415
Америка фожиаси
ган Клайд ҳам миссис Олденнинг фарёдини эши-
тиб, унинг қулаб тушганини кўриб, ўрнидан туриб
кетди... Ўша заҳоти Жефсоннинг эҳтиёткор қўли
унинг елкасидан босди ва шу орада суд ижрочилари
ҳамда теварак-атрофда яқин
турган одамлар мис-
сис Олденни суяб, ўрнидан турғазишди-да, унга ва
Тайтусга залдан чиқишларида кўмаклашдилар. Бу
манзара залда йиғилганларни ҳаддан ташқари ҳа-
яжонга солиб юборди, эҳтимол, Клайд мабодо шу ер-
нинг ўзида яна бир жиноят қилган тақдирида ҳам
халойиқ бунчалик дарғазаб бўлмаслиги мумкин эди.
Секин-аста ғала-ғавур, ҳаяжон ҳам босилди,
аммо залга анча-мунча қоронғи тушиб қолган эди,
девор соатларининг мили бешни кўрсатар, ўтир-
ганларнинг ҳаммаси чарчашган эди; шу боисдан
судья Оберуолцер эртага эрталабгача танаффус
эълон қилишни лозим топди.
Барча журналистлар ва рассомлар ўша ондаёқ
дув этиб ўринларидан туриб, эрталаб ҳимоя томо-
ни сўз
олиши керак, қизиқ, уларнинг гувоҳлари
кимлар экан, бунақанги ақл бовар қилмас дара-
жада ошиб-тошиб ётган далилу ашёлар қаршиси-
да Клайд ҳам сўзлаб, гувоҳ сифатида ўзини ҳимоя
эта олишига улар имкон беришармикин ёки унинг
ҳимоячилари ақлдан озганлик ва ахлоқий беқа-
рорлик хусусидаги ҳақиқатсимон олди-қочдилар-
ни гапириб, фақат шу билангина чегараланиб қўя
қолишармикин? Хуллас, бу – Клайд учун умрбод
қамоқ жазоси билан тугаши мумкин, холос, лекин
ундан кам бўлмайди, деб ўзаро пичир-пичир сўй-
лаша бошладилар.
Клайд эса ҳуштаквозлик ва қарғиш садолари
остида суд залидан чиқиб келар экан, эртага гувоҳ
сифатида гапиришимга, гарчи ўзлари
бунга ан-
чадан бери, ҳар томонлама тайёрланган бўлсалар
ҳам, журъатим етармикин, деб ўзидан ўзи сўрар
416
Теодор
Драйзер
эди... Яна у (турмадан олиб чиқишда ва қайта олиб
кетишда унинг қўлига кишан солишмасди): иложи
йўқмикин-а, эртага кечқурун ҳамма ўрнидан туриб,
оломон қўзғалган пайтда, унга ҳеч ким қарамай тур-
ганда, соқчилар унга томон келишаётганда... иложи
йўқмикин-а... – деб ўйлар эди, лоақал чопиб кетолса
ёки йўқ, бемалол, хотиржам бир тарзда, лекин тез-
тез ва гўё ўзи билмагандай анави зинага яқинлаш-
са, кейин пастга... қаёқдан чиқса ҳам майли эди...
илгари у турма деразасидан кўрган ҳу анави катта
зина олдидаги кичкинагина ён эшикками? У ақал-
ли бирор-бир ўрмонга етиб олса – бўлди эди, кейин
кетаверарди... кетаверарди... кетаверарди... ёки
тўғридан-тўғри қочиб қоларди, ҳеч ерда тўхтамай,
очиққанига ҳам қарамай, туну кун чарчамай... би-
рор-бир манзилга етгунча кетаверарди. Бир уриниб
кўрса бўлади, албатта... Уни отиб ташлашлари, изи-
дан итларни қўйиб юборишлари, одамларни чопти-
ришлари мумкин, лекин шунда ҳам таваккалига қо-
чишга уриниб кўрса бўлар, шундай эмасми?
Чунки бу ерда унинг қутулишидан умиди йўқ.
Суддаги шунча борди-келдидан кейин унинг бегу-
ноҳлигига ҳеч ким, ҳеч бир жойда ўлса ҳам ишон-
майди. Клайд эса ит ҳасратда ўлиб кетаверишни ис-
тамайди. Йўқ, йўқ, бунақанги ўлимдан асрасин уни!
Мана, яна бир машаққатли, зим-зиё, азобли тун
бошланди.
Унинг кетидан эса яна бир машаққатли, нурсиз
ва совуқ тонг отади.
Do'stlaringiz bilan baham: