Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси


«Ахборот технологиялари» кафедраси



Download 24,89 Mb.
bet254/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

«Ахборот технологиялари» кафедраси


«ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ»


фанининг


ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ

Билим соҳаси:

100 000

  • Гуманитар соҳа

Таълим соҳаси:

110 000

  • Педагогика

Таълим йўналиши:

5111000

  • Касб таълими (5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари)



(3-курс талабалари учун)
Умумий юклама ҳажми - 94 соат
Аудитория соати - 74 соат


Шу жумладан:
Маъруза машғулот - 16 соат
Амалий машғулот - 30 соат
Лаборатория машғулоти - 28 соат
Мустақил таълим - 20 соат


ТЕРМИЗ – 2018
Фаннинг ишчи ўқув дастури ўқув режа ва ишчи ўқув режа, шунингдек, ______йил “_____” ____________да тасдиқланган фаннинг ўқув дастури асосида ишлаб чиқилди.



Тузувчилар:

Зарипова М.Ж.



ТерДУ "Ахборот технологиялари"
кафедраси катта ўқитувчиси









Тақризчилар:

Тураев Э.Ю.



ТерДУ "Физика" кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори.



Хатамов О.Қ.



ТерДУ "Иқтисодиёт" кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, доцент.



Фаннинг ишчи ўқув дастури "Ахборот технологиялари" кафедрасининг 2018 йил "__" августдаги № ___ – сонли мажлисида муҳокамадан ўтган ва факультет кенгашида муҳокама қилиш учун тавсия этилган.


Кафедра мудири: __________________ Холияров Э.
(имзо)
Фаннинг ишчи ўқув дастури физика-математика факультети кенгашида муҳокама этилган ва тасдиқлашга тавсия қилинган (2018 йил "____" августдаги № ____ – сонли баённома)


Факультет кенгаш раиси: ____________________ Бердиев У.
(имзо)
Фаннинг ишчи ўқув дастури Термиз давлат университети ўқув методик Кенгашининг 2018 йил “_____” августдаги №_____ -сонли мажлисида тасдиқланган.


Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи:__________________ Мустафаев Ў.
(имзо)


I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни
Мазкур ишчи ўқув дастур бакалавриат Касб таълими (5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари) таълим йўналишида ўқиладиган “Электрон ҳукумат” ўқув фани асосида тузилган бўлиб, бакалаврлар эгаллаши ва амалда қўллаши керак бўлган қуйидаги билимлар ва кўникмалар мажмуини ўз ичига олади: “Электрон ҳукумат” ҳақида тушунча, унинг мақсад, вазифалари ва асосий принциплари, “Электрон ҳукумат” соҳасини давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатлари, электрон ҳукумат тизимидан жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдаланиш ҳуқуқлари тўғрисида билимлар, “Электрон ҳукумат” архитектураси, ўзаро муносабат шакллари, “Электрон ҳукумат” тизимида ахборот ресурсларининг конфиденциаллигини таъминлаш, инновацион технологиялар, электрон ҳукумат тизимини яратиш бўйича хорижий тажрибалар ва уларнинг электрон ҳукумат тизимлари, Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимини яратиш жараёни, ривожланиш босқичлари, бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалар, электрон ҳукумат тизими маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари мажмуасини яратиш бўйича чора-тадбирлар ва лойиҳалар, “Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш” марказининг, Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали (www.gov.uz)нинг, “Ягона интерактив давлат хизматлари” ва Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталларининг мақсад, вазифалари.
“Электрон ҳукумат” фани “Информатика ва ахборот технологиялари” таълим йўналиши талабаларига қўшимча фан сифатида киритилган.
Сабабики, ахборот-коммуникация технологиялари тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим этилаётган тежамкор ва ишончли имкониятлардан бири «Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилишидир. Маълумки, «Электрон ҳукумат» тизими жаҳон амалиётида ўзининг афзалликларини намоён этиб улгурган тизим ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам кенг миқёсда ривожланиб бораётган мазкур тизим давлат ҳокимияти органлари, бизнес соҳаси, таълим соҳаси, айниқса, фуқароларга турли давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан ахборот хизматини тақдим этади. «Электрон ҳукумат» тизимининг асосини электрон хизматлар ташкил этса, уни ташкил қилувчилари компьютер технологиялари ва тармоқ воситалари, Интернет, ташкилот фаолиятини тўлиқ камраб олувчи ахборот тизимлари, маълумотлар базасини интеграциялаш технологиялари ва турли дастурий воситалар ва ҳ.к. киради.
Бу эса ўз навбатида ҳозирги ахборот асрида бўлажак мутахассислардан турли тизим хизматларидан фойдаланишни, уларда ишлашни билишни тақозо этади.
“Электрон ҳукумат” фани Касб таълими соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг маълум бир дунёқарашларини шакллантиришга хизмат қилиш билан бирга уларнинг интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқларини ва ахборий маданиятни эгаллашларида муҳим ўрин эгаллайди. Шунингдек, уларнинг АКТ соҳасида саводхонлигини оширибгина қолмай, касбий фаолиятларида ҳам маълум бир ютуқларга эришишларига замин бўлади.



Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish