Термиз давлат университети «ахборот технологиялари» кафедраси



Download 24,89 Mb.
bet206/286
Sana23.01.2023
Hajmi24,89 Mb.
#901639
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   286
Bog'liq
2 5409113586750458535

4 – лаборатория машғулоти
Мавзу: Электрон ҳужжат алмашинувида GoogleApps
муҳитидан фойдаланиш. (4 соат).


Ишдан мақсад: талабаларга Интернет тармоғида электрон ҳужжатлар алмашинувида GoogleApps муҳитидан фойдаланишни ўргатиш.
Билим ва кўникмаларга талаблар: талабалар Интернет тармоғида GoogleApps муҳитида ишлаш тамойиллари ҳақида назарий билимларга ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим. Шунингдек, Google ҳужжатларни (матн, электрон жадвал, тақдимотлар, график муҳаррирлари) яратиш ва уларни ҳимоялаш малакаларини ҳосил қилиши лозим.
Лаборатория машғулотини ўтказиш учун керакли жиҳозлар: Pеntium-IV компьютер, Интернетга уланган компьютер синфи, браузер дастури, google.com сайти.


Иш режаси:

  1. Веб муҳитида GoogleApps тизими.

  2. Google ҳужжатларларни (матн, электрон жадвал, тақдимотлар, график муҳаррирлари) яратиш.

  3. Google ҳужжатлар устида ҳамкорликда ишлаш.



Ҳисобот шакли

  1. Лаборатория иши номи ва мақсади.

  2. GoogleApps муҳити ва унда ишлаш бўйича назарий маълумот.

  3. Google ҳужжатларни (матн, электрон жадвал, тақдимотлар, график муҳаррирлар) яратиш, конфиденциаллигини таъминлаш ва уларни яратиш бўйича амалий кўрсатмалар (скриншотлари билан).

  4. Хулоса ва фойдаланилган адабиётлар.

Назарий маълумот:
Веб муҳитида GoogleApps тизими.
Бугунги кунда вақтни ҳам, маблағни ҳам тежаш, масофани қисқартириш омили бўлган ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш масаласи юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир.
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларда тезкорлик, тежамкорлик ва аниқлик нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этаётгани боис, янгича босқичда давом этмоқда.
Давлат бошқарувида АКТ инфратузилмасига қўйиладиган махсус талаблар ахборот оқимининг очиқ-ошкоралиги ва махфийлиги принциплари балансини таъминлаш заруриятидан келиб чиқади.
Бошқача сўзлар билан айтганда ушбу тизимларнинг, биринчи навбатда, давлат бошқаруви корпоратив тармоғи фаолият кўрсатишининг биринчи даражали талаби унинг ахборот хавфсизлиги ҳисобланади.
Модомики интерактив муҳитлар ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан ночор бўлиб қолар экан, ахборот алоқаларининг глобаллашуви, бир томондан, ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатларнинг янги шакллари ва усулларини, иккинчи томондан – маълумотларнинг етарлича хавфсизлигини таъминлашнинг янги усулларини келтириб чиқаради.
Бошқача сўзлар билан айтганда, барча бўғинларда – ахборотни сақлаш, уни қайта ишлаш ва кириш муҳофазаланган алоқа каналлари орқали узатишда, очиқ расмий ахборот ресурсларини шакллантиришда, шунингдек ахборот инфратузилмасининг алоҳида муҳим сегментларида ахборот ресурсларининг хавфсизлиги, уларнинг яхлитлиги, уларга кириш мумкинлиги ва уларнинг махфийлиги ҳамда электрон ҳужжатлар муаллифларини бир хилда аниқлаш мумкинлиги ишончли таъминланиши зарурдир.
Хорижий тажрибаларга эътибор қаратадиган бўлсак, Австралия ва Янги Зеландияда барча даражалардаги ҳокимият органлари ишида Интернетдан, ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳозирнинг ўзидаёқ салмоқли натижаларига олиб келди.
Кейинги беш йил биринчи босқичда давлат бошқарувида АКТ тизими қандай ривожланиши мумкинлигини яққол кўрсатди. Бунда асосий эътибор ҳукумат ахборотини тарқатиш ва хизматлар кўрсатишнинг самаралироқ ва тежамли усулларига қаратилди.
Ушбу вазифа икки жиҳати билан тавсифланади.
Биринчи, асосий жиҳат ҳукуматдан истеъмолчилар ва фуқароларга ахборотнинг самаралироқ оқимини ташкил этиш билан боғлиқдир.
Иккинчи жиҳат Интернет ёки телефон орқали ҳукумат билан ўзаро ҳамкорликнинг хилма-хил турлари учун имкониятларни аста-секин барпо этишдан иборатдир.
Бу тажриба машғулотида GoogleApps тизими ва унинг асосий асбоб-ускуналари билан танишиб чиқамиз. Жумладан, биз Web 2.0 технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон ҳужжатлар яратиш ва уларни хавфсизлигини таъминлаш имкониятини берувчи ажойиб усул билан танишиб чиқамиз.
Тасаввур қилинг битта ҳужжат устида 3 нафар шахс ишламоқда. Ҳужжат билан ишлаётган кишилар Республикамизнинг турли ҳудудларида иш юритишади.
Демак, ҳужжатни тайёрлаш вақтида Сиз ўзингизга тегишли бўлган жойларини ёзасиз, бундан кейин иккинчи шахс билан маслаҳатлашиш ва зарурий жойларига ўзгартиришлар киритиш учун электрон почтасига жўнатасиз.
Иккинчи шахс Сиз юборган ҳужжатни ўқиб бир неча қўшимча ва камчиликларни тўғирлаб Сизга электрон почта орқали жўнатади. Сиз электрон почта орқали қабул қилиб тегишли ўзгаришларни бажариб, таҳрирлаб яна унга юборасиз ва бир вақтнинг ўзида учинчи шахснинг электрон почтасига юборасиз. Учинчи шахс сиз яратган ҳужжатни қабул қилувчи ва таҳрирловчи деб қарайдиган бўлсак, маълум бир таҳрирлаш ишларини бажариб Сизнинг почтангизга камчиликларини кўрсатиб қайтариб жўнатади ва ҳоказо. Натижада бир электрон ҳужжатни охирига етказиш учун бу иккала шахс билан бир неча бор маълумот алмашасиз. Бу ҳолат кўплар учун одатий ҳол ҳисобланади.
Лекин Интернет технологияларининг ривожланиши натижасида бир ҳужжат устида бир вақтнинг ўзида бир нечта шахс ишлаш имкониятини берувчи шундай тизимлар яратилганки, бу ўз навбатида ҳам вақтни, ҳам маблағни тежаш, ҳам ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ҳамда масофани қисқартириш омили ҳисобланади. Бундай тизимлардан бири GoogleApps ҳисобланади. GoogleAppsнинг асосий асбоб-ускуналари билан танишиб чиқамиз. Google асбоб-ускуналари ва сервисларидан фойдаланиш Электрон ҳукумат тизимини бошқариш сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
В еб муҳитида ҳукуматни бошқарув воситаларини Google Диск, Google Ҳужжатлар (матн, электрон жадвал, тақдимотлар, график муҳарирлари), Google тақвим (календар), Google формалари (сўровномалар яратиш), Google Hangouts (Messenger), Google+, Google Blogger (сайтлар яратиш) орқали ташкиллаштириш сифат ва самарадорликни оширишга сабаб бўлади. Ҳамкорликда ишлаш имкониятини берувчи ускуналар мажмуаси Google Docs - Google Ҳужжатлар (Google жадвал, Google Форма, Google ҳужжат, Google тақдимот, Google расм) деб умумий номланиб, унинг ичига матн, электрон жадвал, тақдимотлар, график муҳарирлари киритиш мумкин. Бир вақтда бир ҳужжат устида бир неча шахс ишлаши мумкин. Ушбу шахслар дунёнинг ихтиёрий нуқтасидан Интернет тармоғи орқали уларга тақдим этилган ҳужжат устида ишлашлари мумкин.

Download 24,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish