Амалий қисм: Ziyonet кутубхонасидан фойдаланиш ва кутубхонага ресурс қўшиш. «Ziyonet» - миллий ахборот таълим тармоғи ҳисобланиб, ўзида фан ва таълим соҳасига оид жуда кўплаб материалларни жамлаган. «Ziyonet» кутубхонасидан фойдаланиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:
Internet Explorer ёки бошқа браузер дастурини юкланг. (Пуск→Программы→ Internet Explorer) буйруғини бажаринг ёки ишчи столда Internet Explorer ёрлиғига сичқонча тугмасини кетма-кет икки марта босинг.
Веб-саҳифанинг «Кутубхона» бўлимини танланг. Кутубхонадан бирор бир турдаги материални қараш учун, келтирилган фильтрлаш параметрларини ўрнатинг. «Текширув» рўйхатидан «Барча материаллар» бўлимини танланг. «Тиллар» рўйхатидан «Ўзбекча» бўлимини танланг. «Файл тури» рўйхатидан «Диссертация» бўлимини танланг ва ОК тугмасини босинг. Натижада «Кутубхона» қидирув тизими сизнинг эътиборингизга диссертация ишлари рўйхатини тақдим этади.
Диссертация ишини кўчириб олиш учун унинг сарлавҳасига сичқонча кўрсаткичини қуйиб, сичқонча тугмасини босинг. Пайдо бўлган саҳифадан «Кўчириб олиш» амалини босинг. «Диссертация» файлини сақлаш учун «Сохранить» тугмасини босинг.
«ZiyoNet» кутубхонасига ресурс қўшиш. «ZiyoNet ахборот таълим тармоғи» ресурсларидан фойдаланишдан ташқари унга ўз ресурсларингизни ҳам жойлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги амалларни бажаринг:
Веб-браузерга «Ziyonet» таълим тармоғи веб-саҳифасини юкланг. Веб-саҳифанинг «Кутубхона» бўлимига ўтинг.