Теодор Драйзер, «Америка фожиаси». Ғафур Ғулом номи



Download 3,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/43
Sana25.02.2022
Hajmi3,68 Mb.
#257265
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43
Bog'liq
dataContent 56MARETMMBB082720100836

XXVII БОБ
Ашаддий кураш ва оғир мағлубиятларнинг 
оқибати кўнгилсиз бўлади: маҳаллий суд томони-
дан фожианинг бу қадар кескин талқин этилиши 
Клайд чиндан ҳам айбдор, ҳамма жойдаги газета-
лар таъкидлаганидек, у қилмишига яраша жазо-
сини топди деган қатъий фикрни икки океан ора-
лиғида яшовчи бутун фуқарога тезда сингдириб 
юборди. Ёвуз қотилликнинг қурбони бўлган бечора 
қиз! Хатларининг нақадар ғамгинлиги-чи! Не-не 
азобларни бошидан кечирмабди-я! Ҳимоячилар-
нинг бетайинлигини қаранглар! Ҳатто денверлик 
Грифистлар ҳам иш кўрилаётган пайтда жиноий 
далилларнинг кўплигидан ёқаларини ушлаб, газе-
таларни бир-бирларига очиқчасига ўқиб беришга 
ҳам ботинолмай, кўпинча чет-четда, ўзларича кўз 
югуртириб, кейин қотилликка оид бу селнинг, бу 
эгри далиллар тошқинининг даҳшати тўғрисида 
ўзаро шивир-шивир гаплашишар эдилар. Аммо 
кейинчалик, Белнепнинг нутқи ва Клайднинг гу-


554
Теодор Драйзер
воҳ сифатидаги сўзини ўқиб кўришгандан сўнг, 
узоқ вақтлар давомида бир хил туйғу ва бир хил 
фикру хаёл билан яшаб келган бу кичик оиланинг 
руҳи енгил тортди ва бирмунча вақт газеталарда 
нима ёзишганидан қатъи назар, ўз ўғли ва акасига 
ишониб қарай бошлашди. Шунинг учун ҳам бутун 
суд муҳокамаси вақтида, муҳокаманинг то охи-
ригача ҳам улар Клайдга яхши ният билан ёзилган 
умидбахш хатлар йўллаб туришди (бу хатлар кўпин-
ча Клайднинг мактубларига асосланиб битиларди, 
чунки у ҳар гал ўзининг бегуноҳлигини қайта-қайта 
такрорлар эди). Лекин Клайд айбдор топилиши би-
ланоқ азоб-уқубат гирдобига ботиб, онасига теле-
грамма юборганида – газеталар ҳам шу ҳукмни тас-
диқлаб чиққанларидан сўнг – Грифитслар оиласини 
беқиёс бир даҳшат босди. Ахир, бу унинг гуноҳкор-
лигини билдирадиган далил-ку? Шундай эмасми, 
хўш? Афтидан, барча газеталарнинг фикри ҳам шу 
бўлса керак, миссис Грифитс ҳузурига мухбирлар 
ёпирилиб кела бошлашди; у эса ўзининг кичиккина 
тўдаси билан ваъзхонлик фаолияти вақтида алоқа 
қилиши лозим бўлган у дунёдан бутунлай алоқаси-
ни узиб, Денвернинг бир чеккасида мудҳиш ном-
дорликдан яширинишга уринарди. Аммо юк ташув 
фирмасининг бир бебурд хизматчиси унинг янги 
манзилини ҳам одамларга айтиб қўйди.
Шундай қилиб, дунё ишларини тангри бошқариб 
туришига бутун вужуди билан ишонган мана шу 
америкалик аёл ҳатто кун ўтказишга ҳам қўр-қути 
йўқ ҳолича, ўзининг ғарибона, қашшоқ кулбасида 
ўтирибди; аммо борлиқнинг аёвсиз кучлари, тақ-
дирнинг кескин ва шафқатсиз зарбалари бу аёлни 
имконидан қайтара олмади.
– Ҳозир мен фикрлай олмайман, – дерди у. – 
Мен бамисоли қотиб қолгандайман, ҳамма нарса 
кўзимга чалкаш кўриняпти. Болагинамни қотил-


555
Америка фожиаси
ликда айблашибди! Аммо, мен – унинг онасиман, 
гуноҳкорлигига ўлсам ҳам ишонмайман! У, айб-
дор эмасман, деб ёзган, мен унга ишонаман. Бор 
ҳақиқатни менга ёрилиб айтмаса, бошқа кимга 
ҳам айтар эди? Гапига ишонадиган мендан ҳам 
тузукроқ бошқа кимни ҳам топар эди? Бироқ те-
пада парвардигор бор, у ҳаммасини кўриб туриб-
ди, ҳаммасидан воқиф.
Лекин бари бир сон-саноқсиз жиноий далил-
ларнинг анчагинаси Клайднинг Канзас-Ситидаги 
анави биринчи бемаънигарчилиги билан қўшилиб, 
миссис Грифитсни эсанкирашга мажбур қилар, 
даҳшатга солар эди. Йўл кўрсаткич китобчалари 
билан боғлиқ гапларни нима учун у тузукроқ ту-
шунтириб беролмади-а? Модомики, у сузишни 
яхши билар экан, нима сабабдан у қизга кўмак-
лашмади? Анави номаълум мисс X агар осмондан 
тушган ҳурилиқо бўлганда ҳам, мунчалар Клайд 
унга ошиқмаса? Йўқ, миссис Грифитсни ўз эъ-
тиқодига асло, асло тескари юритиша олмайди, 
унинг тўнғич ўғли, ҳамма болаларининг ичидаги 
энг беҳаловати, лекин айни пайтда энг иззаттала-
би ва энг умидлиси шунақанги жиноят қилибди, 
деган гапга сира ишонтиришолмайди! Йўқ! Бу ма-
салада ҳатто унинг ҳозир ҳам кўнгли тўқ. Ярат-
ганнинг марҳамати кенг, она ўғлининг хатолари 
нақадар даҳшатли бўмасин, унинг ёмонлигига 
ишониб, ўзи ёмонликка йўл қўймасин тағин! Ҳан-
гоматалаб ва хира кимсалар жонига тегиб хонақо-
ни ташлаб, уни кўчиб кетишга мажбур қилмасла-
ридан олдин у неча бора қандайдир ғариб бир 
хонанинг ўртасида, супуриш-сидиришларини тўх-
татар, кейин ёт кўзлардан ҳам ҳайиқмай, сукутга 
чўмар эди... У бошини орқага ташлаб, кўзларини 
юмиб қаққайганча туриб қолар, серғайрат буғ-
дойранг юзидаги чизиқлар хунук бўлиб кўринар, 


556
Теодор Драйзер
лекин унда аччиқ ҳақиқат ва чинакам эътиқод 
барқ уриб турар эди – қиёфа дунёдаги олти минг 
йилга қариган, олис таврот даврларидан қолган 
бир нусха эди – у бутун фикру зикрини жон-жаҳ-
ди билан хаёлий бир тахтга қаратган, бу тахтда, 
унинг тасаввурида, яратган парвардигорнинг ул-
кандан-улкан жонли руҳи ва жисми ўтирарди. У 
чорак соатлаб, ярим соатлаб тиловат ўқир, худо-
дан куч-қувват ва раҳм-шафқат тилар, ўғлининг 
гуноҳи борми ёки йўқлигидан дарак беришини ил-
тижо қилар эди. Агар унинг гуноҳи бўлмаса, унда 
ўғли ва ўзи ҳам, икковлари учун азиз ҳисобланган 
бошқа ҳамма одамлар ҳам бу ўтли дўзах азобидан 
қутулиб чиқишлари муқаррардир; агар гуноҳкор 
бўлса, эй, яратган эгам, унда ўзинг шафқатингни 
аямай, бандам де, бу кулфатлардан қутулиш йўли-
ни кўрсат, Клайднинг эса шу қилган ёвуз гуноҳи 
учун умрбод дилини пок айла, агар жоиз бўлса, эй, 
парвардигор, у гумроҳнинг гуноҳидан кеч.
– Куч-қудратда тенги йўқ, э худойим, ўзинг 
барҳақсан, марҳаматинг, ироданг мислсиз. Борки, 
тириклик сенинг мурувватингдандир. Шафқатинг-
ни аяма, парвардигор! Агар унинг гуноҳи чўғдай 
қизил бўлса, уни қордай оқ қил, қонга ўхшаса, уни 
сутга айлантир.
Аммо шу сиғинаётган дақиқаларида ҳам, у 
Момо Ҳавонинг ўз қизларига муносабатидаги 
донолигини мужассамлаштириб турар эди. Гўё 
Клайд ўлдирган деб тўнкашаётган ўша қизнинг 
ўзи-чи? Ахир, у гуноҳ қилмаптими? Ахир у Клайд-
дан каттароқ эмасмиди, хўш? Газеталарда шун-
дай деб ёзишди-ку. Миссис Грифитс Роберта-
нинг хатларини сатрма-сатр, диққат билан ўқиб 
чиққанида кўнгли вайрон бўлди, Олденларнинг 
бошига тушган бу мусибатдан юрак-бағри қон-
га тўлди. Лекин шунга қарамай, Момо Ҳавонинг 


557
Америка фожиаси
абадий доноликлари миясига чуқур сингиб кетган 
она ва аёл сифатида, у бу гуноҳли ишга тахминан 
Робертанинг ўзи ҳам розилик берганлигини, Ро-
бертанинг ўзи ҳам йўлдан озганлигини, бу нарса 
Клайднинг иродасизлик қилишига ва юз тубан ке-
тишига олиб келганлигини тушунарди. Чидамли, 
саховатли қиз бундай ишга ҳеч қачон кўнмаган 
бўлар эди, мутлақо кўнмас эди ҳам. У хонақодаги 
ва кўчалардаги ваъзхонлик пайтларида шунақан-
ги гуноҳга ботганларнинг тавба-тазарруларини 
неча-неча марталаб эшитган-ку, ахир! Наҳотки, 
олам яралаётган пайтлари боғда Одам Ато: «Хоти-
ним мени йўлдан урди» деганидай, Клайдни ҳам 
ҳимоя қилиб бўлмаса?!
Чиндан ҳам шундай... демакки..?
«Чунки унинг марҳамати абадийдир», – дея ёд 
олди миссис Грифитс. Модомики, худонинг марҳа-
мати чегарасиз экан, нима учун энди у, она бўла ту-
риб, Клайдга бунчалик тошмеҳрлик қилиши керак?
«Агар зиғирдек ишончингиз бўлган тақдирда 
ҳам», дея яна эслаб ўтди ичида у, кейин хонага 
бос тириб кирган хира мухбирларга юзланди:
– Ўғлим ўша қизни ўлдиргани ростми? Ҳамма 
гап мана шунда. Яратганнинг олдида фақат шу 
нарсагина масалани ё у ёқлик, ё бу ёқлик қилади. – 
Сўнгра у худо бу бетаъсир, пихлари ёрилиб кетган 
тирранча газетачиларнинг ақлини равшан қили-
шига қатъий ишонган одам қиёфасида уларга қа-
раб қўйди. Миссис Грифитснинг бу қадар самими-
яти ва эътиқоди ҳатто шу мухбирларни ҳам таъ-
сирлантириб юборди. – Суд маслаҳатчилари уни 
айбдор деб топишадими-йўқми, бу юлдузларни 
қўлида кўтариб турган парвардигорнинг назарида 
югур-югурдан бошқа нарса эмас. Суд маслаҳатчи-
лари ҳам худонинг бандалари, улар чиқарган ҳукм 
ҳам шу дунё каби, одамлар каби нуқсонлидир. Мен 


558
Теодор Драйзер
ҳимоячининг нутқини ўқидим. Ўғлим менга ёзган 
хатларида, айбдор эмасман, деб ўз оғзи билан айт-
ган. Мен ўғлимга ишонаман. Унинг бегуноҳлигига 
имоним комил.
Эйса бўлса, хонанинг ичкари бурчагига тиқи-
либ олганча, деярли шунча вақтдан бери миқ эт-
мас эди. Унинг ҳаётий билими етарли эмас эди, 
у эҳтироснинг қудратли ва енгиб бўлмас кучини 
тушунмас, шу сабабли юз берган воқеанинг ҳат-
то ундан бирини ҳам илғаб олишга ва тушунишга 
ноқобил эди. У Клайдни, унинг кўнгли кемтикли-
гини, тасаввури таъсирчанлигини тушунмаган, 
шунинг учун яхшиси, унинг қилмишларини муҳо-
кама қилиб ўтирмаган ҳам маъқул, дер эди.
– Лекин мен Клайдни Роберта Олден олдидаги 
гуноҳи учун ҳеч қачон оқламайман, – деб давом 
этди миссис Грифитс. – У аҳмоқлик қилган, лекин 
айни пайтда Роберта ҳам аҳмоқона иш тутган, 
чунки у Клайдга қаршилик кўрсатмаган. Гуноҳкор 
ким бўлишидан қатъи назар, гуноҳни кечириб бўл-
майди. Қиз шўрликнинг мусибатдан юрак-бағри 
қонга тўлган ота-онасига ачинаман албатта, улар-
га муҳаббатим чексиз. Аммо шунга қарамай, бу гу-
ноҳда битта менинг ўғлим эмас, иккалови ҳам айб-
дорлигини унутмаслик зарур, одамлар шуни билиб, 
шунга яраша ҳукм чиқаришлари керак. Мен ўғ-
лимни оқламоқчи эмасман, асло, – деб такрорлади 
у. – Ўғлим болаликдан қандай таълим олган бўлса, 
ўзини ўшандай тутиши лозим эди. – Шу ерда мис-
сис Грифитснинг лаблари алам билан, таъна билан 
юмилди. – Бироқ мен Робертанинг хатларини ҳам 
ўқидим. Агар ўша хатлар бўлмаганда, прокурор 
ўғлимни айблай олмаслигини ҳам биламан. У суд 
маслаҳатчиларининг раҳмини келтириш учун ўша 
хатлардан фойдаланиб қолди. – Миссис Грифитс 
гўё мислсиз қийноқ ўтида қоврилгандай ўрнидан 


559
Америка фожиаси
турди ва аллақандай бир сипо тўлғаниш ила хи-
тоб қилди: – Ҳарна бўлганда ҳам у менинг ўғлим! 
Ўзи ҳақидаги ҳукмини у ҳозиргина эшитди. Мен 
эсам унинг онасиман, у қилган гуноҳга қандай қа-
рашимдан қатъи назар, унга ёрдам бериш йўли-
ни ўйлашим керак. – У изтироб чекиб қўлларини 
сиқди, шунда ҳатто мухбирлар ҳам унинг азоби-
дан таъсирландилар. – Мен унинг олдига боришим 
шарт! Нодон бўлмасам, аввалроқ бормайманми, 
мана энди кўзим очилиб ўтирибди...
У ўз қаршисида омманинг қулоғи-ю овози ҳисоб-
ланган одамлар, унинг сирли дил яралари, ситам 
ва хавотирларини мутлақо тушунмайдиган, улар-
га бутунлай бефарқ қарайдиган одамлар ўтирга-
нини бирдан сезиб қолди-ю, тилини тишлади.
– Нима учун сиз суд муҳокамасида бўлмадин-
гиз, – дея гаплашади ишбилармон мухбирлардан 
бири, у Клайдга тенгдош, кўринишидан қаҳри 
қаттиқ йигитча эди, – кўпчиликни ажаблантира-
ётган нарса шу. Боришга пулингиз йўқмиди?
– Ҳа, пулим йўқ эди, – деб оддийгина жавоб бе-
риб қўя қолди у. – Ҳарқалай, жуда кам эди. Бун-
дан ташқари, келинг, деб маслаҳат ҳам солишма-
ди, сизнинг бу ерда керагингиз йўқ, деб айтиш-
ди. Лекин энди... энди нима бўлса ҳам боришим, 
боришнинг иложини ўйлаб топишим керак. – У 
бесўнақай столча олдида тўхтади, аслида хонадаги 
бошқа жиҳозлар ҳам худди шунга ўхшаш ғарибо-
на, аянчли, нурсиз бир аҳволда эди. – Йигитлар, 
ҳозир сизлар шаҳарга тушасизлар-а, – деди у. – 
Бирортангиз, телеграмма жўнатсам, олиб кетол-
майсизларми? Пулини ҳам бераман.
– Йе, бўлмасам-чи! – дея хитоб қилди, бояги ўта-
кетган ножўя саволни берган мухбир. – Телеграм-
мангизни мен ола кетаман. Пулингиз керак эмас. 
Газета ҳисобидан жўнатаман уни.


560
Теодор Драйзер
У телеграммани кўчириб олиб, миссис Грифитс 
билан учрарашуви тўғрисидаги ўз ҳисоботига қў-
шиб юборишни мўлжаллаётган эди.
Миссис Грифитс усти кўчиб, тирналиб кетган 
сарғиш столга бориб ўтирди-да, қоғоз ва ручка 
топиб, қуйидагиларни ёзди: «Клайд! Нима умид 
қилсанг – худодан қил, унинг даргоҳи кенг. Дар-
ров суд ҳукмига норозилик билдир. 50-сурани ўқи. 
Янги суд худо хоҳласа, сени оқлаб чиқади. Биз ҳа-
демай етиб борамиз. Отанг ва онанг».
Миссис Грифитс, телеграмма ҳақини газетага 
тўлаттириш хунук бўлмасин тағин, деб ўзига ўзи 
савол берганча:
– Ҳарқалай, яхшиси, мендан пул ола қолинг, – деди 
безов таланиб ва айни пайтда у, ишни қайта кўришга 
кетадиган чиқим-харажатларни Клайднинг амакиси 
ўз бўйнига олармикин-а, деб ўйлай бошлади. Бунинг 
учун, ҳойнаҳой, катта пул керакдир. – Телеграмма 
жуда узайиб кетди, – дея қўшиб қўйди у.
– Э, сиз ташвиш тортманг! – деди бояги мухбир-
нинг шериги (у телеграммани тезроқ ўқиб олиш 
илинжида турар эди). – Нимани хоҳласангиз ёза-
веринг, жўнатиш – бизнинг ишимиз.
Биринчи мухбирнинг миссис Грифитсдан қоғоз-
чани ола солиб, чўнтагига ураётганини кўрган яна 
бошқаси:
– Менга ҳам нусхаси керак, – деди такаббурлик 
билан гапни чўрт кесиб. – Бу хусусий телеграмма 
эмас. Мен ҳозироқ нусхасини ё сиздан, ё эгасидан 
олишим керак!
Бу гапни биринчи мухбир эшитгач, жанжал 
чиқиб кетишидан қўрқиб (ҳатто буни миссис Гри-
фитс ҳам сезди), чўнтагидан қоғозчани олди-ю, 
бошқаларга ҳам узатди, улар шоша-пиша нусха 
кўчира бошладилар.
Худди шу вақтда ликурглик Грифитслардан 
янги суд муҳокамасини қўзғаш сизларнинг фик-


561
Америка фожиаси
рингизча қандай бўларкин, унда чиқим-хара-
жатларни ким кўтаради, деб сўрашганда, улар 
норозилик билдириш умуман мақсадга мувофиқ 
эмас (очиғини айтганда, бизнинг ҳисобимизга!) 
ва гапнинг пўскалласи – бу масала бизни мутлақо 
қизиқтирмайди, деган жавобни беришди. Ахир 
бу ўлим-ку, бу нарса гарчи ишларимизга у қадар 
зарар етказмаганда ҳам, аммо эл-юрт орасидаги 
обрў-ҳурматимизни нақ пайҳон қилади-ку! Соат 
сайин Голгофа
1
да тургандай ҳис қиласан ўзингни! 
Гилберт билан Сэмюэлнинг ўзи шунчалар шарман-
даси чиққанини ҳисобга олмаганда ҳам, Бэлла-
нинг келажаги-чи, у беҳудага хароб бўлди, қаноти 
синди. Шуларнинг бари ўз қондош-қариндошлари 
Клайднинг қасддан қилган жинояти очиб ташла-
ниши оқибатида юз берди-я! Сэмюэл Грифитс 
ва унинг хотини бу кутилмаган фалокатдан роса 
эзилиб кетишди, бу фалокат, гарчи ноқобил ва бе-
маъни бўлса ҳам, лекин ҳар ҳолда замирида энг 
яхши тилаклар ётган меҳрли бир ишнинг оқиба-
ти тарзида юз берди. Ахир, неча йиллардан бери 
бошдан кечираётган ҳаётий кураш тажрибалари 
Сэмюэлга, туйғуларни ишга аралаштириш – телба-
лик эканлигини ўргатган эди-ку! У Клайдни учрат-
гунига қадар умрида бирон марта ҳам ҳис-туйғуга 
берилмаган эди. Ўшанда, отам укамга нисбатан 
адолатсизлик қилган, деб ўйлаганини қаранглар-а! 
Мана, оқибати нима бўлиб чиқди! Энди хотини 
билан қизи ўзларининг энг бахтиёр, энг осойишта 
умр ўтказган қадрдон маконларини ташлаб, худди 
қувғиндиларга ўхшаб, эҳтимол бутун умр, Бостон 
яқинидаги аллақайси бир жойдами ёки яна бошқа 
бирор-бир хилват ердами саргардон юришлари... 
1
Голгофа – арамей тилида «бош суяги» демакдир; Қуддус 
шаҳри яқинидаги кичик бир тоғнинг номи. Инжилдаги ривоят-
га кўра, шу ерда Исо ўлдирилган. Ҳозир бу ибора «азоб берувчи 
жой», «уқубат манбаи» маъносини билдиради. (Муҳаррир.)


562
Теодор Драйзер
ёки одамларнинг ачинганнамо, шилқим қарашла-
рига доимо чидаш беришлари керак! Сэмюэлнинг 
ўзи эса ўша бахтсизликдан кейин уззуккун Гил-
берт билан суҳбатлашиб, корхонани акциядорлик
1
асосида Ликургдаги ё бошқа бирон шаҳардаги 
қайсидир фирмага қўшиб юборсак ёки эҳтимол, 
ҳамма ишларни (аста-секин эмас, шошилинч ра-
вишда), масалан, Рочестергами ёки Буффалогами, 
Бостон ёки Бруклингами ўтказиб, ўша ерда бош 
фабрикани қурсак бўлмасмикин, деб маслаҳат 
сўрар эди. Ахир, бу номусдан фақат Ликург ва у 
билан боғлиқ ҳамма нарсалардан воз кечиш opқa-
лигина қутулиш мумкин, холос. Улар ҳаётларини 
янгидан бошлашлари, жуда бўлмаганда юрт ичи-
да бошқатдан мавқе орттириб боришлари керак. 
Ўзи ва хотини учун бунинг унчалик аҳамияти 
йўқ, ахир улар ошларини ошаб, ёшларини яшаб 
қўйганлар. Лекин Белла, Гилберт, Майралар-чи... 
уларнинг шанларини энди қаерда ва қандай қи-
либ илгаригидай тиклаш мумкин?
Ҳуллас, ҳали суд муҳокамаси тугамасиданоқ, 
Сэмюэл билан Гилберт ёқа ва кўйлак тикиш корхо-
насини Жанубий Бостонга кўчиришга қарор қил-
дилар, улар мана шу бахтсиз, шармандали воқеа 
ақалли бир оз эсдан чиқмагунча фақир киши па-
нада бўлиб туришлари мумкин эди.
Шу боисдан ҳам, бундан буён Клайдга кўмак-
лашишдан бош тортилди. Шунда Белнеп билан 
Жефсон гарангсиниб ўйланиб қолишди. Шу пайт-
гача улар Брижбургда анча муваффақиятли ишлаб 
келаётганлари учун ҳар бир соат вақтлари бами-
соли олтинга тенг бўлиб қолгани аниқ эди; Клайд 
ишининг фавқулодда зиқлиги натижасида бир 
1
Акциядорлик – буржуа мамлакатларида акция билан иш 
кўрувчи жамият аъзолари. Акция – қимматбаҳо қоғоз дегани 
бўлиб, ана шу қоғоз билан акциядор иш юзасидан тушган да-
ромаднинг бир қисмини олиб туради. (Муҳаррир.)


563
Америка фожиаси
чеккага ташлаб қўйилган кўпгина масалалар энди 
уларнинг диққатига мунтазир турар эди, фақат шу 
туфайли иккала юрист ҳам хизматчилик юзасидан 
ёки бировларга савоб иш қиламан деб, у бу муко-
фотдан умидвор бўлмай туриб ҳам, Клайдга бундан 
буён ёрдам беравериш лозимлигига умуман қатъ-
ий ишонмаётган эдилар. Аслида норозилик билди-
ришнинг ўзига озмунча сарф-харажат кетмаслиги-
ни улар яхши тушунар эдилар. Суд қарорларининг 
ҳаж ми жуда катта эди. Улардан узун-узун, қимматга 
тушиб кетадиган парчалар ва саҳифаларни кўчириб 
олишга тўғри келар эди, давлат томонидан ажратил-
ган маблағлар эса бунга урвоқ ҳам бўлмас эди. Ле-
кин, деди Жефсон, ғарбдаги Грифитсларнинг қўли-
дан бир чақалик иш келмайди, деб ўйлаш бемаъни-
ликдир. Ахир, гапиришяпти-ку, улар узоқ йиллардан 
бери ваъзхонлик ҳамда хайр-худойи йиғиш билан 
шуғулланишар экан. Агар уларга Клайднинг аҳволи 
нақадар ёмонлиги айтилса, эҳтимол, турли хил хи-
тобномалар воситаси билан фуқародан ёрдам сўраб, 
жуда бўлмаганда норозилик билдиришга кетадиган 
харажатларни қоплайдиган маблағни тўплашлари 
мумкиндир? Тўғри, улар ҳозиргача Клайдга сира кў-
маклашишмади, лекин ўша вақтда онаси, сизнинг 
келишингизга эҳтиёж йўқ, деб хабарланган эди-да, 
ахир. Энди – бошқа гап.
– Унга телеграмма юбориш керак, келсин, – дея 
таклиф киритди Жефсон ишбилармонлик билан. 
– Агар Оберуолцерга онаси келяпти, деб айтсак, 
ҳукмни ўқиб эшиттиришни ўнинчигача кечикти-
риб туришимиз ҳам мумкин. Гап мана бундай, ав-
валига шунчаки келаверинг, деб таклиф этамиз, 
агар у боролмайман деса, унда пул масаласини 
ўйлаб кўрамиз. Ҳарқалай, ўлдим деганда йўлкира 
учун ва балки, норозилик билдириш учун ҳам бир 
оз пул топа олар.


564
Теодор Драйзер
Шундан сўнг миссис Грифитсга телеграмма ва 
хат жўнатилиб, гарчи бу тўғрида ҳозирча Клайдга 
оғиз очилмаган бўлсада, аммо ликурглик қариндош-
лари бундан буёнига унга ёрдам беришдан бутунлай 
бош тортишди, деб хабар берилди. Бунинг усти-
га, ҳукм ўнинчигача эълон қилинади, шу сабабдан 
Клайднинг кўнгли учун ўша пайтда яқин кишила-
ридан биронтаси, яхшиси онаси келиб тургани маъ-
қул. Яна норозилик билдиришга кетадиган сарф-ха-
ражатларни қоплаш учун маблағ топиш ёки жуда 
бўлмаса бу хусусда қандайдир кафиллик берилиши 
зарурлиги ҳам қистириб ўтилди.
Ана, миссис Грифитс тиз чўкиб, худодан ма-
дад сўраяпти. Ишқилиб, энди у ўз қудрати, ўзи-
нинг абадий меҳр-шафқатидан дариғ тутмасин. 
Миссис Грифитсга аллақайдандир ёруғлик, ёрдам 
келмаса, унда йўлкирага пулни у қаердан топади, 
норозилик билдиришга кетадиган маблағ тўғриси-
да-ю, гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
У тиззасида турганича худога сиғинаётган эди, 
тўсатдан миясига бир фикр келиб қолди. Газета-
лар унинг суҳбатини оламан, деб роса жонига ҳам 
тегиб кетишди. Мухбирлар-ку, ҳар қадамда уни 
пойлаб юришади. Нима учун у ўғлига мадад бер-
маяпти, унинг ҳузурига бормаяпти? Фалон нар-
са ҳақида у қандай фикрда, пистон нарса ҳақи-
да-чи? Хўш, доим бўлмағур нарсаларни сўраб, уни 
тинчитмайдиган қайсидир бир катта газетанинг 
муҳарририга бориб, ўзининг нақадар оғир аҳвол-
га тушиб қолганини нима учун у айтолмас экан? 
Агар муҳаррир ҳукм ўқилаётган куни у ўғлининг 
ёнида бўлиши учун вақтида жўнаб кетишига ёр-
дамлашса, унда у, Клайднинг онаси, бор гаплар-
нинг ҳаммасини газетага ўзи ёзиб беришга ваъда 
қиларди. Ахир, мухбирларни истаган ёққа, ҳатто 
судга ҳам жўнатишади-ку, бу ҳақда у газеталар-


565
Америка фожиаси
дан ўқиган. Нима учун уни, Клайднинг онасини 
юбориш мумкин эмас? Ўша гапларни ҳикоя қи-
лиш ва ёзиб жўнатиш наҳотки унинг қўлидан кел-
маса? Ахир, у қанчадан-қанча дуою маърузаларни 
ёзиб ташлаган-ку?!
У ўрнидан турди, лекин дарров яна тиз чўкиб:
– Оҳ, нолишим сенга етди, парвардигор! – дея 
хитоб қилди.
Кейин яна ўрнидан туриб, ўзини диний ишлар-
га бағишлаган кишиларнинг энгил-бош ҳақидаги 
аллақандай алоҳида тасаввурлари маҳсули бўлган 
кийимларини – жигар ранг пальтоси-ю ниҳоятда 
хунук, боғичли қўнғир шляпасини излаб топди-да, 
ўша заҳотиёқ энг йирик ва обрўли Денвер газета-
си таҳририятига жўнади. Ўғлининг иши шу қадар 
ҳамма ёққа овоза бўлиб кетган эдики, уни дарров 
бош муҳаррир ҳузурига бошлаб киришди. Кутил-
маган бу аёл муҳаррирни жуда қизиқтириб қўйди 
ва унинг гапларини ачиниб туриб, ҳурмат билан 
тинглади. Аянчли аҳволини дарров тушунди ва га-
зета манфаати нуқтаи назаридан унинг таклифига 
кўниш тўғрисида ўйлай бошлади. У чиқиб кетиб, 
бир неча дақиқадан кейин қайтиб кирди. Шундай 
қилиб, миссис Грифитс уч ҳафтага мухбирликка 
қабул этилди, ундан кейинига эса, алоҳида ха-
бар берадиган бўлишди. Боришига ҳам, келиши-
га ҳам йўл харажатлари тўланади. Ҳозир миссис 
Грифитс ни бир ёрдамчисига юборади, у мақолани 
қандай тайёрлаш ва қандай жўнатишни тушун-
тириб қўяди. У озгина нақд пул ҳам беради. Агар 
истаса, у бугун кечқуруноқ йўлга тушиши мумкин: 
қанча тезроқ жўнаб кетса, шунча яхши. Кетишдан 
олдин газета учун иккита расмини қолдирса, тузук 
бўлар эди. Бироқ муҳаррир унга шуларни тушун-
тираётиб, мундай бир қараса, миссис Грифитс 
бошини орқага ташлаб олганча, кўзларини юмиб 


566
Теодор Драйзер
турган экан. У шу туришида оҳ-ноласини дарров 
қабул этган худога шукур қилаётган эди.

Download 3,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish