Хизматни кўрсатиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади? Ўрнатилган тартибда ЭРИ калитини тайёрлаш ёки ЭРИ калити сертификатини бериш бўйича тўлдирилган ва ўз қўли билан имзоланган ариза;
Шартнома бўйича хизмат учун тўлов тўланганлиги квитанцияси ёки тўлов талабномаси.
Ҳар бир хизмат кўрсатувчи томонидан бошқа қўшимча ҳужжатлар ҳам талаб қилиниши мумкин.
ЭРИ олиш учун уни олаётган шахс томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдоридаги тўлов амалга оширилади. Буни Click, MBANK, UPAY тўлов тизимлари орқали онлайн ҳам амалга ошириш мумкин.
Натижа: Аризачига электрон ҳужжат кўринишида ва қоғоз шаклидаги ҳужжат кўринишида юридик ва жисмоний шахсларнинг Электрон рақамли имзолари калитлари сертификатлари берилади.
Электрон хужжат ва электрон хужжат айланиш тизимларида электрон рақамли имзони қўллаш нима учун керак? Электрон ҳужжат. Электрон ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги 2004 йил 29 апрелдаги 611-II сон Қарорига биноан қуйидагича таърифланади.
Электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш (таниб олиш) имкониятини берадиган бошқа реквизитларига (маълумотларга) эга бўлган ахборот электрон ҳужжатдир.
Электрон ҳужжат техника воситаларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда яратилади, ишлов берилади ва сақланади. Электрон ҳужжат электрон ҳужжат айланиши иштирокчиларининг мазкур ҳужжатни идрок этиш имкониятини инобатга олган ҳолда яратилиши керак. Одатда ҳужжатларни анъанавий тарзда алмашиш жараёнида почта хизмати муҳим ахамиятга эга, чунки почта хизматининг асосий вазифаси жўнатмаларни ўз манзилларига етказиб беришдан иборатдир. Ушбу ҳолатда ҳужжатлар конвертга солинади ва алоқа бўлимига топширилади. Шундан сўнг почта хизмати ходимлари томонидан ҳужжат керакли манзилга жўнатилади ва етказилади. Электрон ҳужжатларни алмашиш тизими эса анъанавий ҳужжат алмашиш тизимидан бироз фарқ қилинади. Бунда ҳужжат электрон кўринишда компьютер, телекоммуникация ва Интернет тармоғи орқали узатилади. Электрон ҳужжатларни алмашиш жараёнида махсус ихтисослаштирилган тизимлардан (E-hujjat) ёки электрон почта хизматидан фойдаланилади. Электрон ҳужжат алмашиш тизимларида ҳужжатларни узатиш жуда тезкор амалга оширади.