STIR – бу солиқ тўловчининг идентификацион рақами;
Тўлов суммаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида (2016 йил 1 октябр ҳолатига кўра энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи 14 977 сўмни ташкил этади).
CLICK орқали тўлов хизмати фақатгина жисмоний шахслар учун мавжуд бўлиб, у ЎзР ДСИ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бериладиган ЭРИ учун амалга оширилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг яқин ўртадаги ДСИга ташриф буюринг. ЭРИ калитларини ёзиш учун USB флеш-картасини олиб боришни унутманг.
ЭРИ модулини ўрнатиш тартиби.Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланиланиш учун E-IMZO махсус модули шахсий (иш ёки уй) компьютерига ўрнатилиши лозим. E-IMZO модулини ўрнатиш йўриқномаси билан Ягона порталда танишиш мумкин. Шунингдек, фойдаланувчи ўзининг шахсий компьютерида JRE нинг 1.7-версиясидан кам бўлмаган версияси ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Компьютерда ORACLE JRE компонентлари мавжудлиги қандай текширилади? Агар Сизнинг компьютерингизда JRE иловаси мавжуд бўлмаса, уни ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин https://java.com/ru/download/.
Эслатма!!! Электрон мурожаатни имзолашда, ДСҚ томонидан берилган ЭРИ (электрон рақамли имзо) "DSKEYS" номи остидаги папкада компьютернинг C ёки D диск хотирасида (ёки USB флешкада) сақланган бўлиши лозим.
Электрон мурожаатни Электрон рақамли имзо орқали имзолаш тартиби.Мурожаатни ЭРИ билан имзолаш учун электрон мурожаатни юборишнинг сўнги қадамида «Имзо чекиш» тугмасига босинг.
1. «Имзо чекиш» тугмаси босилганида диалогли ойна очилади, бунда тегишли ЭРИ танланиши лозим.
2. Имзолаш муваффақиятли якунланган тақдирда экранда «Шакл муваффақиятли имзоланди» ойнаси пайдо бўлади. Кейин «Юбориш» тугмасини босинг.
Мурожаатни ЭРИ ёрдамида имзолаш муваффақиятли якунланди ва мурожаат тегишли давлат ташкилотига юборилди!
ЭРИ қўллаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий актлар.
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонуни.
Топшириқ: Назарий қисмда берилган маълумотлар билан танишиб чиқинг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон Қарорини ўрганиб чиқинг.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг эски ва янги талқинини солиштиринг.
Янги талқиндаги ўзгаришларни дафтарингизга қайд этинг.
Ягона порталдан фойдаланиш шартларини ўрганиб чиқинг.
Ягона портал хизматларини дафтарингизга қайд этинг.