12-амалий машғулот
Мавзу: Коммунал хўжалик ва уй жой фонди порталидан
амалиётда фойдаланиш (ek.uz). (2 соат)
Ишдан мақсад: Талабаларга Коммунал хўжалик ва уй жой фонди портали (ek.uz) ҳақида маълумотлар бериш, таҳлил қилиш. Унинг ресурслари, фаолият мақсадлари, коммунал хизматларини ўргатиш.
Амалий машғулотни ўтказиш учун керакли жиҳозлар ва воситалар: Pеntium-IV компьютер, проектор, браузер дастури, Коммунал хўжалик ва уй жой фонди портали (ek.uz) ҳамда зарурий веб саҳифалар.
Режа:
Коммунал хўжалик ва уй жой фонди портали мақсад, вазифалари.
Коммунал хўжалик ва уй жой фонди порталининг ресурслари ва улардан фойдаланиш амалиёти.
Қўлланиладиган таълим технологиялари: “Т-жадвал” методи, “SWOT-таҳлил” методи, “Инсерт” техникаси, савол-жавоб, тушунтириш.
Назарий маълумотлар:
1. Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди портали
Республика аҳолисининг сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида барча ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги уйғунлашган технологик занжирини шакллантириш асосида уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, кўп хонадонли уйларнинг сақланиши талабларига риоя этилиши устидан техник назоратнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг иш сифатини ошириш ва молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Фармони (2017 йил 18 апрель, ПФ-5017-сон) га кўра Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (кейинги ўринларда — «Уйжойкомхизмат» вазирлиги) ташкил этиш фармони берилди.
Ушбу Фармонга кўра (иловасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди):
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида» 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сонли Фармонининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли Фармони билан тасдиқланган давлат бошқарувининг республика органлари рўйхатидаги:
а) I бўлим қуйидаги мазмундаги 16-банд билан тўлдирилиши:
«16. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги»;
б) III бўлимнинг 3-банди чиқариб ташланишлиги кўриб чиқилди.
Сўнгра, ушбу санада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” (2017 йил 18 апрель, ПҚ-2900-сон) Қарори чиқарилди.
Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Фармон ва қарорининг амалга оширилиши:
Do'stlaringiz bilan baham: |