Теодор Драйзер, «Америка фожиаси». Ғафур Ғулом номи



Download 3,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/43
Sana25.02.2022
Hajmi3,68 Mb.
#257265
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43
Bog'liq
dataContent 56MARETMMBB082720100836

XVII БОБ
Ўлим хусусидаги иш қанча-қанча кураш ва 
ташвиш-ҳаяжонларни келтиришини айтинг! Брук-
харт билан Кетчумен Белнеп ва Жефсонга «ҳарқалай, 
ҳозирги аҳволдан қутулишнинг бирдан-бир тўғри 
йўли» Жефсоннинг режаси эканлигини айтдилару, ле-
кин шу билан бирга бу ишда иложи борича Грифит-
сларни баҳона қилмаслик керак, деб ҳам ўтдилар.
Кейин ўша заҳотиёқ мистер Белнеп ва мистер 
Жефсон дастлабки маълумотларни матбуотга бе-
риб юборишди, бу маълумотлар шундай руҳда ёзил-
ган эдики, бундан Клайднинг бегуноҳлигига улар-
нинг ишончи комиллиги; аслида эса Клайд туҳмат 
қурбони бўлганлиги, қўйдай ювош шу йигитчани 
мутлақо нотўғри тушунишаётгани, унинг мисс Ол-
денга нисбатан қилган ният ва хатти-ҳаракатлари 


329
Америка фожиаси
Мейсон тўнкаётган айблардан бутунлай, худди оқ 
билан қорадек фарқ қилиши кўринар эди. Бу ерда 
бошқа бир шама ҳам бор эди, прокурорнинг Олий 
суднинг фавқулодда сессиясини чақиришни талаб 
қилиб, ноўрин шошқалоқликка бораётганининг 
асосий боиси ҳам аслида соф адлия талабларидан 
кўра, кўпроқ сиёсий мулоҳазалар оқибати бўлиши 
мумкин. Хўш, акс ҳолда нега бунча шошқалоқлик 
қилиняпти? Айниқса, округда сайловлар яқинла-
шиб келаётган ҳозирги пайтда-я? Дарвоқе, айрим 
шахслар ёки гуруҳлар ушбу тергов натижалари-
дан ўз шахсий сиёсий шуҳратпарастликлари йўли-
да фойдаланишга уринаётган бўлмасинлар тағин? 
Мистер Белнеп билан мистер Жефсон, ҳарқалай, 
бундай бўлмаса керак, деган умиддалар.
Лекин айрим шахслар ёки гуруҳларнинг режа-
лари, шум ниятлари ёки сиёсий интилишлари ҳар 
қанча кучли бўлганда ҳам, янглиш тасаввур орқа-
сида (адвокатлар буни исботлаб беришади) фақат 
рес публикачилар партиясининг ноябрь сайловлари-
да ғолиб чиқиши учунгина шошма-шошарлик билан 
бегуноҳ бир йигитчанинг электр курсига жўнатили-
шига ҳимоя томони сира йўл қўёлмайди. Бу ғалати 
ва устига-устак, нотўғри тасаввурларни келтириб 
чиқарган аҳволни фош этиб беришлари учун ҳимоя-
чиларга анча вақт керак. Шу сабабли улар проку-
рорнинг штат губернаторидан Олий суднинг фавқу-
лодда сессиясини Олбэнида чақириш ҳақида сўра-
ган илтимоси масаласида расмий равишда эътироз 
билдиришга мажбурдирлар. Бунинг устига, бунча-
лик шошилишнинг ҳожати борми? Ахир, бу хилдаги 
ишларни кўриб чиқадиган навбатдаги сессия ян-
варда йиғилиши керак-ку, бу ишга оид ҳужжатлар-
ни тайёрлаш ҳам ҳазилакам вақтни олмайди.
Гарчи бир оз кечиккан бўлса ҳам, аммо бу кес-
кин баёнот матбуот вакиллари томонидан анчаги-
на жиддият билан тингланди, бироқ Мейсон эса 


330
Теодор Драйзер
ҳимоянинг сиёсий найранг хусусидаги «юзаки» 
даъволарини ҳам, шунингдек, Клайднинг бегуноҳ-
лиги тўғрисида айтган олди-қочдиларини ҳам на-
зар-писанд қилмади.
«Наҳотки, мен бутун бир округ фуқаросининг 
вакили бўлсаму қораланиши лозим бўлган айбла-
ри шундоқ кўриниб турмаса, бекордан-бекорга 
бир одамни айбласам ва бир ёққа жўнатсам! Бу 
менга зарур келибдими? Ахир, унинг қизни ўлдир-
гани беш қўлдай кўриниб турибди-ку! Бу ишнинг 
шубҳали томонларини ақалли бир оз бўлса ҳам 
ойдинлаштирадиган бир оғиз сўз айтдими у ёки 
бирон нарсани уддалаб бердими? Йўқ! Ё оғзига 
сўк солиб олади ёки ёлғон гапиради. Модомики, 
масаланинг бу жиҳатлари ғоят билимдон мистер 
ҳимоя чилар томонидан рад этилмаган экан, мен 
ўзим бошлаган ишни қатъиян давом эттирмоқчи-
ман. Ҳозир қўлимда жиноятчи йигитнинг бутун 
гуноҳини бўйнига қўя оладиган етарли далилла-
рим бор. Ишни январгача қолдириш эса, бу ми-
стер ҳимоячиларга ҳам маълум, округ учун жуда 
қимматга тушиб кетади, чунки бу орада менинг 
ваколатим тугаб, янги келган одам мен ипидан-иг-
насигача билган ўша ҳужжатларни яна бир бош-
дан ўрганиб чиқишига тўғри келади. Ахир, шу иш 
юзасидан чақирган барча гувоҳларимиз ҳам ҳозир 
ихтиёримизда, у қадар кўп харж бўлмай, осонги-
на уларни Брижбургга олиб бориш ҳам мумкин. 
Январь ёки февралда, айниқса, ҳимоя томони 
ўлиб-тирилиб уларни тўзитиб юборишга ҳаракат 
қилгандан сўнг, хўш, унда қаердан топамиз ўша 
гувоҳларни? Йўқ, мистерлар! Мен бунга кўнолмай-
ман. Лекин улар яқин ўн, ё борингки, ўн беш кун 
ичида мен қўяётган айбларнинг ҳатто айримлари-
нинг хатолигига ақалли билвосита ишора этувчи 
бирор-бир ашё-далилларни келтира олишса борми, 
унда мен жон деб уларга қўшилиб суд раисига бора-


331
Америка фожиаси
ман, агар улар суд раисига қўлга киритган ёки кирит-
моқчи бўлаётган далиллари ёки узоқдан чақирилиши 
талаб этиладиган ва мана бу йигитчанинг гуноҳсиз-
лигини тасдиқлайдиган гувоҳлари борлигини маълум 
қилишса, қайтага бу ажойиб иш бўлади-ку! Унда мен, 
гарчи шу туфайли суд жараёни менинг ваколатим 
тугагандан кейин бошланган тақдирда ҳам судья-
дан Белнеп билан Жефсонга қанча вақт зарур бўлса, 
ўшанча вақт беришини астойдил туриб илтимос қила-
ман. Бироқ суд жараёни олдин бошланса, мен шундай 
бўлишига чин юракдан аминман, унда айбдорнинг 
гуноҳини бутунлай очиб ташлашга бор кучим ва қо-
билиятимни аямайман, буни мен қандайдир давлат 
мансабини эгаллаш учун эмас, балки ҳозир округ про-
курори эканлигим ва бу менинг бурчим эканлиги ту-
файли шундай қиламан. Сиёсий мартабам масаласига 
келганда эса, хўш, мистер Белнепнинг ўзи-чи, наҳот-
ки у сиёсий мартаба орттиришга интилмаётган бўл-
са? Ўтган сайловларда ҳам у мен билан беллашган эди, 
эшитишимча, яна шундай қилмоқчи экан».
Мейсон шу айтган гапларига тўла мувофиқ ра-
вишда, фавқулодда сессия чақириш ва Клайд 
ишини судга оширишга губернаторни кўндириш 
мақсадида Олбэнига жўнади. Губернатор Мейсон 
билан Белнепнинг далил ва асосларини тинглаб 
кўриб, масалани Мейсон фойдасига ҳал қилди, 
чунки фавқулодда сессияни чақиришга ижозат 
бериш, лозим бўлганда суд муҳокамаси тўхта-
тиб қўйишга халақит бермас эди ва шу сабабли 
фавқулодда сессиянинг чақирилиши ишни олиб 
бориш учун ҳимоя томонга зарур бўлган ҳар қанча 
қўшимча муддатларни олишига тўсқинлик қилол-
маслигини ҳозиргача ҳимоя томони пеш қилаётган 
барча дастаклар мутлақо исботлаб беролмас эди. 
Бундан ташқари, бунақанги далил ва асосларни 
кўриб чиқиш – унинг, яъни губернаторнинг иши 
эмас, балки бунга махсус ваколати бўлган Олий 


332
Теодор Драйзер
суд аъзосининг ишидир. Шундай қилиб, Олий 
суднинг фавқулодда сессиясини чақириш ҳақида 
буйруқ берилди, сессиянинг раиси қилиб Фреде-
рик Оберуолцер деган киши – ўн биринчи округ-
нинг судьяси тайинланди. Мейсон Оберуолцер ҳу-
зурига келиб, суд маслаҳатчилари кенгашининг 
фавқулодда мажлисини чақириш кунини белгилаб 
беришни илтимос қилди, Клайд шу мажлис қарори 
билангина судга оширилиши мумкин эди, бу маж-
лис бешинчи августга тайинланди.
Кейин, суд маслаҳатчилари кенгаши йиғилгач, 
Клайдни судга бериш тўғрисида қарор чиқаришга 
Мейсон у қадар ортиқча уриниб ҳам ўтирмади.
Шундан сўнг Белнеп билан Жефсоннинг Оберуол-
церга келиб учрашишдан бўлак иложлари қолмади, 
Оберуолцер демократ эди, у бу мансабга собиқ губер-
наторнинг хайрихоҳлиги орқасида тайинлаган эди, 
шунинг учун ҳимоячилар ундан суд текширишини 
бошқа округга ўтказдиришни сўрамоқчи бўлдилар. 
Улар, Катараки округидан Мейсоннинг халойиқ ол-
дида айтадиган ва хусусий ваъзлари таъсирига бе-
рилмайдиган ўн икки кишини топиш амри маҳол, 
ҳар қанча ўйлаганда ҳам бу ақлга сиғмайди, шун-
дай экан, маслаҳатчилар Клайдга нисбатан жудаям 
ёмон муносабатда бўлиб, олдинданоқ уни гуноҳкор, 
деб ишонишади, демак у, аслида ҳимоя томони ўз 
фикрини айтиб улгурмасиданоқ суд маслаҳатчила-
рининг исталган ҳайъати томонидан ҳукм қилина-
веради, деб исбот этишга уриндилар.
Судья Оберуолцер анчагина холис бўлгани учун:
– Хўш, муҳокамани қаёққа ўтказамиз деб ўйла-
япсизлар? – деб сўради. – Ҳамма ерда ҳам ўша бир 
хил ҳужжатлар босилди-ку.
– Лекин, муҳтарам мистерлари, бу жиноятни 
округ прокурори роса ҳафсала билан шишир япти-
да... (Мейсон узундан-узоқ, қизишиб эътироз бил-
дирди.)


333
Америка фожиаси
– Шунга қарамай, биз, – дея давом этди Белнеп, 
– халойиқни бекордан-бекор безовта қилиб, тўғри 
йўлдан чалғитдик, деб ҳисоблаймиз. Энди сиз айб-
ланувчига холис қарай оладиган ўн икки кишини 
топиб бўпсиз.
– Қанчалар бўлмағур гап! – дея хитоб қилди 
Мейсон жаҳли чиқиб. – Қуруқ сафсата бу! Ахир, 
газеталарнинг ўзиёқ мендан кўра кўпроқ ҳужжат 
йиғиб, эълон қилишди-ку. Мабодо бу ерда нима-
дир бир нарсага янглиш муносабат билдирилган 
экан, бу фақат шу иш юзасидан ашёвий ҳужжат-
ларни босиш оқибатидагина юз берган. Мен, ол-
диндан ишониш ҳоллари бу ерда қандай бўлса, 
бошқа жойда ҳам шундай, деб тасдиқлайман. Бу-
нинг устига, агар суд олис бир округга кўчирила-
диган бўлса, кўпчилик гувоҳларимиз шу ерда, ун-
дан округимиз озмунча ортиқча чиқимларга дучор 
қилинадими, бундай чиқимларни округ ўз бўйнига 
ололмайди ва бунга зарурат ҳам йўқ.
Судья Оберуолцер ақл-идрокли, ахлоқий томони 
мустаҳкам, шошмайдиган, эҳтиёткор, ҳамма вақт 
ва ҳар бир нарсада маълум тартибни афзал кўра-
диган киши бўлиб, у кўпроқ Мейсоннинг фикрла-
рига мойилроққа ўхшар эди. Шу сабабли орадан 
беш кун ўтгач – бу вақт ичида у барча масалалар-
ни шошмасдан ўйлаб олди – ҳимоянинг илтимо-
сини рад этди. Агар у ноҳақ бўлса, ҳимоя томо-
ни юқори идораларга норозилик билдириши ҳам 
мумкин. Ҳозирча эса, ишни кўришни ўн бешинчи 
октябрга белгилаб (ўша пайтгача ҳимоя томони 
бемалол тайёрланиб улгуришига вақти етади, деб 
ўйлади у), ёзнинг қолган қисмини Мовий тоғ кўли 
яқинидаги чорбоғида ўтказиш учун ўша ёққа жў-
нади; мабодо унинг шахсий иштирокисиз ечили-
ши мумкин бўлмаган қандайдир жудаям чигал ва 
мураккаб масалалар чиқиб қолса, унда қораловчи 


334
Теодор Драйзер
ва ҳимоя томонларининг вакиллари уни ҳар доим 
ўша чорбоғдан топадилар.
Клайднинг ишига мистер Белнеп билан мистер 
Жефсон аралашганидан сўнг, Мейсон айблов ҳук-
ми иложи борича тезроқ чиқарилишига эришиш 
учун икки ҳисса куч билан ҳаракат қилиш зарур, 
деган қарорда тўхтади. У ёш Жефсондан ҳам худ-
ди Белнеп сингари хавфсирар эди; шунинг учун 
Бэрлей ва Ньюкомни ўзи билан бирга эргаштириб, 
Ликургга яна бир марта бориб келди ва у ерда 
бош қа нарсалардан ташқари, қуйидагиларни ҳам 
аниқлаб улгурди: 1) Клайд фотография аппарати-
ни айнан қаердан сотиб олганини; 2) нима учун 
у Катта мушгир кўлига жўнашидан уч кун олдин 
миссис Пейтонга аппаратини ўзи билан бирга 
олиб кетмоқчилиги ва унга плёнка харид қилмоқ-
чилиги ҳақида гапирганини; 3) Ликургда Орин 
Шорт исмли аттор савдогар борлиги, у Клайдни 
яхши билиши ва Клайд атиги тўрт ой муқаддам 
бир ишчининг хотини иккиқат бўлиб қолганда 
унга мурожаат этгани, шунингдек у, яъни Шорт, 
Клайдга Гловерсвиль яқинида яшовчи Глен деган 
бир докторни тавсия қилганини (буни Шорт, Бэр-
тон Бэрлей ҳадеб кавлаштиравергандан кейин, 
мутлақо оғиз очиб бўлмайдиган бир сир сифати-
да унга ишониб айтди); 4) Глен докторнинг ўзи-
ни топиб, унга Клайд ва Робертанинг суратларини 
кўрсатишганда, у Клайдни эмас, Робертани тани-
гани, унинг қандай кайфиятда кириб келгани-ю, 
нималар ҳақида гапирганини ҳам эслаганини; 
бу тафсилот на Клайддан ва на Робертадан ақалли 
зиғирдай бўлса ҳам шубҳаланишга асос бўлолмагани 
учун Мейсон ҳозирча уни бир четга қўйиб туришга 
аҳд қилди. Ниҳоят, 5) тиним билмай, тўхтовсиз олиб 
борилган қидирувлар оқибатида Утикадаги ўша, 
Клайд га шляпа сотган савдогар ҳам топилди: у Бэр-
лей Утикадалик вақтида берган газета суҳбатига бе-


335
Америка фожиаси
хос дуч келиб қолибди-ю, қараса, Бэрлейнинг сурати 
ёнида Клайднинг ҳам расми турган эмиш, у Клайд-
ни таниган заҳоти Мейсонни қидиришга тушибди, 
охири Мейсон унинг ҳам машинкада кўчирилган ва 
тегишли тартибда тасдиқлатилган гувоҳлигини ўзи 
билан бирга олиб жўнабди.
Бунга қўшимча равишда, «Оққуш» пароходи-
да кетаётиб Клайдга эътибор билан қараган анави 
қиз ҳам Мейсонга хат ёзиб, Клайдни эслагани ва 
ўшанда бошида похол шляпаси бўлиб, у Шейронда 
қирғоққа тушиб қолганини хабарлаган эди. Бу маъ-
лумотлардан сўнг «Оққуш» капитанининг гувоҳлиги 
ҳам бутунлай тасдиқланган эди ва Мейсон пешона-
си ярқираб, роса омади келаётганини сеза бошлади. 
Мейсон учун охирги, аммо энг муҳим маълумот Бед-
фордда (Пенсильвания штати) яшовчи бир аёлдан 
олинган хабар бўлди: унинг ёзишича, эри иккови 
учинчидан то ўнинчи июлгача, бир ҳафта вақтла-
рини Катта мушгирда ўтказишибди – кўлнинг жа-
нубий қисмида, шарқий соҳилда чодир қуриб яша-
шибди. Буни қарангки, саккизинчи июлда, чамаси 
соат олтилар экан, юракни эзадиган, аянчли бир 
қичқириқ эшитиб қолибди у, назарида аёл киши 
ёки қиз бола ёрдам сўраётганга ўхшабди. Қичқи-
риқ худди Кўрфазнинг жануби-ғарбий томонидаги 
улар бир гал балиқ овлаган оролчанинг нарёғидан, 
жуда ҳам олисдан эшитилгандай бўлибди.
Мейсон бу хабар тўғрисида индамай туриш-
га қарор қилди, у аппарат ва плёнка, Клайднинг 
Канзас-Ситидаги гуноҳи масаласида ҳам лом-лим 
демади, у бу далилларни иложини топса нақ суд 
муҳокамасининг ўзигача яшириб бормоқчи бўлди, 
ана ўшанда ҳимоя томони буларни бир амаллаб 
рад этиш ёки юмшатишга кучи етмай қолади.
Белнеп билан Жефсон эса бошқа бирон ту-
зукроқ нарса ўйлаб топишолмади: энди фақат 
Клайдни обдан пишиқлаш керак эди, у Ўтлоқзор 


336
Теодор Драйзер
кўлига келганида ўзида юз берган руҳий тушкун-
ликни рўкач қила туриб, ўз гуноҳини бутунлай ин-
кор этиши зарур эди; иккита шляпа ва жомадон 
хусусида ҳам қандайдир изоҳ бериш лозим эди. 
Тўғри, Крэнстонлар чорбоғи олдида кўлга ташлаб 
кетилган анави костюм ҳам бор, лекин у ерга қан-
дайдир бир ғоят серҳафсала балиқчи борган эди, 
шундан сўнг костюм топилиб, тозалатилиб, даз-
молланди-ю, энди эса у Белнеп ва Жефсонларнинг 
идорасида қулфлоғлиқ шкафда осилиб турибди. 
Яна бу ёқда Катта мушгир кўлининг тубига тушиб 
кетган аппарат ҳам бор эди-ю, аммо уни қидир-
ган билан бирон наф чиқмади, шунда Жефсон, 
аппаратни ҳойнаҳой Мейсон қўлга туширган бўл-
са керак, шунинг учун бошиданоқ, сал қулай пайт 
туғилди дегунча судда уни эслатиб ўтиш зарур, 
деган хулосада тўхтади. Бироқ Клайд у билан Ро-
бертани, майли, бехосдан бўлса-да, урганини эса 
ҳозирча инкор этиб туришга келишилди, ваҳо-
ланки, мурда иккинчи марта текширувдан ўтка-
зилган вақтда – бунинг учун уни Бильцдаги гўри-
дан чиқариб олишга тўғри келди – марҳуманинг 
юзида ҳали ҳам жароҳат излари сақланиб қолгани 
аниқланди, улар аппарат катталиги ва шаклига 
маълум даражада мос тушар эди.
Масалан, Белнеп билан Жефсоннинг гувоҳ си-
фатида Клайдга жудаям кам умид боғлаётганла-
рининг ўзини олайлик. Дарҳақиқат, шу воқеалар 
қандай юз берганини Клайд сўзлаб бера оларми-
кин, очиқчасига, кучли ва эҳтиросли гапириб, Ро-
бертани билмай уриб юборганига суд маслаҳатчи-
ларини ишонтира олармикин? Ахир, зарбадан қол-
ган жароҳатлар борми-йўқлигидан қатъи назар, 
суд маслаҳатчиларининг Клайдга ишониши фақат 
мана шунга боғлиқ. Агар зарба бехосдан бўлганига 
ишонишмаса, демак, унда – ҳукм ҳам тайёр.


337
Америка фожиаси
Шундай қилиб, улар суд муҳокамасига тайёрлана 
бошладилар, ҳозирча эса секингина Клайднинг ав-
валги ҳаётига оид ижобий маълумотларни ва гувоҳ-
ликларни тўплашга киришдилар. Лекин Клайднинг 
Ликургда ўзини баодоб йигитча қилиб кўрсатишга 
уриниб, аслида мутлақо саёқ юргани ва унинг Кан-
зас-Ситидаги хизмат соҳасида бошлаган дастлаб-
ки қадамлариёқ жанжал билан тугагани Белнеп ва 
Жефсонга анчагина халақит бермоқда эди.
Яна орада ниҳоятда жиддий бир чалкашлик 
ҳам бор эди, буни Белнеп билан Жефсон ҳам, про-
курор ҳам билишарди: Клайд қанча вақтдан бери 
турмада ўтирган бўлса, шунча вақтдан бери ои-
ласидан ёки амакисининг оиласидан бирор киши 
келиб ёнига тушмади, унинг ўзи ҳам ота-онаси қа-
ерда яшашини фақат Белнеп ва Жефсондан бўлак 
биронта одамга айтмади. Агар, умуман, Клайдни 
астойдил ҳимоя қилиш ва оқлашнинг йўли топилса, 
бунинг учун онасими, ё отасими ёки жуда бўлма-
ганда синглиси, ё укасими, ўзлигини билдиришиб, 
Клайд ҳақида бир оғизгина бир нима дейишлари 
керак эди – бу тўғрида Белнеп билан Жефсон қай-
та-қайта фикрлашишган эди – бу жуда ҳам муҳим 
эди! Акс ҳолда, у доимо мана шундай ёмонотлиқ, 
бир чақага қиммат одам бўлиб юрган, шунинг учун 
уни билганларнинг бари энди атайлаб ўзини олиб 
қочяпти, деган тасаввур туғилиши мумкин эди.
Шунинг учун ҳам улар Дарра Брукхарт билан 
суҳбатлашаётган пайтларида Клайднинг ота-онаси 
ҳақида ҳам гап очишди ва ликурглик Грифитслар 
ўша ғарбдаги туғишганларидан биронтасининг бу 
ишга аралашувига мутлақо қарши эканликларини 
билиб олишди. Ижтимоий жиҳатдан, деб тушун-
тирди Брукхарт, Грифитслар авлодининг бу икки 
пушти ўртасида бамисоли тубсиз жарлик ётибди, 
шу боисдан ҳам бу тўғрида айтиладиган ҳар бир сўз 
ликурглик Грифитсларга ниҳоятда кўнгилсиз тую-


338
Теодор Драйзер
лиши аниқ. Бундан ташқари, Клайднинг ота-онаси 
Ликургга келиб, бебурд матбуот қўлида ўйинчоқ бў-
либ қолмаслигининг ҳам кафиллигини олиш қийин. 
Брукхарт Белнепга, агар Клайд шунга кўнса, унинг 
ота-онасини яхшиси, тинч қўйган маъқул, деган гап-
ни айтди. Сэмюэл ва Гилберт Грифитсларнинг фик-
ри ҳам шундай, аслини олганда уларнинг Клайд га 
берадиган моддий ёрдамлари ҳам маълум даражада 
мана шу нарсага боғлиқ, деди у.
Гарчи Клайднинг бўлиб ўтган воқеалар онасига 
зарба бўлажаги туфайли ўкинаётганини эшитган ва 
у билан тез-тез гаплашиб турадиган кишилардан би-
ронтаси она-болани қизғин меҳр ришталари боғлаб 
турганига шубҳа қилмаса ҳам, бари бир у Грифитс-
ларнинг хоҳишига рози эди. Гап шунда эдики, 
Клайд ҳозир онасига дуч келишдан қўрқар ва уялар 
эди: у ўзи тушиб қолган ҳозирги аҳволга ахлоқий, та-
гини суриштирганда ижтимоий юз тубан кетганли-
гига онаси қандай муносабатда бўлишидан қўрқар 
эди. Белнеп билан Жефсон тўқиган, гўё у бошидан 
кечирган маънавий бурилишга онаси ишонарми-
кин? Ҳатто буларни бир четга қўйиб турганда ҳам, 
онаси шу ерга келганини, бу темир панжаралардан 
Клайдга – ғариб бўлиб ўтирган ўғлига қарашларини, 
сўнг бу қарашларга дош бериш кераклигини, куно-
ра у билан гаплашишга тўғри келишини ўйлашнинг 
ўзиёқ жуда оғир эди. Унинг соф, толиққан, савол 
назари билан қараган кўзлари! Кейин унда ҳам ўғ-
лининг бегуноҳлигига шубҳа туғилади, ҳатто Белнеп 
ва Жефсон ҳам, гарчи уни ҳимоя қилиш режалари-
ни тузиб ётганларига қарамай, ўша зарба қасддан 
урилганмиди ёки бехосданми, деган масалада ҳамон 
иккиланаётганларини Клайд ахир сезиб турибди-ку. 
Улар бунга унчалик ишонишмаяпти, ҳойнаҳой, она-
сига ҳам шундай деб айтишади. Унда тақводор, 
худодан қўрқадиган, ҳар қандай ёвузликдан ҳазар 


339
Америка фожиаси
қиладиган онаси унга ҳимоячилардан кўра кўпроқ 
ишона олармикин?..
Шунинг учун Клайддан, сизнингча, ота-онан-
гизни чақирсак бўлармикин, деб яна қайта сўраш-
ганда у, ҳозирча онам билан кўришмаганимиз 
маъқул, бунинг фойдаси йўқ, икковимиз ҳам қий-
наламиз, дея жавоб берди.
Бахтимга, деб ўйлар эди у, бошимдан ўтган 
шунча воқеалар тўғрисида биронта ҳам хабар, 
ҳарқалай, Денверда яшаётган туғишганларимга 
ҳали етиб бормаган бўлса керак. Чунки уларнинг 
диний ва ахлоқий эътиқодларига кўра, дунёвий 
газеталар фисқу фасод билан тўлиб-тошган бўлиб, 
шу сабабли газеталар уларнинг уйлари-ю хонақо-
ларига қеч қачон яқин йўлатилмас эди. Ликурглик 
Грифитслар эса уларга бирор-бир нарсани хабар-
лашни истамас эдилар.
Аммо бир гал кечқурун (тахминан, Белнеп би-
лан Жефсон Клайднинг ота-онаси келмаётгани ва 
бу борада бирор-бир чора ўйлаб топиш керакми 
ёки йўқлигини жиддий туриб муҳокама қилаётган 
пайтларида) Эста «Роки маунтейн ньюс»да тўсат-
дан бир мақолани ўқиб қолди. Эста Клайд Ликург-
га кетгандан сўнг, орадан сал ўтмаёқ эрга теккан 
ва Денвернинг жануби-шарқий томонида яшар 
эди. Брижбург суд маслаҳатчилари кенгаши Клайд 
ишини судга ошириш тўғрисида қарор чиқариши 
биланоқ босилган ўша мақола эса қуйидагича эди;

Download 3,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish