреляцион боғланиш нима?
9. Боғланишларнинг қандай турларини биласиз?
10. Корреляция коеффициентининг ва корреляция индексининг иқтисодий маъноси нимадан иборат?
11. Регрессия тенгламалари нима?
12. Стюдент, Фишер, Дарбин-Уоцон мезонларнинг хусусиятлари.
13. Тренд моделлар нима асосида тузилади?
Ечиш алгоритми
Ҳурматли талаба, қўйилган топшириқ ва вазифаларни ҳал этишингиз учун ўтилган мавзуларни яхшилаб қайтадан ўқишингиз, айниқса, статистик маълумотларни диққат билан ўрганишингиз ва қўйилган шарт доирасида ҳисобларни амалга оширишингиз талаб этилади. Шунинг билан бирга, сабабий боғлиқликда амалга оширишингиз, кутилаётган таҳлил натижаларини ҳамда хулосаларингизни аниқ ва равшан баён этишга ҳаракат қилинг.
1) Корреляцион таҳлил ёрдамида моделда қатнашадиган омилларни танлаш керак. Бунинг учун:
а) хусусий корреляция коеффициентларини ҳисоблаш;
б) жуфт корреляция коеффициентларини аниқлаш керак.
2) энг кичик квадратлар усули ёрдамида регрессия тенгламаси коеффициентларини ҳисоблаш лозим. Бунинг учун нормал тенгламалар тизимидан фойдаланиш керак.
3) Тузилган эконометрик моделлар ичида энг яхши адекват моделни танлаш лозим. Бунинг учун қўйидаги мезонлар ҳисобланади:
а) Аппроксимация хатоси.
б) Фишернинг Ф-мезони.
c) Стюдентнинг т-мезони.
д) Детерминация коеффициенти.
4) энг яхши адекват модел асосида 2015 йилга корхонанинг сотиш ҳажмини башорат қилиш керак. Бунинг учун экстраполяция усулини қўллаб тренд моделлари аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |