оралиқ назорат (ОН) - семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда кўпи билан икки марта ўтказилади ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
якуний назорат (ЯН) - семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган “Ёзма иш” ёки “Тест” шаклида ўтказилади.
“Электрон ҳукумат” фанидан назорат турлари бўйича рейтинг ишланмаси
№
|
Машғулотлар
|
Аудитория соати
|
Мустақил таълим соати
|
Умумий вақт соати
|
Тўплана-диган баллар
|
5-семестр
|
1
|
Маъруза
|
8
|
5
|
13
|
30
|
2
|
Амалий
|
30
|
5
|
35
|
40
|
|
Жами:
|
38
|
10
|
48
|
70
|
№
|
Машғулотлар
|
Аудитория соати
|
Мустақил таълим соати
|
Умумий вақт соати
|
Тўплана-диган баллар
|
6-семестр
|
1
|
Маъруза
|
8
|
5
|
13
|
30
|
2
|
Лаборатория
|
28
|
5
|
33
|
40
|
|
Жами:
|
36
|
10
|
46
|
70
|
“Электрон ҳукумат” фанидан баҳолаш мезони
Амалий машғулотлар бўйича умумлашган назорат сони 2 та, уларнинг ҳар бири 20 баллни ташкил этади (Балларни жамлаш: биринчиси 7 та амалий машғулотдан сўнг, иккинчиси 8 та амалий машғулотдан сўнг амалга оширилади). Амалий машғулотлар 5-семестрда олиб борилади.
1.1. Амалий машғулотларда фаол қатнашиб, унга тайёр бўлган, масалани моҳиятини англаб етган, амалий иш топшириқларини компьютерда тўла мустақил бажара оладиган, ҳамда амалда қўллай оладиган талабага 10,6 - 15 балл, тўла бажармаган талабага бажарилган иш ҳажмига, сифатига ва унинг дарсдаги фаоллигига қараб 10,5 - 8,25 баллгача берилади.
1.2. *Амалий ишлар бўйича берилган мустақил ишнинг ҳисоботларини ўз вақтида бажарилиши ва топширилиши, ҳажми ва сифатига қараб 2,7 дан 5 баллгача берилиши мумкин (топшириқлар тўлиқ ва сифатли, ижодий тарзда бажарилган – 4,3 – 5 балл, сифатли ва меъёр талаблари даражасида – 3,6 - 4,25 балл, ўрта даражада – 2,75 – 3,5 балл).
Лаборатория машғулотлари бўйича ҳам умумлашган назорат сони 2 та, уларнинг ҳар бири 20 баллни ташкил этади (Балларни жамлаш: биринчиси 7 та лаборатория машғулотидан сўнг, иккинчиси ҳам 7 та лаборатория машғулотидан сўнг амалга оширилади). Лаборатория машғулотлари 6-семестрда олиб борилади.
2.1. Лаборатория машғулотларида фаол қатнашиб, унга тайёр бўлган, масалани моҳиятини англаб етган, лаборатория иши топшириқларини ўз вақтида топширган, компьютерда тўла мустақил бажара оладиган, ҳамда амалда қўллай оладиган талабага 10,6 - 15 балл, тўла бажармаган талабага бажарилган иш ҳажмига, сифатига ва унинг дарсдаги фаоллигига қараб 10,5 - 8,25 баллгача берилади.
2.2. *Лаборатория машғулоти бўйича берилган мустақил ишнинг ҳисоботларини ўз вақтида бажарилиши ва топширилиши, ҳажми ва сифатига қараб 2,7 дан 5 баллгача берилиши мумкин (топшириқлар тўлиқ ва сифатли, ижодий ва индивидуал тарзда бажарилган – 4,3 – 5 балл, сифатли ва меъёр талаблари даражасида – 3,6 - 4,25 балл, ўрта даражада – 2,75 – 3,5 балл).
Do'stlaringiz bilan baham: |