Гуруҳли тизимлар – гуруҳли видеоконференцияларни ўтказиш учун мўлжалланган махсус тизим ҳисобланади. У ҳар қандай хонани видеоконференция хонасига айлантира олади.
Бу тизимга мисол қилиб Махсус жиҳозланган (wэб камера, мониторлар бн) хоналарни айтиш мумкин. Бундай конференциялар одатда HD (High Definition) режимида бўлади.
Мобил тизимлар – бу компакт шахший тизим ҳисобланади. Бу тизим узоқ туман ва экстримал ҳолатларда видеоконференцияни таъминлаб беради.
Махсус тизимлар – бундай видеоконференц тизимлар бевосита ҳар – хил йўналишларда турли хил кўринишда қўлланлади. Мисол учун медицинада, иқтисодиётда ва бошқа турли хил йўналишларда.
Видеоконференция инфраструктураси
Видеоконференция инфраструктурасига бошқариш тизими, администаратор тизими, махсус жиҳозланган хоналар, аппарат ва дастурий таъминотлар киради. Бу ўринда айтиб ўтиш жоизки бир мониторда бир неча видеоконференция аъзосини кўриб туриш ҳам асосан администратор томонидан амалга оширилади.
Видеоконференция синфлари.
Категориялар беш хил синфларни ўз ичига олади.
Дастурий таъминот шахсий компьютер, ноутбук ва мобил алоқа воситаларига видео оқимини реал вақт режимида тутиб бериш учун ва уни узатиш учун ўрнатилади.
Бепул дастурий таъминотлар билан биргаликда пуллик дастурий таъминотлар ҳам мавжуд.
Пуллик дастурий таъминотларда бепуллларга қараганда анча қулайликларга эга ва бир қанча интерактив ҳизматларини ҳам таклиф этади.
Дастурий таъминот ҳам худди аппарат таъминот сингари алоҳида мижоз қисми ва сервер қисмига бўлинади. Сервер қисми ҳам ҳудди мижоз қисми сингари Шахсий компьютерда ишлайди. Сервер қисми видеоларни кодекларга бўиб кодлаб ўтирмайди у фақат оқимнинг бош ва бориш нуқталарини таъртибга солади ва бошқаради қолган ишларни эса мижоз қисми ўзи бажаради.
Стандарт сифатли видеоконференция бу синф ўзида 4 та стандарт видеоразрешенияни сақлайди. Булар SQCIF(128x96), QCIF(176x144), CIF(352x288), 4CIF(704x576). Улар малъумотлар узатиш учун 64Кбит/с дан 768 Кбит/с гача бўлган тезликни ишлатади.
SQCIF ва QCIF рухсат этилган катталик стандартлари фақат секин ишлайдиган тармоқлар учун мўжалланган эди. Ҳозирги кунда эса умуман ишлатилмайди.
CIF рухсат этилган катталик эса 256 Кбит/с тезликда ишлайди. Бу синфдаги энг юқори сифатли рухсат этилган катталик 384 Кбит/с тезликда ишлайди. Бу стандартларнинг қай биридан фойдаланиш компьютернинг техник характеристикасига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |