6. ИЛОВАЛАР
6.1. ФАН ДАСТУРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Рўйхатга олинди
№ БД - _________ - 5.03
2018 йил “____” “_______”
|
Термиз давлат университети
__________
“ ____” “ ____________” 2018 йил
|
«ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ»
Ф А Н Д А С Т У Р И
Билим соҳаси:
|
100 000
| |
|
|
|
Таълим соҳаси:
|
110 000
| |
|
|
|
Таълим йўналишлари:
|
5111000
|
Касб таълими (5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари)
|
ТЕРМИЗ – 2018
Фан дастури Термиз давлат университети Илмий Кенгашининг 2018 йил “_____” _____________даги “№ ____” - сонли баённомасининг Қарори билан тасдиқланди ва фойдаланишга тавсия этилди.
Фан дастури Термиз давлат университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
Э.Ч. Холияров
|
ТерДУ "Ахборот технологиялари" кафедраси мудири, ф.-м.ф.н.
|
Ч.Б. Нормуродов
|
ТерДУ "Амалий математика" кафедраси доценти, ф.-м.ф.д.
|
М.Ж. Зарипова
|
ТерДУ "Ахборот технологиялари"
кафедраси катта ўқитувчиси
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тақризчилар:
Э.Ю. Тураев
|
ТерДУ "Физика" кафедраси профессори, ф.-м.ф.д.
|
М.М. Мирсабуров
|
ТерДУ "Математика" кафедраси профессори, ф.-м.ф.д.
|
И.Н. Хайруллаев
|
ТерДУ, "Математика" кафедраси доценти, ф.-м.ф.н.
|
Фан дастури "Ахборот технологиялари" кафедрасининг 2018 йил "_____" августдаги № _____ – сонли мажлисида муҳокамадан ўтган ва тавсия этилган.
Фан дастури “Физика-математика” факультети ўқув-услубий Кенгашида кўриб чиқилган, муҳокама этилган ва Илмий Кенгашга тасдиқга тавсия этилган (2018 йил "_____" ___________даги № _____ – сонли баённома)
I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни
Ушбу фан “Электрон ҳукумат” ҳақида тушунча, унинг мақсад, вазифалари ва асосий принциплари, архитектураси, ўзаро муносабат шакллари, “Электрон ҳукумат” тизимида ахборот ресурсларининг конфиденциаллигини таъминлаш, инновацион технологиялар, электрон ҳукумат тизимини яратиш бўйича хорижий тажрибалар ва уларнинг электрон ҳукумат тизимлари, Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимини яратиш жараёни, ривожланиш босқичлари, бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалар, электрон ҳукумат тизими маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари мажмуасини яратиш бўйича чора-тадбирлар ва лойиҳалар, “Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш” марказининг, Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали (www.gov.uz)нинг, “Ягона интерактив давлат хизматлари” ва Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталларининг мақсад, вазифалари каби масалаларни қамраб олади.
“Электрон ҳукумат” фани қўшимча фан сифатида киритилган бўлиб, талабаларнинг маълум бир дунёқарашларини шакллантиришга хизмат қилиш билан бирга уларнинг интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқларини ва ахборий маданиятни эгаллашларида муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, уларнинг АКТ соҳасида саводхонлигини оширибгина қолмай, касбий фаолиятларида ҳам маълум бир ютуқларга эришишларига замин бўлади.
II. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларни электрон ҳукумат тизими асослари билан таништириш, Ўзбекистонда тизим доирасида эришилган ютуқлар ва давлат бошқарувида ахборот коммуникация технологияларининг аҳамияти тўғрисидаги билимлар билан қуроллантириш, ҳамда интерактив давлат хизматларини касбий фаолияти давомида амалий қўллай олишга ўргатишдир.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |