4.2. Материалларнинг ҳаракатини расмийлаштириш ва уларнинг синтетик ҳисобини ташкил этиш
Одатда материалларни омборга экспедитор олиб келади ва унга корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган, муҳрланган (М-2-шакл ва М-2а-шакл) ишончнома ёзиб берилади ҳамда (М-2б-шакл) махсус дафтарга қайд қилинади.
Экспедитор томонидан материаллар омборга топширилишда моддий жавобгар шахс томонидан кирим ордери (М-4 шаклидаги кирим ордери) ёзилади.
Агар материаллар мол юборувчининг омборидан автотранспорт билан марказлашган ҳолда олиб келинса, тўрт нусхада товар-транспорт накладнойи (М-5 -шакл ва М-6- шакл) тузилади:
мол харид қилувчига – кирим ордерини ўрнига материалларни киримга олиш учун;
мол юборувчига – материал қийматликларини ҳисобдан чиқариш учун;
автотранспорт хайдовчиларига иш ҳақи ҳисоблаш учун;
банкка топшириш учун.
Тўлов ҳужжатларисиз келиб тушган материалларни мол юборувчининг ҳужжатлари билан солиштирган вақтда аниқланган (сон, сифат) тафовутларни расмийлаштиришда материалларни қабул қилиш тўғрисида далолатнома (М-7-шакл) тузилади. Далолатнома икки нусхада тузилади:
биринчиси – кам ёки ортиқча чиққан материаллар суммасини счетларда акс эттириш учун бухгалтерияга топширилади;
иккинчиси – даъво расмийлаштириш, ортиқча чиққан материаллар бўйича қўшимча тўлов талабномаси юбориш тўғрисида мол юборувчиларга хабар бериш учун маркетинг бўлимига топширилади. Далолатнома тузилган бўлса кирим ордерини тузиш шарт эмас. Кирим ордерлари материаллар келиб тушган куни тузилади.
Материалларни ишлаб чиқаришга жўнатиш, хўжалик эхтиёжига ишлатиш, хўжалик фаолиятида ишлатилмайдиган ортиқча материалларни четга сотишда лимит-забор карталар (М-8-шакл ва М-9-шакл), тўлов накладнойлари билан расмийлаштирилади.
Материалларнинг ҳаоакати 1000- «Материаллар» синтетик счет бўйича очилган иккинчи тартибли счетларда уларнинг аналитик ҳисоб маълумотлари бўйича тўлиқ маълумотлар ҳисобга олинади. Материалларнинг қолдиғи ва кирими счетнинг дебетида, сарфланиши – ФИФО ва AVEKO усуллари ёрдамида ҳақиқий таннарх суммасида акс эттирилади.
Материаллар ҳаракатининг ҳисоби ой давомида ягона ҳисоб баҳосида юритилади, ой тугагач фоизи ва транспорт-тайёрлов харажатлари ёки фарқи ҳисоблаб чиқилгандан сўнг ҳақиқий таннархда ҳисобга олинади.
Шундай қилиб, қабул қилинган материалларнинг ҳақиқий таннархини ташкил этувчи маълумотлар бухгалтерия ҳисобининг турли журнал-ордерларида (1, 3, 6, 7, 10/1, 13) акс эттирилади ва Бош дафтарда эса жамланади.
Фойдаланилган ва четга жўнатилган материалларнинг ҳақиқий таннархи 10 ва 10/1 журнал-ордерларида ва Бош дафтарда акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |