М а т е р и а л ва а с б о б – у с к у н а л а р: Пластик намуналар. Р-5 ёки ИМ-4Р типидаги универсал машина. 0,01 аниқликдаги микрометр 0-25 мм. 0,05 мм аникликдаги штангенциркуль.
Т а ж р и б а н и б а ж а р и ш т а р т и б и.
1. Пластик материалларни текшириш асбоб-ускуналари билан танишиш.
2. Пластик материалларнинг чўзилишга мустахкамлигини текшириш.
3. Иш хакида хисобот тузиш.
Металларнинг чўзилишдаги мустахкамлигини синаш амалда кўп тарқалган бўлиб, бунда уларнинг эластиклиги ва пластиклигини хам аниқлаш мумкин. Бунинг учун маълум ўлчамдаги (жадвал) махсус намуналар тайёрлаш керак (расм).
Жадвал
Намуна рақами
|
d0
|
l0=5·d0
|
l0=10·d0
|
l
|
D
|
D1
|
h1
|
h2
|
α
|
1
|
25
|
125
|
250
|
|
45
|
30
|
25
|
25
|
l + 2(h1+h2)
|
2
|
20
|
100
|
200
|
|
36
|
24
|
20
|
20
|
3
|
15
|
75
|
150
|
|
28
|
18
|
15
|
15
|
4
|
10
|
50
|
100
|
|
20
|
12
|
10
|
10
|
5
|
8
|
40
|
80
|
|
16
|
10
|
8
|
8
|
6
|
6
|
30
|
60
|
|
13
|
8
|
6
|
6
|
7
|
5
|
25
|
50
|
|
10
|
6
|
5
|
5
|
Расм: Қуввати 50 тонна бўлган, чўзувчи машина.
1— винт; 2—гайка; 3—червяк; 4 ва 5—қистиргичлар; 5—намуна; 7,8,9,10—кучўлчагичнинг ричак системаси; 11—кўрсатгич; 12—пастки қистиргични ўрнатиш дастаги; 13—посанги, Ǫ—винт кучини тўғирловчи силжийдиган юк.
Расм. Металларнинг чўзилишдаги мустахкам-лигини синашда ишла-тиладиган намуна.
Тайёрланган намуна синаш машинасининг қисқичлари орасига махкамланади. Шундан сўнг машина юргизилиб, аста-секин ортиб борувчи куч таъсирида намуна чўзила бошлайди. Куч маълум миқдорга етгач, намунанинг бирон ери ингичкаланиб бўйин хосил бўла бошлайди ва сўнгра у узилади.
Қуйидаги расмда кам углеродли пўлат намуналарини чўзилишга синашда хосил бўладиган деформация эгри чизиғи келтирилган. Диаграммадан кўриниб турубдики, синашнинг бошланғич даврида (O–А қисмида) намунанинг абсолют узайиши (Δ L) қўйилган кучга пропорционал равишда ортиб боради.
Расм. Кам углеродли пўлат намуналарнинг чўзилишда деформацияланиш диаграммаси
→ Δ L
Узайтиришдаги кучланиш пропорционалик қонуни билан қуйидаги формуладан аникланади:
σч=Е·ε;
бу ерда, σч – чўзиш вақтидаги нормал кучланиш;
ε – намунанинг нисбий узайиши;
Е – пропорционаллик коэффициенти (эластиклик модули).
Маълумки, юқоридаги формуладан Е = бўлади. Демак, металларнинг эластиклик модули унинг чизиқли деформацияланишида эластиклик хоссаларининг физик характеристикасидир. Намунанинг пропорционаллик қонуни билан узайишнинг бузилиш чегарасидаги кучланиш шу металлнинг пропорциониллик чегараси деб аталади ва қуйидаги формула орқали аниқланади:
σпюч= МПа;
бу ерда, σпюч – металларнинг пропорционаллик чегарасидаги кучланиш (МПа);
РА – А нуқтага тўғри келувчи куч, кН ёки Н ;
F0 – намунанинг синашдан аввалги кўндаланг кесим юзаси, мм2
Агар намунани синаш давом эттирилиб, куч қиймати диаграммадаги А нуқтага тўғри келган РА кучдан ошириб юборилса, куч билан намунанинг узайиши орасидаги пропорционал боғланиш бузилади, яъни намунанинг узайиши кучга нисбатан бир оз тезлашади. Лекин синалаётган намунадан ташқи куч таъсири олинса, у ўзининг дастлабки холига қайтиб, қолдиқ деформация хосил қилмайди. Шунинг учун бу хилдаги деформация эластик деформация дейилади.
Агар намуна В нуқтага тўғри келувчи РВ кучдан каттароқ куч билан чўзилса, узайиш тезлашиб, металл пластик деформациялана бошлайди (диаграммадаги ВС қисм). Демак, намунани синашда аниқланган РВ куч металлнинг эластик деформациядан пластик деформацияга ўтишидаги чегара кучи бўлади. Металларни чўзилишга мустахкамлигини синашда қолдиқ деформация (узайиш) бермайдиган энг катта чегара куч (РВ) нинг намунани синашдан аввалги кўндаланг кесим (F0) га нисбати металлнинг шартли эластик кучланиши (σэ) деб аталади ва қуйидагича аниқланади:
σэ= МПа;
Диаграммадаги А ва В нуқталар бир-бирига жуда яқин эканлиги сабабли амалда σэ ни σпюч га тенг деб хисобланади.
Металлнинг «оқувчанлик» чегарасига тўғри келувчи куч (Рс) нинг намуна дастлабки кўндаланг кесим юзи F0 га нисбати металлнинг оқувчанлик чегара кучланиши (σоқ) деб аталади ва ушбу формуладан аникланади:
σоқ= МПа;
Металлнинг ўз шаклини ўзгартириб, куч таъсири олингандан кейин хам шу шаклини сақлаб қолиш хусусияти унинг пластиклик хоссаси дейилади. Металларнинг пластик деформацияланиши, яъни нисбий узайиши грекча дельта δ харфи билан белгиланади ва қуйидаги формуладан процент хисобида аниқланади:
δ =
бу ерда: L0 — намунанинг деформацияланишидан олдинги узунлиги, мм;
L — намунанинг деформациядан кейинги узунлиги, мм.
Намуна чўзилганда кўндаланг кесимининг нисбий кичрайиши «грек»ча «кси» (ψ) харфи билан белгиланади ва қуйидаги формуладан аниқланади:
бу ерда: Г0 — намунанинг синашдан аввалги кўндаланг кесим юзаси, мм2;
F — намунанинг чўзилгандан кейинги кўндаланг кесим юзаси, мм2.
Намунани синаш вақтида узилмай бардош берган максимал кучнинг шу намуна кўндаланг кесим юзи (Г0) га нисбати металлнинг чўзилишдаги мустахкамлик чегараси деб аталади ва ушбу формуладан аникланади:
σв=
бу ерда: РД — синашдаги максимал куч, Н ёки кН.
F0 — намунанинг синашдан аввалги кўндаланг кесим юзи, мм2.
Металларни синашда намуна Рд куч таъсирида бутун узунаси бўйлаб бир текисда чўзилади. Куч Рд қийматга етгандан кейин намунанинг бўшроқ жойи чўзила бошлайди ва у ерда «бўйин» хосил бўлади, пировардида кучнинг шу қийматида металл намуна узилади.
Назорат саволлари.
1. Металл тўғрисида нимани биласиз?
2. Пўлат ва чўян деганда нимани тушунасиз?
3. Қурилишда ишлатиладиган металларнинг ўртача зичлиги қандай аниқланади?
4. Металлнинг чўзилишга мустахкамлиги кандай аникланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |