Фаннинг таълимдаги ўрни
“Қиёсий педагогика” курсини мукаммал ўқитишда, суҳбат, мунозара, тест, танқидий фикр, интернет материаллари, таълим бериш тарихи воқеларнинг таҳлили, фактлар ва жадвал(таблица)лардан фойдаланилади. Талабалар эгаллаган илмий билим ва малакаларини бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни билан боғламоқлари лозим. Улар касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари таълим-тарбия ишларини янада такомиллаштириш йўлларини англаб етишлари керак. Айнан шу жараёнда улар педагогик ижод ва амалиёт билан ошно бўладилар.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабалар “Қиёсий педагогика” фанини ўзлаштиришлари учун ўкитишнинг янги илғор педагогик технологияларидан фойдаланиш, янги иннавацион технологияларни дарс жараёнига татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон манбалардан фойдаланилади. Фанни ўқитишда қуйидаги педагогик технологиялардан «Тармоқлар», «Ақлий хужум», «Бумеранг», «Елпиғич», «ФСМУ», «Балиқ скелети» кабилардан фойдаланилади.
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Қиёсий педагогиканинг предмети, объекти ва вазифалари. Қиёсий педагогика фан сифатида жаҳон майдонида таълимнинг ривожланиши, йўналишлари, қонуниятларини минтақавий ҳамда миллий ўзига хослигини солиштириб ўрганади. жаҳон педагогик тажрибалари аҳволи, йўналишлари, қонуниятлари, ривожланиши ва миллий замонавий педагогик маданият ҳисобланади.
Қиёсий педагогика объекти- таълим ижтимоий-маданий жараёни маҳсули, шунингдек, глобал, минтақавий ва миллий ижтимоий институт сифатида ўрганилишидир. Фаннинг вазифалари:чет мамлакатларда таълим ривожида намоён бўлаётган янги фактларни тизимли ўрганиш, мамлакатларда таълим тизимининг ривожини миқдорий таҳлилини тизимлаштириш, турли мамлакатларда таълим тараққиёти қонуниятлари ва йўналишларини аниқлаш ва ўрганиш, мамлакатларда таълим сифатини оширишга хизмат қилувчи илмий-асосланган баҳолаш мезонларни ишлаб чиқиш, таълим сиёсатида нуфузли йўналишларни аниқлаш,чет эл таълимида ютуқлар ва камчиликларни қиёслаш.
Қиёсий педагогиканинг асосий тушунча ва категориялари. Таълим, жаҳон таълим тизими, таълимнинг ижтимоий институти, таълим ривожланиши стратегияси,таълим, таълимни стандартлаштириш, замонавий чет эл педагогик тажрибаси, таълим ва тарбиянинг миллий тизими, педагогик маданият, педагогик сиёсат,педагогик ҳужжатлаштириш.
Қиёсий педагогика ва этнопедагогика. Қиёсий педагогика моҳияти. Этнопедагогиканинг алоҳида фан эканлиги. Ҳар бир миллатнинг халқ педагогикаси мавжудлиги. Халқ педагогикаси таълим-тарбия воситаси сифатида.
Хорижий таълим тарихи. Турли мамлакатларда таълим тизими мазмуни ҳақида. Мамлакатнинг тарихий йўли ва таълим муаммолари. Чет элда таълим ислоҳотлари ҳақида. Чет эл таълими тараққиётининг асосий йўналишлари. Европада таълим муаммолари, Ғарб мамлакатларида таълим ислоҳотлари, Шарқда таълим тизими ва йўналишлари. Жаҳон мамлакатлари таълими муаммолари умумий таснифи. Япония таълим тизими ва педагогик тажрибалар. Кореяда таълим тизими тузилиши ва педагогик тажрибалар. АҚШда таълим йўналишлари, тизими ва педагогик тажрибалар. Францияда бошланғич таълим ва таълим тизими, педагогик тажрибалар. Англияда мактабгача таълим, бошланғич таълим, касб ҳунар таълими ва олий таълим. Германияда таълим йўналишлари, тизими ва педагогик тажрибалар. Италияда мактабгача таълим, бошланғич таълим, касб ҳунар таълими ва олий таълим. Россия таълими тарихи.Россияда мактабгача, бошланғич, ўрта ,умумий ўрта, касб таълими, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим мазмуни. Таълим ислоҳотлари ва таълим самарадорлиги омиллари. Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги.
Мактабгача таълимда ислоҳотлар: кеча ва бугун. Мактабгача таълим: жаҳонда ва Ўзбекистонда.
Do'stlaringiz bilan baham: |