Internet saytlari
1. www.economics.ru
2. www.norma.uz
3. www.uza.uz
4. www.mehnat.uz
5. www.Lex.uz
6. www.ziyonet.uz
6-mavzu. Mehnat va unga haq to`lash hisobi
1-amaliy mashg‘ulot
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисоби 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» пассив счетида юритилади. Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш ҳисоби корхонанинг ҳисоб тизимида марказий ўринлардан бирини эгаллайди ва у меҳнатнинг сон ва сифати, истеъмолга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш устидан тезкор назоратни таъминлашга қаратилган.
Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, таътилга чиқариш ва ишдан бўшатиш корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилади. Ходимларнинг ҳар бирига шахсий иш очилиб, унда меҳнат битими, меҳнат дафтарчаси, кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг кўчирмаси, ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқнинг кўчирмаси сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |