XXXII БОБ
Бундан атиги бир ярим йиллар бурун Клайд-
ни ҳазрат Мак-Милланга ўхшаш кимсалар руҳий
тетиклиги ва диний эътиқоди билан енга олиши-
га одамнинг сира кўзи етмас эди (чунки у бола-
ликдан бу хил нарсаларга кўникиб кетган эди),
аммо ҳозир эса у Клайдга мутлақо бошқача таъсир
этди. Турмушдан ажралиб, қафасда ўтирган кўйи,
чекланган турма ҳаёти туфайли у ўзи учун юпанч
ва паноҳни энди хаёлидагина излашга, хоҳла-
са-хоҳламаса ўз ўтмиши, бугуни ёки эртаси ҳақи-
да ўйлашга мажбур эди; бошқа ҳар қандай одам
ҳам шундай аҳволга тушса, худди шу йўлни тутган
бўлар эди. Бироқ ўтмишини эслаш ниҳоятда оғир
эди. Эслаган сари юрак-бағри куйиб, ўртаниб бо-
рар эди. Бугуни (уни бевосита ўраб олган ҳозир-
ги шароити) ва келажаги эса даҳшатли оқибатдан
дарак берар, хиёл равшанлашиб бораётган онги
норозилик аризасининг бенаф бўлиб чиқишидан
саросимада эди.
Хуллас, хавотирга чўмган ақл-фаросат қайта уй-
ғонганда рўй берувчи воқеа юз берди. Қўрқув ёки
нафрат оқибатида туғиладиган чорасизлик ҳолати
зиғирдаккина умидга ҳам ёки ёлғондакам юпанчга
ҳам маҳкам ёпишиб олади. Аммо Клайд нимадан
ҳам умид қилиши, нимани ҳам ўйлаши мумкин
эди? Николсон айтган фикрга кўра, қутулишининг
фақат биргина йўли бор эди, ишининг қайта кўри-
лиши ҳақида қарор чиқарилиши керак эди, агар
иккинчи суд уни оқласа, унда у узоқ- узоқларга
– Австралиягами, Африка ёки Мексикагами бош
олиб кетиб, у ерда киборлар давраси билан боғ-
лиқ бўлган ва Клайдни яқингинада ҳам ўзига жалб
этиб келган шуҳратпарастлик даъволарининг ба-
рини бир четга йиғиштириб қўйиб, бошқа ном
632
Теодор Драйзер
остида, ҳаётини «оч қорниму тинч қулоғим» қилиб
янгитдан бошлаб юборар эди. Бироқ бу умидбахш
хаёлларнинг йўлини даҳшатли кўланка тўсиб ту-
рар эди – олий суд ишнинг қайта кўрилишига эъ-
тироз билдириши мумкин эди. Брижбургдаги суд-
дан сўнг, буни бемалол кутса бўлар эди. Тўсатдан
шу пайт, ҳў бир марта тушида кўргани – ғуж-ғуж
илонлардан тисарилиб, шохдор бир махлуққа дуч
келиб қолганидек, кўз ўнгида яна бир даҳшатли
шарпа – йўлак охиридаги бўлмада турган курси
намоён бўлиб кетди. Анави курси! Ажал уйидаги
чироқларни бир маромда липиллатган камар би-
лан электр қувватини айтмайсизми. Қачонлардир,
қачонлардир ўзи ҳам ўша хона остонасидан ичка-
рига ҳатлаб ўтиши зарурлигини ўйлаганида, нақ
ақлидан озиб қолаёзди. Қанча уринишмасин – но-
розиликлари бари бир рад жавобини олса-я? Йўқ!
Бу ҳақда ўйламагани ҳам маъқул.
Ҳа, шуни ўйламаса, бошқа нимани ўйлайди, хўш?
Клайдни худди мана шу нарса азоблаб турган бир
пайтда ҳазрат Данкен Мак-Миллан кириб келди-ю,
Клайдни тўғридан-тўғри бутун мавжудот ижодкори
худога илтижо қилишга ундади, (унинг фикрича)
худо унга, сўзсиз, жавоб қайтарар эмиш. Шу қадар
оғир муаммо шу қадар осон ҳал бўлишини қаранг.
«Сизлар илоҳий оламни билишингиз мумкин»,
дея ташвиқ қилган эди Мак-Миллан, апостол Па-
велнинг сўзларини келтириб, кейин коринфлик-
лар, галатлар, ефесликларга йўлланган номадан
айрим парчаларни ўқиб бериб, агар Клайд унинг
ҳамма талабларини адо этишга кўнса ва тангри-
га сиғинса, унда у «ҳар қандай ақлдан ҳам юқори
турувчи илоҳий олам»ни осонгина тушуниб етгай
ва ундан роҳат-фароғат олгай, деган эди. Чунки
бу фоний дунё у биландир ва унинг атрофидадир.
Фақат излаш лозимдир; қалбнинг заифликлари ва
633
Америка фожиаси
адашувчанчиликларини ақл билан тан олиш ва
тавба-тазарру қилмоқ лозимдир. «Сўранг, шун-
да сизга бериладур; изланг, шунда сиз топурсиз;
тақиллатинг, шунда сизга эшикни очгайлар. Ин-
чунин, ҳар қандай сўровчи сўраганини олур; из-
ловчи топадур; тақиллатувчига эшик очиладур.
Ораларингизда ўғли нон сўраганда, наҳотки, қў-
лига тош тутқазган бирор-бир кимса бўлса? Ёки
балиқ сўраганда, илон тутқазганлар борми?» – шу
зайлда у диққат ва илҳом билан муқаддас сўзлар-
ни такрорлади.
Лекин шунга қарамай, отаси ва онасининг
аҳволи Клайднинг кўз ўнгидан сира нари кетмас
эди. Хўш, улар дунёдан нима орттирдилар ўзи?
Художўйликлари ҳам унчалик ёрдам бермади-ку,
ахир. Мана шу ерда ҳам дуогўйлик маҳбус биро-
дарларига бирор-бир наф келтираётганини ҳозир-
гача у билаётгани йўқ, ваҳоланки, уларнинг кў-
плари ҳар куни турмага галма-галдан келадиган
католик руҳонийси, яҳудий руҳонийси ва проте-
стант руҳонийсининг дуолари ва панд-насиҳатла-
рини жон қулоқлари билан тинглаб ўтиришар эди.
Бари бир, уларнинг ҳар бири ҳам вақти соати етиб
келганда – бирови зор-зор қақшаб, бирови норо-
зилик билдириб, бирови Кутронедек ақлидан озиб,
бирови пинагини ҳам бузмай – ажалига томон бо-
раверди. Клайд масаласига келганда эса, ҳали шу
пайтгача у попларга сира аҳамият бермаган эди.
Бемаънилик! Хаёлпарастлик! – деб қарар эди у.
Хўш, нима учун? Бунинг сабабини айтолмаган
бўлар эди. Лекин мана, ҳазрат Данкен Мак-Мил-
лан. Унинг очиқ, беозор чеҳраси. Унинг мусиқий
овози. Эътиқоди. Мана шу эътиқоди Клайдни ўзи-
га жалб этди-ю, уни қизиқтириб қўйди. Эҳтимол...
эҳтимол... У шу қадар ёлғиз, шу қадар бахтсиз, шу
қадар ёрдамга илҳақки...
634
Теодор Драйзер
Чиндан ҳам у (Мак-Милланнинг панд-насиҳат-
лари ҳалитданоқ таъсир этиб улгурган эди) ўз ҳаё-
тини бошқачароқ, одоблироқ ўтказганда эди, она-
сининг гапларига, йўл-йўриқларига кўпроқ қулоқ
солганда эди, Канзас-Ситидаги анави исловатхо-
нага бормаган, Гортензия Бригснинг, кейинроқ
эса Робертанинг кетидан чопиб, хиралик ҳам қил-
маган бўлар эди, кўпчилик одамлар қатори фақат
хизмати-ю бойлик орттириш ҳақида ўйлаб қўя
қолар эди, ана унда Клайднинг ошиғи олчи эди.
Аммо, иккинчи томондан эса, одамда ўзи енгол-
майдиган ўжар хоҳиш ва интилишлар борлигини
ҳам инкор этиб бўлмас эди. Шу нарсалар уни ўй-
лашга мажбур этар эди. Лекин бундай туйғулар
бошқа кўпгина одамларни, масалан, онаси, ама-
киси, амакиваччаси, анави попни ҳам ташвишга
солмайди-ку, ахир. Ҳарқалай, гоҳо-гоҳо пайтларда
у, уларга ҳам ўшандай эҳтирос ва хоҳишлар балки
ошнодир, бироқ уларнинг руҳий ва маънавий иро-
далари кучли бўлгани учун ўз туйғуларини осон-
гина боса олсалар керак, деб ўйлар эди. Эҳтимол,
Клайд ўша фикр ва туйғуларига ортиқча эрк бериб
юборган бўлиши ҳам мумкин, онаси ҳам, Мак-Мил-
лан ҳам, қамоққа тушганидан бери нутқини эши-
таётган барча кишилар ҳам, ҳойнаҳой, шундай
деб ҳисоблашаётгандир.
Хўш, шуларнинг барини қандай тушунса бўлар-
кин? Худо борми ўзи? У мистер Мак-Миллан айтга-
нидек, одамларнинг иши ва қилмишларига арала-
шадими? Бошингга оғир иш тушганда, гарчи ўзинг
авваллари сира ишонмаган бўлсанг-да, танг рига
ёки бошқа қандайдир бир илоҳий кучга илтижо
этиб, ундан ёрдам сўрашинг мумкинмикан? Ёлғиз-
ликда қолган, ҳамма унутган ва қонун исканжа-
сига, одамларнинг эмас (чунки атрофингдаги ки-
шиларнинг бари шу қонун хизматкорларидирлар),
635
Америка фожиаси
балки қонун исканжасига тушган пайтингда ёр-
дамга ниҳоятда муҳтож бўласан. Аммо ўша илоҳий
қудрат кўмаклашишни истармикин? У аслида ўзи
бормикин, одамларнинг нола-фиғонларини эши-
тармикин? Ҳазрат Мак-Милланнинг гапига қара-
ганда, бор эмиш, эшитар эмиш. «У дер эди: худо
унутди; ўз юзини яширди. Аммо худо унутмади. У
ўз юзини яширмади». Бироқ чиндан ҳам шундай-
микин? Шунга ишонса бўлармикин?Ўлим хавфи-
дан эзилган, моддий жиҳатдан бўлмаса ҳам, маъ-
навий жиҳатдан бир далдага чанқоқ бўлган Клайд
бундай ҳолга тушган ҳар қандай киши ҳам шуғул-
ланадиган иш билан машғул бўлди: у ўзига кўмак
бера оладиган ва шуни истайдиган қандайдир
ақалли ғайритабиий шахс ва қудрат белгиларини
излар, излаганда ҳам орқаваротдан туриб, ўзини
у ёқдан бу ёққа отганча деярли кўр-кўрона бир
тарзда излар эди; шундан сўнг у, инсон хислатлари
ва хусусиятлари илоҳиёт қўлидадир, деган фикрга
мойил бўла бошлади, ваҳоланки, у илоҳиётни эса
дин тавсиф этган шаклдагина билар эди, холос.
«Фалакиёт тангрига мадҳия эълон қилади, кейин
қаттиқ ер худонинг меҳнати билан мева пайдо қи-
лади». Клайд онаси бошқарган хонақо деразасига
шу сўзлар ёзилган каттакон қоғоз ёпиштириғлиқ
туришини эслаб қолди. Яна бошқасини: «Инчунин,
у сенинг ҳаётингдир ва кунларинг нинг ўлчови-
дир», деганини ҳам хотирлади. Аммо, ҳарқалай,
ҳатто ҳазрат Данкен Мак-Милланга бирдан мо-
йиллашиб қолганига ҳам қарамай, наҳотки у, қай-
сидир бир дин уни бахтсизликдан қутқариб қола
олишига чиндан ҳам ишонса?
Бироқ вақт ўтиб борар, ҳазрат Мак-Миллан
ойида камида икки марта, баъзан эса ҳар ҳафтада
Клайдни кўргани турмага келар, унинг ҳол-аҳво-
лини суриштирар, арз-шикоятларини тинглар,
636
Теодор Драйзер
ўзини ҳам жисмоний, ҳам руҳий бардам тутиши
учун ўгит-насиҳатлар берар эди. Клайд ҳам бу
ҳамдардлик ва учрашувларни йўқотиб қўйишдан
қўрқиб, тобора ҳазратнинг дўстона таъсирига бе-
рилди. Бу одамнинг иродаси, руҳи баландлиги...
Ажойиб овозини айтмайсизми. Сўнгра, у ҳамма
вақт тўппа-тўғри юракка қуйиладиган сўзларни
топар эди. «Биродарлар, биз ҳаммамиз – худонинг
бандаларимиз. Охиратда ким бўлишимизни ҳам
билмаймиз; фақат шуни биламизки, агар парвар-
дигор инобатга олса, биз ҳам унга ўхшайдурмиз ва
инчунин, у қандай бўлса, биз уни ўшандай кўргай-
миз. Шундай умиди бўлган ҳар бир банда ўзини
поклаши даркордур, негаки парвардигорнинг ўзи
ҳам покиза».
«Биз – унда, у эса – биздалигини билурмиз ва
инчунин, бизни у ўз нафасидан бунёд этгандир».
«Ва инчунин, бизнинг қадр-қимматимиз бор-
дир».
«У ўз ихтиёрига кўра бизни ҳақиқат сўзи ила
дунёга келтирди, кейин биз у яратган борлиқ ти-
рик жонзот ичиндаги бамисоли дастлабки мева-
лардирмиз. Кейин ҳар қандай яхшилик ва ҳар
қандай етук қобилият осмондан ва бутун дунёлар-
нинг отаси томонидан берилганки, булар на ўзга-
ришларни билади, на қиттай эскиришларни».
«Тангрига яқинлашинг, шунда у ҳам сизларга
яқинлашади».
Клайд айрим пайтларда шу илоҳий кучга сиғи-
на туриб, осойишталик ва хотиржамликка, ҳатто
– ким билади? – тўппа-тўғри ёрдамга ҳам эришиш
мумкин, деган фикрга ишонгиси келиб кетар эди.
Ҳазрат Мак-Милланнинг қатъияти, диққат-эъти-
бори унга шу қадар таъсир ўтказиб юборган эди.
Аммо орада тавба-тазарру қилиш, яъни айбга
иқрор бўлиш масаласи ҳам бор эди. Бироқ кимга
637
Америка фожиаси
иқрор бўлиши керак? Кўриниб турибди, ҳазрат
Мак-Милланга-да. Ҳазрат Мак-Миллан ўзига ёки
ўзига ўхшаш бирорта руҳонийга, ишқилиб, худо-
нинг чинакам ихлос қўйган умматига Клайд ўз
кўнглидаги сирларини тўкиб солмоқчилигини ҳам
сезгандай бўлди. Лекин мушкуллик ҳам айни шу
ердан чиқди. Хўш, у судда айтган ва норозилик
аризасининг асосий мағзини ташкил этган анави
уйдирма гувоҳлиги нима бўлади унда? Норозилик
шикоятини жўнатиб қўйишган ҳозирги кунда,
энди у ўша гувоҳлигидан воз кечсинми? Яхшиси,
бир оз сабр қилиб, нима гап бўлишини пойлаб тур-
ган маъқул-ку.
Оҳ, у қанчалар ожиз иккиюзламачи, бета йин,
сохта одам-а! Парвардигори олам энди мана шун-
дай майдагап кимса билан ювора бўлиб ўтирарми-
ди. Йўқ, йўқ! Бу ҳам адолатдан эмас. Агар унинг
фикрларидан ҳазрат Мак-Миллан бохабар бўлган-
дами, унда у нима деб ўйлаши мумкин эди?
Лекин миясида тағин қайтадан ваҳимали савол
туғилар, гуноҳкорманми ёки йўқми, агар гуноҳкор
бўлсам, қай даражада гуноҳкорман, дея бош қоти-
рар эди. Аввалига Робертани ўлдиришни чиндан
ҳам ният қилганини у яхши билар эди, албатта,
бу ниятидан ҳозир ўзи қўрқиб кетди. Чунки энди
у Сондра ишқида телбанамо юрган пайтларидаги
бемаъни зиддиятлар ва эҳтирослар тўфонидан ан-
ча-мунча қутулиб, бу ҳақда фикр юритиш қобилия-
тига ҳам эга бўлган эди, ваҳоланки, Сондра билан
учрашган вақтларида жони чексиз азобда, ўзи эса
савдойига ўхшаб қолган эди. Мана энди бўлса,
ўша беҳалоғат, даҳшатли кунларида, у ўз иродаси-
дан ташқари, эҳтиросдан обдан куйиб-ёнган экан
(буни у Белнеп нутқидан сўнг равшан тушуниб
олди), аслида эҳтирос ҳаловатсизлиги ҳам қандай-
дир руҳий бир бетобликка ўхшар экан ўзи... Гўзал
638
Теодор Драйзер
Сондра! Танҳо Сондра! Унинг жилмайишларида
қанчалар сеҳргар қудрат ва чўғдек олов бор эди
ўшанда. Ҳатто ўша аланга Клайдда ҳали ҳам ўч-
ганича йўқ – орада ўтган шунча даҳшатли воқеа-
ларни ҳам писанд қилмай, ҳалигача милтиллаб чўғ
олиб турибди у.
Шунинг учун ҳам очиқчасига тан бериш керак-
ки, агар Клайдни ўша эҳтирос шайтон васвасасига
ўхшаб чирмаб ташламаганда эди, унда ҳеч қачон,
ҳеч қандай шароитда ҳам одам ўлдириш, яна қиз
болани, тағин Робертадек қизни ўлдиришдек ёвуз
ният ва фикр унда туғилмаган бўлур эди. Лекин
Брижбургда бу баҳона билан ҳисоблашишмади-ку.
Хўш, юқори суд қандай қараркин бунга? Наҳотки,
Клайд чиндан ҳам ҳамма нарсада айбдор бўлса?
Ҳазрат Мак-Милланми ёки бошқа бирор одам-
ми, содир бўлган барча воқеаларни Клайддан му-
каммал эшитгач, шу саволга жавоб берармикин?
У ҳазрат Мак-Милланга бир ичини ёргиси – бор
гапнинг барини бўйнига олиб, ҳақиқат қаерда-ю,
ноҳақлик қаердалигини узил-кесил аниқлаб олги-
си келар эди. У Сондра туфайли ёвуз бир жино-
ят қилмоқчи бўлди-ю, аммо оқибат-натижада уни
амалга оширолмади ахир, майли, буни одамлар
билмаса, худонинг ўзи билар. Судда эса бу тўғри-
да лом-мим дейилмади, чунки ҳимоя учун танлан-
ган сохта йўл ўша пайтда бутун ҳақиқатни очиқ
айтишга имкон бермади, бу ерда эса айбни анча
енгиллаштирадиган важ-баҳона турибди, лекин
буни ҳазрат Мак-Миллан тушуниб етармикин?
Жефсон Клайдни ёлғон гапиришга мажбурлаган
эди. Лекин ҳақиқат ҳақиқатлигича қолаверади-ку
бари бир?!
Ўзининг ўша ваҳший, бераҳм ниятини ўй-
лар экан, орада ниҳоятда чалкаш ва зиддиятли
шарт-шароитлар ҳам бўлганлигини аниқ эсла-
639
Америка фожиаси
ди-ю, уларни шунчаки менсимай ўтиб кетиш
нотўғри эканлигини ҳам тушунди. Ўша шарт-ша-
роитлардан энг муҳими иккита эди: биринчидан,
у Робертани анави кўлнинг олис, кимсасиз кўр-
фазига олиб борганида, бирдан ўйлаган ниятини
амалга оширолмаслигига кўзи етди-ю, ўзидан-ўзи
шу қадар аламли ва чорасизларча нафратланиб
кетдики, натижада Робертани қўрқитиб юборди
ва шу қилмиши билан уни ўрнидан туриб, ўзи то-
монга қараб келишга мажбур этди. Ана шунда у
Робертани тўсатдан уриб юборди, хулласи калом,
қарабсизки, у мана шу зарбаси билан маълум да-
ражада айбдордир – шундай эмасми, ахир? – шу
жиҳатдан олиб қараганда, бу зарба жиноий ҳисоб-
ланса керак. Эҳтимол. Ҳазрат Мак-Миллан бунга
нима деркин? Иккинчиси эса: модомики, Робер-
та Клайд урган зарбадан сувга қулаб тушган экан,
демак, унинг йиқилишига Клайд айбдор бўлган.
Ҳаммасидан ҳам кўра энди уни юз берган бахт-
сизликдаги ўзининг мана шу ҳақиқий, ростакам
гуноҳкорлиги хусусидаги фикр кўпроқ азобга со-
лаётган эди. Тўғри, судда Оберуолцер (унинг Ро-
бертадан нарилаб сузиб кетгани ҳақида гап бор-
ган пайтда), агар марҳума сувга бехосдан қулаб
тушган бўлса, айбланувчининг унга кўмаклашиш-
ни истамагани ҳали жиноят эмасдир, деб айтди,
лекин энди Клайднинг ўзи Робертага нисбатан ав-
валги барча муносабатларини шу воқеа билан қи-
ёслаб кўрди-ю, бари бир бу ерда жиноят бор эди,
деган фикрга келди. Ахир, худо – ёки Мак-Мил-
лан ҳам – шундай деб ўйламайдими, хўш? Мейсон
суд муҳокамасида жуда тўғри кўрсатиб берди – у
Робертани бемалол қутқара олиши мумкин эди.
Бу воқеа Сондра билан ёки ўша Робертанинг ўзи
билану, аммо ўтган ёзда юз берганда ҳам, шубҳа-
сиз, у қутқариб қолган бўлар эди. Бунинг устига,
640
Теодор Драйзер
мени сув остига чўктириб юбориши мумкин эди,
деб қўрқиши йигит кишига сира ярашмайдиган
гап! (Буларнинг барини Клайд Мак-Миллан уни
тавба-тазарру қилишга ва парвардигор билан яра-
шишга ундай бошлагандан сўнг, тун бўйи ўйлаб
чиққан, ўзи билан ўзи баҳслашган эди.) Ҳа, у буни
бўйнига олиши керак. Агар Сондра бўлганда-ю,
ўша заҳотиёқ уни қутқаришга отилар эди. Демак,
Клайд Мак-Миллан олдидами ёки одатда афв сўра-
ладиган бошқа одамлар олдидами, тавба-тазарру
қилишни ўйлаётган экан, бояги гапни барала тан
олиши... эҳтимол, кўпчилик олдида очиқчасига
тан олиши лозимдир? Лекин бунақанги тавба-та-
зарру, агар чиндан ҳам шундай қилинадиган бўл-
са, Клайдни узил-кесил ва бутунлай жиноятчига
чиқариб қўйиши турган гап эди. Наҳотки, у ўзи-
ни шундай гуноҳкор ҳисоблаб, ўлиб кетаверишга
рози бўлса?
Йўқ, йўқ, яна бир оз, ақалли юқори суд қаро-
ри чиққунгача сабр қилган маъқул. Таваккалнинг
нима ҳожати бор? Бари бир худонинг ўзи ҳамма
нарсани билиб турибди-ку. Клайд ўтган воқеалар-
нинг баридан ниҳоятда, ниҳоятда афсус чекар
эди. Қилган ишининг қанчалар даҳшатлигини,
Робертанинг ўлимини ҳисобга олмаган тақдирда
ҳам, у ҳамма ёққа қанчалар ғам-алам ва бахтсиз-
лик ёйиб юборганини энди яхши тушуниб етган
эди. Аммо... ҳаёт шунчалар ширинки... Эҳ, қани
энди бир амаллаб қутулиб қолса! Қани энди фақат-
гина шу ердан йўқолиб кетса-ю, тепасидан ҳозир
эзиб турган даҳшат ва ваҳимани бундан буёнига
бир умр билмай, сезмай, эсламай ўтса! Аста-се-
кин қош қораяди. Аста-секин тонг отади. Туннинг
узоқлигини айтинг! Анави оҳ-воҳлар... анави инг-
рашлар-чи! Шунақанги азоблар туну кун тўхтамай
давом этаверганидан баъзи вақтларда: мана ҳо-
641
Америка фожиаси
зир, шу ернинг ўзида у жинни бўлиб қоладиган-
дай туюлар эди Клайдга; агар Мак-Миллан бўлма-
ганда, эҳтимол, чиндан ҳам ақлдан озиши турган
гап эди, ҳазрат эса тобора унга ўрганиб борар, уни
эркалаш, юпатиш ва далда беришга ҳам уста эди.
Қани энди шу ердами ёки бошқа жойдами, бир
пайтини топиб, у билан ёнма-ён ўтириб олсанг-да,
бошингдан ўтган воқеаларнинг барини гапириб
берсанг, гуноҳкормисан ёки йўқми, агар гуноҳкор
бўлсанг қанчалик гуноҳкорлигингни унинг ўз оғ-
зидан эшитсанг, чиндан ҳам айбдорсанми, унда
Мак-Миллан сенинг ҳақингда дуо ўқиса, қандай
соз бўлар эди-я! Гоҳо-гоҳо Клайд онасининг ва
ҳазрат Мак-Милланнинг унга шафқат сўраб ўқи-
ган тиловатлари ўзидан кўра ўша илоҳий қудрат-
га кўпроқ маъқул тушишини аниқ ҳис этар эди.
У ҳали ҳам тиловат қилишни билмас эди. Баъзи
пайтларда Мак-Милланнинг панжара орқасидан
туриб майин, ёқимли овоз билан ўқиётган дуо сўз-
лари ёки галатлар, коринфликлар, фессалоникий-
ларга аталган номадан ёд олаётган парчаларини
тинглаётганида у, бу одамга ҳаммасини иложи
борича тезроқ айтиб бериш керак, деган фикрга
келар эди.
Аммо кунлар ўтиб борар, у эса ҳамон миқ этмас,
ҳазрат Данкен ҳам энди қачонлардир уни тавба
қилдира олиши ва руҳини қутқариб қолишига кўзи
етмай турган бир пайтда, орадан бир ярим ой ўт-
ганда, тўсатдан Сондрадан мактуб, тўғрироғи бир
энлик қоғоз келиб қолди. Уни турманинг протес-
тант руҳонийси, ҳазрат Престон Гилфорд турма
нозири идорасидан олиб, Клайдга келтириб берди.
Тагида ҳеч қандай имзо йўқ эди, аммо қоғози қим-
матбаҳо, яхши қоғоз эди. Турма қоидасига биноан
хатни очиб, ўқиб кўришибди. Нозир билан ҳазрат
Гилфорд хат мазмунида ачиниш ва ёзғиришдан
642
Теодор Драйзер
бўлак ҳеч қандай маъно сезишмади, бунинг усти-
га ушбу хатни ёзган шахс судда бир неча марталаб
тилга олинган мисс X лигига очиқ-ойдин ишониш-
ди-ю, сал бош қотириб кўришгандан сўнг, Клайд
бу мактубчани ўқиши мумкин, ҳатто ўқиши шарт,
деган қарорда тўхтадилар. Бу қайтага унга фой-
дали бир мактаб бўлиши мумкин. «Ўзбошимчалар-
нинг йўли...» Шундай қилиб, зериктирарли узоқ ёз
фасли ўрнини олган куз оқшомларининг бирида –
Клайд турмада ётганига айни бир йил тўлай деб
қолган вақтда – унга бояги мактубни келтириб бе-
ришди. У мактубни қўлига олди. Хат машинкада
ёзилиб, вақти ҳам, кимданлиги ҳам кўрсатилма-
ган бўлса-да (фақат почта тамғаси Нью-Йоркники
эди), Клайд бунинг Сондраданлигини беихтиёр ра-
вишда дарров пайқади. Бирдан уни ҳаяжон бос-
ди – конвертни ушлаб турган қўллари билинар-би-
линмас титраб кетди. Сўнгра сатрларга кўз югур-
тирди, кейинги кунларда ҳам у бир неча марталаб
қайта-қайта ўқиб чиқди:
«Клайд! Ушбу сатрлар шунинг учун ёзиляптики,
тағин сиз, қачонлардир қалбингизга яқин бўлган
қиз Сизни бутунлай унутиб юборди, деб ўйламанг.
У ҳам қанчадан-қанча азобларни бошидан ке-
чирди. Гарчи у, ўша қилмишингизга Сиз қандай
журъат этганингизни бир умр англаб етолмаса-да,
ҳарқалай ҳозир ҳам, гарчи Сиз энди у билан ҳеч
қачон кўришолмасангиз ҳам, у Сизга куйинади ва
Сизга озодлик ҳамда бахт тилайди».
Имзосиз – ҳатто бармоқларининг биронта изи
ҳам йўқ. У исмини қўйишга ҳам қўрққан ва маъ-
навий жиҳатдан Клайддан шунчалар бегоналашиб
кетган эдики, ҳатто қаердалигини хабарлашни ҳам
истамаган эди. Нью-Йорк! Лекин хат бошқа иста-
ган жойда ёзилиб, фақат Нью-Йоркдангина жўна-
тилган бўлиши ҳам мумкин. Энди у ҳатто мана шу
643
Америка фожиаси
чордевор орасида ўлиб кетса ҳам ҳеч қачон... ҳеч
қачон... унинг қаердалигини билмайди, ўлиб кети-
ши эса оддийгина бир гап. Хуллас, унинг охирги
умиди ҳам, ширин орзуларининг сўнгги шуъласи
ҳам барбод бўлди. Тамом! Уфқдаги охирги ожиз
нур шафағини қоронғилик ўчириб юборганда ҳам
худди шундай воқеа юз беради. Ғира-шира пушти
ранг ёлқин лип этади-ю, кейин бутунлай зулмат
чўкади.
У каравотига омонатгина ўтирди. Ўзининг
ола-була ғариб уст-боши ва кулранг намат кавуш-
ларига тикилиб қолди. Жиноий жавобгар одам у.
Манави йўл-йўл кийимлари. Кавушлари. Мана-
ви камера. Эсингга тушса, ҳамма вақт юрагинг
орқангга тортиб кетадиган олдиндаги ноаниқ таҳ-
дид. Энди бунга – мана бу хат ҳам қўшилди. Гап-
нинг қисқаси, унинг ширин туши туғади! Ўлиб-ти-
рилиб Робертадан қутулмоқчи бўлганлари, ҳатто
уни ўлдиришга ҳам шай турганларининг оқибати
шуми энди! Шуми энди! Шуми! У ушлаб турган ха-
тини айлантириб-айлантириб кўрди-да, кейин бў-
шашиб, қўллари осилиб тушди. Ҳозир қаерда ўша
Сондра? Кимга ошиқ бўлиб юрганикин? Унинг
туйғулари бу орада ўзгариб ҳам кетгандир. Эҳти-
мол, у ўшандаёқ Клайдга шунчаки кўнгилхушлик
юзасидан қизиқиб қарагандир. Клайд тўғрисида-
ги мудҳиш хабарлар эса, ҳойнаҳой, кўнглида бор
туйғуларини ҳам чилпарчин қилиб юборгандир.
Сондра озод. У гўзал... бой-бадавлат. Балки, би-
ронтаси билан..
У ўрнидан турди ва аламини босиш учун камера
эшигигача юриб борди. Рўпарадаги илгари хитой
маҳбус ётган камерада энди ҳабаш Уош Хиггинс
ўтирибди. Айтишларича, у ресторан официантини
овқат олиб келмай, устига-устак, уни ҳақорат эт-
гани учун чавақлаб ташлаган экан. Ёнида эса ёш-
644
Теодор Драйзер
гина бир яҳудий ўтирибди. У ўғрилик қилиш ния-
тида заргарлик дўконининг хўжайинини ўлдирган
экан. Аммо у қатл этилишини кутиб, бу ерда ҳам-
ма вақт маъюс ва эзилган қиёфада юрар, боши-
ни қўллари орасига олганча неча кунлаб индамай
ўтирар эди. Уларнинг икковини ҳам Клайд ўз ка-
мерасидан кўриб турибди. Яҳудий одатдагидек
бошини қўллари билан эзганча ўтирибди. Ҳабаш
эса каравотида оёқларини бир-бирига чалишти-
риб, папирос чекиб, қўшиқ айтяпти:
Do'stlaringiz bilan baham: |