XXVI БОБ
Суд муҳокамасининг қолган қисми ўн бир гу-
воҳни: Мейсон томонидан тўрт кишини, ҳимоя
томонидан эса етти кишини сўроқ қилиш билан
ўтди. Охирги гувоҳларнинг бири Риобетдан келган
доктор А. К. Суорд бўлиб, Робертанинг жасадини
қайиқлар қароргоҳига олиб боришган куни фавқу-
лодда Катта мушгир кўлига унинг йўли тушиб қол-
ган экан. У ўз гувоҳлигида, ўша пайтда жасадни
қараб чиққани ва юзидаги моматалоқлар ўшан-
даги ҳолатига қараганда, худди Клайд ҳам бўй-
нига олган тасодифий зарбанинг изларига ўхшаб
кўрингани, демак, мисс Олден, қораловчи томон
суд маслаҳатчиларини ишонтираётганларидек,
гарангсиб эмас, балки ақли ҳушини йўқотмаган
ҳолда чўкиб кетганини сўзлаб берди. Бу фикрни
эшитгач, Мейсон мистер докторнинг касби ко-
рига оид таржимаи ҳолини суриштириб кўрган
эди, афсуски, анча-мунча номуносиб чиқиб қол-
ди: Суорд доктор бор-йўғи Оклахомадаги иккин-
чи даражали тиббиёт мактабини тугатган экан ва
ўшандан бери қаердадир чет бир жойда ишлар
экан. Унинг кетидан гувоҳ Сэмюэл Ирсли чиқди,
у Қуролсоз атрофидаги фермерлардан экан, у до-
имо Робертанинг жасадини Катта мушгир кўли-
дан бекатгача олиб келишган ўша йўлдан юрар
экан. У Клайдга қўйилган айб хусусида лом-мим
ҳам демади-ю, лекин қатъият билан: жасадни
олиб ўтишган куни эрталаб қарасам, йўл жудаям
ёмон, ҳамма ёғи ўнқир-чўнқир бўлиб ётган экан,
деб тасдиқлаб ўтди. Шундай қилиб, сўроқни олиб
бораётган Белнеп, йўлнинг яроқсизлиги Роберта
юзи ва бошидаги жароҳатларни қандайдир дара-
жада ёмонлаштиргандир, деб таъкид лаб қўйиш
имкониятига эга бўлди. Бироқ кейин роқ бу фикр-
540
Теодор Драйзер
ни Мейсон томонидан чиққан гувоҳ инкор этди,
у ким эди денг, «Ака-ука Луцлар» фирмаси ара-
вакашининг нақ ўзгинаси эди, у йўлнинг ҳеч бир
ерида ўнқир-чўнқир ва паст-баланд жой кўрма-
гани хусусида қаттиқ туриб қасам ичди. Шундан
кейин Лигет ва Унгэмлар, бизнинг билишимизча,
Грифитслар фабрикасида ўзига юклатилган вази-
фаларни бажаришда Клайд ҳар доим тиришқоқ,
саранжом-саришта ва чаққон бир йигит эди, деб
гувоҳлик беришди. Улар, хизмат юзасидан олган-
да Клайдни нуқсонсиз, деб билишар экан. Сўнг-
ра яна бир неча майда-чуйда гувоҳлар сўзлаб,
бизнинг кузатувимиз бўйича Клайд ўзини жамо-
ат ичида доимо жуда боодоб, эҳтиёткор ва ваз-
мин тутар эди, деб айтишди. Улар Клайднинг би-
рор-бир бемаъни томонини сира билишмас экан.
Бироқ, афсуски, қайта сўроқлов пайтида Мей-
сон тезда шуни аниқладики, улар Роберта Олден
тўғрисида, унинг мусибати ёки ақалли бўлмаса у
билан Клайднинг танишлиги тўғрисида ҳам ҳеч
қачон эшитишмаган экан.
Ниҳоят, иккала томон жуда кўп хавфли ва му-
раккаб майда-чуйдаларни иложи борича қувват-
лаб, исботлаб ёки рад этганларидан сўнг, Белнеп-
нинг Клайдни ҳимоя қилиб охирги сўзини айтади-
ган вақти ҳам келди. У бунинг учун бир кунини
сарфлади: у сўнгги сўзини ўзининг кириш нутқи
асосида, ниҳоятда синчковлик билан тузиб чиқ-
ди, унда у Клайднинг аввалига соддалик, журъ-
атсизлик, деярли ақлсизлик қилгани оқибатида
ҳар икковлари учун фожиали тугаган ўша тани-
шувига оид барча далилларни яна қайта таъкид-
лаб ўтди. Клайднинг болалик ва ўсмирликдаги
турли хил ноқулай шароитлар таъсирида ривож-
ланиб борган ақлий ва маънавий қўрқоқлиги,
дея такрорлади Белнеп, унинг, ҳатто тушига ҳам
541
Америка фожиаси
кирмаган янги умидбахш имкониятлари билан
қўшилиб, катта кучга айланган, «эҳтимол, ҳаддан
ташқари тутуруқсиз, таъсирчан, ишбилмас, хаёл-
параст мижози»га ёмон таъсир этган нарса ҳам –
мана шу бўлса керак. У мисс Олденга нисбатан,
шубҳасиз, виждонсизлик қилган. Ҳа, виждонсиз-
лик қилган. Лекин иккинчи томондан эса, аслини
олиб қараганда у, ҳурматли суд маслаҳатчилари
ва халойиққа қораловчи тавсифлаб кўрсатмоқчи
бўлаётганидек, бағритош малъун ҳам эмас, бу уни
ҳимоячи сўроқ қилган пайтда ўзи бўйнига олган
эътирофларидан ҳам очиқ-ойдин билиниб туриб-
ди. Қанча-қанча эркаклар севги бобида бундан
ҳам мудҳишроқ ишларни қилганлар, ундай ишлар
она сути оғзидан кетиб улгурмаган норасида бу
йигитчанинг ҳатто тушига ҳам кирмаган бўлиши
мумкин, ваҳоланки, ўшаларни ҳам ҳамма вақт
дорга осишавермаган-ку. Бу бола ўзига қўйилаёт-
ган жиноятда айбдорми ёки йўқми, шу нарсани
қонун нуқтаи назаридан ечаётганда, мистер суд
маслаҳатчилари ниҳоятда эҳтиёт бўлишлари ке-
рак: бахти қаро қизга, у қизнинг шу йигит билан
ишқий муносабатлари туфайли кулфатларга дучор
бўлганига олимистерларча ачиниш туйғуси мистер
суд маслаҳатчиларини чалғитмасин тағин ва бу
йигит айбномада кўрсатилган жиноятни чиндан
ҳам қилган, деб ишониб, ўз қарорларида шундай
деб юрмасинлар. Дарвоқе, севги масаласида ай-
рим вақтларда бир-бирларига раҳмсиз бўлмаган
эркак ёки аёл топилармикин ўзи?
Шундан кейин Белнеп узундан-узоқ, ипидан-иг-
насигача таҳлил этиш йўли билан Клайдга қарши
фақат эгри далилларгина мавжудлиги, гумон қи-
лишаётган жиноятни на бирон киши кўргани ва
на эшитгани, ваҳоланки, Клайднинг ўзи қандай
қилиб бунақанги ёмон аҳволга тушиб қолганини
542
Теодор Драйзер
бутунлай изчиллик билан тушунтириб бергани-
ни исботлашга уринди. Йўл кўрсаткич китобча-
лар воқеаси, шунингдек, Клайд Катта мушгирда
қайиқнинг нархини сўрашни унутгани, аппарат
оёқчаларини эҳтиёткорлик билан беркитгани ва
ниҳоят, сувда Робертанинг шундоқ ёнгинасида
туриб, унга кўмаклашишга бормагани – булар-
нинг барини Белнеп бир четга супуриб ташлади:
унинг фикрича, булар ё ғирт тасодиф ёки пари-
шонхотирликнинг оқибати эди. Нима учун Клайд
Робертани қутқариб қолишга уринмаган? Чунки у
довдираб, ўзини йўқотиб қўйган, қўрқиб кетган ва
«ҳаётининг журъат талаб этиладиган бир дақиқа-
сида қатъиятсизликка йўл қўйган, аммо бу жино-
ий бўлмаган қатъиятсизлик эди».
Белнепнинг ҳимоя нутқи анча-мунча чалкаш
бўлса-да, аммо очиғини айтганда жуда зўр, маъ-
лум даражада қимматли ва аҳамиятга молик бир
чиқиш бўлди.
Сўнгра Клайднинг қабиҳ ва пихини ёрган қо-
тиллигига бутун вужуди билан ишонган Мейсон,
мана шу «росмана эркакнинг» чиндан ҳам «жино-
ятчи ва қотил»лигини исботловчи ғоят ишончли,
қатъий ва асосли далиллардан суд маслаҳатчила-
рининг диққатини четга тортмоқчи бўлаётган ҳи-
моя томонининг «ёлғон яшиқ ва асоссиз фикрла-
ри чигалини» ечишга бутун бир кунини сарфлади.
Мейсон бир неча coaт давомида турли гувоҳлар-
нинг сўзларидаги фикрларни тағин бошқатдан те-
риб чиқди. Яна бир неча соатини у Клайдни қора-
лаш, Роберта бошига тушган кулфат ва азобларни
тағин бир бошдан гапириб беришга ҳам сарфлади-
ки, хуллас, суд маслаҳатчилари ва халойиқни яна
қайтадан йиғлатиб юборишига сал қолди. Белнеп
ва Жефсоннинг ўртасида ўтирган Клайд эса, ғоят
таъсирли қилиб, усталик билан гапириб берилган
543
Америка фожиаси
бу сон-саноқсиз далиллардан кейин суд маслаҳат-
чилари ўлганда ҳам мени оқлашмайди, деб ўйлаб
қўйди ичида.
Кейин Оберуолцер тепадаги ўз креслосидан ту-
риб суд маслаҳатчиларига қарата маъруза айтди:
– Жентельменлар! Аслида ҳар қандай жиноий
далил – айбни очиб беришга оидми ёки гувоҳлар-
нинг сўзига оидми – маълум даражада эгри бўла-
ди. Гувоҳларнинг сўзлари ҳам муайян шароит би-
лан боғлиқ-ку, ахир.
«Мабодо ушбу ишнинг бирор-бир муҳим далил-
лари айбланувчининг гумон тутилаётган айбдор-
лигига зид келса ва унинг фойдасига хизмат қил-
са, жентельменлар, бу фактларни эътиборга олиш
сизларнинг бурчингиздир.
«Шу нарса ёдда тутилсинки, жиноий далиллар
фақат эгри бўлганлиги учунгина уларни шубҳа
остига олиш ва рад этиш мумкин эмас. Кўпинча
улар, тўғри далилларга қараганда ҳам асослироқ
ва ҳам ишонарлироқ бўлиб чиқади».
«Бу ерда жиноят сабаблари ва уларнинг ушбу
ишдаги аҳамияти тўғрисида жуда кўп гапирилди,
лекин сизлар шуни эсда тутишларингиз лозимки,
ўша сабабларни аниқлаш қоралов ҳукмини чиқа-
ришда у қадар зарур ва муҳим нарса эмас. Бу са-
баблар жиноят содир бўлганлигини аниқлашда
ёрдамлашувчи шарт-шароит вазифасини ўташи
мумкин, аммо бундай сабаблар бор бўлганлигини
исботлашнинг умуман зарурлик жойи йўқ».
«Агар суд маслаҳатчилари, Роберта Олден қа-
йиқ четидан бехосдан, беихтиёр йиқилиб тушган
ва айбланувчи уни қутқаришга уриниб ҳам кўр-
маган ва бу ҳали айбланувчининг гуноҳкорлиги-
ни билдирмайди, деган хулосага келсалар, у ҳол-
да уни айбсиз деб эътироф этиш керак. Иккинчи
томондан эса, агар суд маслаҳатчилари, муайян
544
Теодор Драйзер
шароитда айбланувчи Роберта Олденни бирор-бир
нарсада уриб ёки бошқа иш қилиб, у ёки бу йўл
билан мана шу машъум тасодифни қасддан кел-
тириб чиқарган ёки шундай бўлишига мойиллик
билдирган, деган хулосага келсалар, у ҳолда уни
айбдор деб эътироф этиш керак».
«Мен, бир овоздан қарор чиқаринглар, деб та-
лаб қилмайман, лекин ҳар бирингизга, агар у ба-
тафсил ўйлаб кўргач, адашган эканман, деган ху-
лосага келса, у ҳолда ҳаддан ташқари ўжарлик ва
тундлик қилмасликларингизни маслаҳат бераман».
Судья Оберуолцер баландликдаги ўз креслосидан
туриб ана шундай тантанавор ва насиҳатомиз бир
тарзда суд маслаҳатчиларига йўл-йўриқ берди.
У гапини тугатганда – бу пайтда соат беш эди –
суд маслаҳатчилари ўринларидан туриб, мажлисга
жўнашди. Ўша заҳотиёқ, аввалига суд залидан
одамларни чиқаришди, сўнгра Клайдни яна тур-
мага олиб кетишди, чунки шериф айбланувчига
кимдир ҳужум қилиб қолишидан доим хавотирда
эди. Худди йилдай туюлган беш соатлик фурсатни
Клайд бетоқат бўлиб ўтказди: у гоҳ ўз камераси-
да тинимсиз юрар, гоҳ ўзини ўқиётгандай ёки дам
олаётгандай қилиб кўрсатарди, Краут билан Сис-
сел эса Клайдга яқинроқ жойда туришга уриниб,
оёқ учида келиб уни кузатишар, чунки хилма-хил
мухбирлар бу ишларнинг бари Клайдга қандай
таъсир этаётгани хусусида маълумот олиш учун
уларга «чойчақа» бериб қўйишган эди.
Бу пайтда судья Оберуолцер, Мейсон, Белнеп
ва Жефсонлар Брижбургдаги «Сентрал» меҳмонхо-
насининг турли бурчакларида ўз ёрдамчилари ва
дўстлари билан биргаликда овқатланиб ўтиришар,
ҳозирча суд маслаҳатчилари бир қарорда тўхташ-
га ўзаро келишиб олаётган вақтларида улар ўз
сабрсизликларини босиш учун вино сипқоришар-
545
Америка фожиаси
ди; уларнинг ҳаммаси ҳам қандай ҳукм бўлиши-
дан қатъи назар, унинг тезроқ чиқарилишини чин
кўнгилдан хоҳлашар эди.
Бу орада ўн икки киши – фермерлар, клерклар,
савдогарлар виждонлари пок бўлиши учун, Мей-
сон, Белнеп ва Жефсон айтган ҳар бир майда-чуй-
дани яна қайтадан эслаб, муҳокама қила бошла-
дилар. Лекин ўн икки кишининг ичидан фақат
бир киши – доричи Сэмюэл Апхемгина (у Мей-
соннинг сиёсий рақиби ва бунинг устига Жефсон
унда катта таассурот қолдирган эди) Белнеп билан
Жефсоннинг ёнини олиб чиқди. Шунинг учун ҳам
у, Мейсоннинг далиллари у қадар ишончли эмас,
деган шамани айтиб ўтди, охири беш марта овоз-
га қўйилганидан кейин ҳам якдилликка эришил-
магандан сўнг, қолганлар унга пўписа қилиб, агар
ҳукмни чиқаришни кечиктириб юборадиган бўл-
сак, сиз ҳаммамизнинг қаҳримиз ва таъналари-
миздан асло қутулмайсиз, деб дўқ уришди.
– Эсингизда бўлсин, ҳақиқий башарангизни
очиб ташлаймиз! Осонликча қутулолмайсиз. Сиз
бу масалага қандай ёндошганингизни халойиқ
беш қўлдай билиб олади!
Шундан кейин, Шимолий Мэнсфилдда тузукки-
на бир дори магазинига эга бўлган Апхем Мейсон-
га қарши эътирозини секингина чўнтагига яшириб,
умумий фикрга қўшилиб қўя қолишни афзал кўрди.
Сўнгра мажлис ўтказиладиган хона билан суд
зали ўртасидаги эшик тўрт марта гуп-гуп бўғиқ
дукуллади. Суд маслаҳатчиларининг оқсоқоли,
цемент ва оҳақ билан савдо қилувчи Фостер Ланд
гурзидай муштини ишга солиб, эшикни дукуллат-
ган эди. Тушлик таомдан кейин иссиқ, дим зални
тўлдириб ўтирган юзлаб одамлар (дарвоқе, кўплари
овқатга ҳам боришмади) жисмларини қамраб олган
аллақандай лоқайдликни ҳайдашга тушдилар.
546
Теодор Драйзер
– Нима гап? Нима бўлибди? Суд маслаҳатчила-
ри қуруқ чиқишмадими? Қандай ҳукмда тўхта-
шибди?
Бутун халойиқ – эркаклару аёллар, болалар тў-
сиққа томон интилишарди. Остонада турган икки
соқчи эшикнинг дукуллаганига:
– Сабр, сабр! Ҳозир суд келади! – дея жавоб қай-
тарди.
Бошқа соқчилар эса шерифни хабардор қи-
лиш ва Клайдни судга олиб келиш учун майдон
орқали шоша-пиша турмага қараб жўнашди, яна
бошқалари бўлса, Оберуолцер ва тағин аллаким-
ларни чақириш мақсадида «Сентрал» меҳмонхо-
насига кетишди. Клайд ўзининг ёлғизлигидан ва
жон олгувчи мубҳамликдан эсанкираб, довди-
раб қолган, қўлидаги кишанлари билан Краутга
боғланган эди. У, Слэк, Сиссел ва бошқаларнинг
қўриқлови остида судга олиб келинди. Оберуол-
цер, Мейсон, Белнеп ва Жефсон ҳамда сон-са-
ноқсиз мухбирлар, рассомлар, суратчилар залга
кириб, бир неча ҳафта давомида ўзлари ўтирган
аввалги ўринларига бориб жойлашдилар. Клайд-
нинг кўзлари пирпираб, қисилиб кета бошлади,
у бу гал илгаригидек Белнеп билан Жефсоннинг
ўртасида эмас, балки уларнинг орқасида: Кра-
утга гўё михлангандай унинг ёнида ўтириши
керак эди. Оберуолцер ва клерк ўз жойларини
эгаллашлари биланоқ суд маслаҳатчилари хона-
сининг эшиги ланг очилди, кейин ўн икки киши
тантанавор тарзда кириб келди, уларнинг тур-
ли-туман катта-кичик гавдалари қўполдан-қў-
пол, кўпчилиги кийилавериб эскириб кетган
расмий костюмларда жуда ғалати кўринар эди-
лар. Ҳаммалари суд маслаҳатчилари курсисигача
бориб ўтиришди, аммо клеркнинг саволини эши-
тиб, ўша заҳотиёқ яна ўринларидан туришди:
547
Америка фожиаси
– Мистер суд маслаҳатчилари, қарорингиз тай-
ёрми?
Суд маслаҳатчиларидан биронтаси ҳам Белнеп,
Жефсон ва Клайд томонга кўз ташлашмади, бу-
нинг машъум маъноси борлигини Белнеп дарров
тушуниб етди.
– Барбод бўлибди, – дея шивирлади у Жефсон-
га. – Бизнинг фойдамизга эмас. Ҳаммаси равшан.
Шу пайт Ланд эълон қилди:
– Ҳа, биз қарор чиқардик. Айбланувчини биз
қасддан ўйланган ният билан одам ўлдирганликда
айбдор деб топдик.
Клайд бутунлай эсанкираган, аммо шунда ҳам
ўзини қўлга олишга, кўринишидан хотиржам бў-
лишга уринар, бақрайган кўзларини рўпарасида-
ги суд маслаҳатчиларига ёки тўғрироғи, уларнинг
бошлари узра шифтга қадаганча турар эди. Ахир,
кеча кечқурунгина Жефсон унинг турмада обдан
эзилиб ўтирганини кўриб, мабодо бу суднинг ҳук-
ми салбий бўлган тақдирда ҳам бунинг аҳамияти
йўқ, деб айтган эди. Чунки муҳокама бошдан-
охир ноҳақ йўл билан олиб борилди. Унинг ҳар
бир босқичи нотўғри тушунчалар ва адолатсиз-
ликларга тўлиб-тошиб ётибди. Ҳар қандай юқори
идора ҳам Мейсоннинг судда сўкағонлик ва туҳ-
мат қилганини, дўқ урганини нотўғри ва қонун-
га хилоф деб топади. Норозилик билдирилгач эса,
сўзсиз, ишни янгитдан кўриб чиқишга оширилади
(Жефсон норозиликни айни ким билдириши хусу-
сида, ҳарқалай, гапни кавлаштириб ўтирмади).
Мана, энди Жефсоннинг ўша гапларини эслаб
Клайд, бу ҳукм, ҳарқалай, ростдан ҳам у қадар
аҳамиятга эга бўлмаса керак, деб қўйди ўзига
ўзи. Чиндан ҳам унинг аҳамияти йўқ. Ёки... Қа-
ранглар-а, мабодо ишни қайта кўриб чиқишнинг
иложи топилмаса-чи, унда анави сўзларнинг маъ-
548
Теодор Драйзер
носи даҳшат-ку! Ўлим! Агар суд маслаҳатчилари-
нинг қарори қатъий бўлсами, бу нақ ўлим деган
сўз... қатъий қарор, эҳтимол ўшадир. Унда Клайд
анави курсига ўтиришга мажбур, бу хаёлий шарпа
аслида Клайдни анчадан бери, неча куну тунлар
давомида қоралаб юрибди, аммо у ўша шарпани
ҳайдашга эса ўзида ҳеч куч-қувват тополмаяпти.
Ўша мудҳиш, жирканч курси яна ҳозир кўзига
кўриниб кетди, бироқ бу гал аввалгига қараганда
анча яқинроқ ва йирикроқ бўлиб кўринди: у шу
ерда, Клайднинг рўпарасида, Клайд билан судья
Оберуолцернинг қоқ ўртасида турибди... Клайд
уни аниқ кўряпти: баҳайбат, зўр тутқичли, япа-
лоқ бақувват суянчиғи ҳам бор, ёнидан ва тепа-
га қараб чарм боғичлари чиққан... Э, худо-е! Унга
агар ҳеч ким ёрдам беролмай қолса-чи, унда нима
бўлади! Эҳтимол, Грифитслар янги чиқимларга кў-
нишмас. Ё тавба! Ёки Белнеп билан Жефсон айт-
ган анави иккинчи суд ҳам унинг норозилигини
рад этса-чи. Унда суд маслаҳатчиларининг қаро-
ри узил-кесил кучга киради. Унда тамом! Тамом! Ё
худо! Клайднинг тишлари ғижирлаб кетди, бироқ
у буни ўша заҳотиёқ сезди-ю, оғзини маҳкам юмиб
олди. Худди шу дақиқада Белнеп ҳам ўрнидан ту-
риб, қарорни суд маслаҳатчилари орасида алоҳи-
да-алоҳида овозга қўйишни талаб қилди, Жефсон
Клайдга юзланиб, шивирлади:
– Сиз ташвишланманг. Ҳукм қатъий эмас. Биз,
шубҳасиз, ишнинг қайтадан кўрилишига эришсак
керак.
Бу пайтда ҳар бир суд маслаҳатчиси навбат-
ма-навбат ўзининг «Ҳа!» деган овозини айтаётган
эди, шунинг учун Клайднинг қулоғи Жефсонда
эмас, ўшаларда эди. Нима учун уларнинг бари «ҳа»
деганда бунчалик бўрттириб айтишяпти-а? Наҳот-
ки, уларнинг биронтаси Мейсоннинг нутқларига
549
Америка фожиаси
қарама-қарши ўлароқ, Робертани Клайд бехосдан
уриб юборган, деб ўйлашмаса-я? Наҳотки, уларнинг
биттаси ҳам Клайд бошидан кечирган, Белнеп би-
лан Жефсон таъкидлаган ҳў анави руҳий ўзгаришга
ишонмаса-а? Клайд суд маслаҳатчиларига тикилиб
қолган эди. Уларнинг ҳаммаси баланд бўйли ё кич-
кина, қорайиб кетган ёғоч ўйинчоқларга ўхшашар,
қўллари билан юзлари эски фил суягидай қоп-қора
ёки сарғиш эди. Кейин у онасини эслаб кетди. Энди
у ҳам ҳаммасидан хабардор бўлади, ахир ҳукмни
эшитиш умидида бу ерда озмунча мухбирлар, рас-
сомлар, фотосуратчилар уймаланишиб юришибди-
ми. Грифитслар – амакиси билан Гилберт нима деб
ўйлашаркин энди? Сондра-чи? Сондра! Унинг ҳат-
то нафаси ҳам эшитилмаяпти. Ваҳоланки, Клайд
судда ҳамма вақт, – буни Белнеп билан Жефсон
ҳам қўллаб-қувватлаб туришди – Сондрага нисба-
тан ўзининг кучли, енгилмас эҳтироси, ҳа, фақат
шу эҳтироси туфайлигина мана шунақанги ҳоди-
салар келиб чиққанини баралла айтаверган эди!
Ундан эса бир оғиз сўз ҳам йўқ. Бундан бу ёғига
ҳатто бир энлик хат кутиш ҳам амримаҳол энди,
ваҳоланки, у Клайдга турмушга чиқишга ва бутун
борлиғини ҳадя этишга ҳам тайёр эди!
Атрофдаги одамлар, гарчи уларда чуқур қо-
ниқиш ҳисси сезилиб турса-да, аммо хомушроқ
кўринишарди ёки эҳтимол, айни шу қониқиш
ҳиссининг ўзи ўзини хомушлантириб қўйган бў-
лиши ҳам мумкин. Шайтонвачча, ҳарқалай, қу-
тулиб қололмади-ку! Руҳий бурилиш хусусидаги
ёлғон-яшиқ уйдирмаси билан ақли расо ўн икки
кишини, бутун округнинг вакилларини алдаб ке-
толмади-ку! Гапининг бемаънилигини қаранглар!
Бу пайтда Жефсон ўз жойида қимир этмай олд то-
монга тикилиб ўтирар, Белнепнинг серғайрат юзи-
да эса нафрат ва интиқом туйғулари акс этар, у
550
Теодор Драйзер
ҳамон янги-янги важ-баҳоналарни ўртага ташлар
эди. Мейсон, Бэрлей, Ньюком ва Редмондлар ўзла-
рининг ғоят мамнунликларини бир амаллаб, зўр-
ма-зўраки ғилоф остида зўрға яшириб ўтиришар
эди. Белнеп ҳукмни эълон қилишни бир ҳафта ке-
йинга, янаги жумагача кечиктириб туришни сўра-
ди – шунда у шахсан бемалол иштирок эта олар
экан – бироқ судья Оберуолцер, бунинг учун менга
жиддий асослар тақдим этилмаса, мен бунга рози
бўлолмайман, деб жавоб қайтарди. Агар ҳимоячи-
лар исташса, эртага уларнинг арзини эшитишга
тайёрлигини айтди. Борди-ю, арзлари далилларга
асосланган бўлса, унда ҳукмни ўқишни кечикти-
риб туради, борди-ю, аксинча чиқса, унда ҳукм
шу келаётган душанбада эълон қилинади.
Лекин Клайдни ҳозир бунақанги тортишувлар
қизиқтирмас эди. У онасини, бу ишларга унинг
нима дейиши ва қандай қарашини ўйлар эди.
Клайд шу давр ичида унга ёзган узлуксиз хатла-
рида доимо ўзининг гуноҳсизлигини таъкидлаган
эди: мен ҳақимда газеталарда чиққан нарсаларга
асло ишонманг, уларнинг бари чўпчак, деб ёзган
эди. У, сўзсиз, оқланиши керак. У, гувоҳ сифати-
да ўзини ўзи ҳимоя қилиб чиқади. Хўш, энди-чи...
энди-чи... Энди у онасини шундай қўмсаяптики,
шундай қўмсаяптики... Ҳамма, каттадан-кичик-
нинг бари уни ёлғиз ташлаб кетди. Тумшайган-
ча, даҳшат ичида фақат бир ўзи қолди. У онасига
тезда хат ёзиши керак. Ёзиши керак. Ёзиши ке-
рак. Сўнгра у Жефсондан бир варақ қоғоз билан
қалам олди-да: «Колорадо, Денвер, «Умид юлду-
зи» хонақоси, миссис Грифистга. Азиз онажоним,
мени маҳкум қилишди. Клайд», деб ёзди. Қоғозни
Жефсонга узата туриб, шу телеграммани ҳозироқ
жўнатишнинг иложи йўқмикин, деб сўради бе-
тоқат бўлиб, эзилган бир кайфиятда.
551
Америка фожиаси
– Ҳозироқ, сўзсиз, жўнатамиз-да, оғайни, – дея
жавоб берди Жефсон Клайднинг аянчли аҳволи-
га ачиниб, сўнгра ҳу нарида турган дастёрни им-
лаб чақирди-да, унга қоғозчани ва телеграммани
жўнатиш учун пул берди.
Кейин одамларни ташқарига чиқармай туриб,
Клайдни суд залидан Краут ва Сиссел ҳамроҳлиги-
да қачонлардир ўзи қочишни мўлжаллаган ён то-
мондаги ўша таниш эшикдан олиб чиқиб кетишди.
Матбуот вакиллари, халойиқ, суд маслаҳатчилари
ўз жойларидан қимирламаганларича, ҳаммалари
Клайдга анграйиб қолишди, гўё улар шу пайтгача
унга қараб тўймаганлару, у ҳукмни қандай қар-
ши олганини аниқлаш учун албатта унинг юзига
кўзларини лўқ қилиб тикилишлари зарурдек эди,
Одамларнинг Клайдга ёмон кўз билан қарашини
билган судья Оберуолцер, Слэкнинг илтимосига
кўра, то Клайдни яна ўз камерасига қамаб қўй-
ганларини келиб айтмагунларича, суд мажлисини
ёпмай турди; фақат шундан кейингина суд зали-
нинг эшиклари очилди. Халойиқ ташқарига отил-
ди-ю, аммо тарқалиб кетмай, Мейсоннинг чиқи-
шини кута бошлади, чунки бу ишга алоқадор бўл-
ганларнинг ичида фақат шу Мейсонгина чинакам
қаҳрамонлик кўрсатган эди: у Робертанинг қасо-
сини олиб, боплаб Клайднинг жазосини берди. Ле-
кин аввалига Мейсон эмас, Белнеп билан Жефсон
чиқиб келди, улар руҳий эзилган одамга сира ўх-
шамас эдилар, аллақандай тунд ва дарғазаб кўри-
нардилар, айниқса, Жефсон ўзини безбетларча
гердайган бир қиёфада тутиб борар эди.
– Ҳарқалай, уни қутқариб қолиш қўлларингиздан
келмади-ку! – деб қичқирди оломон ичидан кимдир.
Жефсон елкасини қисиб:
– Ҳозирча қутқаролмадик, бироқ бу округдан
ташқарида ҳам қонун бор, – дея жавоб қайтарди.
552
Теодор Драйзер
Шу пайт бирдан Мейсон кўринди; у қопга ўх-
шаш зилдай пальтосини елкасига ташлаб, кийила-
вериб эскириб кетган юмшоқ шляпасини кўзигача
бостириб олган эди; кетидан худди қирол мулозим-
ларига ўхшаб Бэрлей, Хейт, Ньюком ва бошқалар
эргашган. Мейсон ўзини кутиб турган халойиқ-
нинг самимий илтифотини гўё бутунлай сезма-
гандай одим отиб келар эди. Ахир у ғолиб чиқди,
округ судьялигига сайланди! Табрик хитобларини
айтиб қичқираётган безовта оломон бир зумда уни
тор ҳалқадек ўраб олди; яқинроқ турган одамлар
унинг қўлини қисмоқчи ёки ўз миннатдорчилиги-
ни изҳор этиш маъносида унинг елкасига қоқиб-
қоқиб қўймоқчи бўлар эдилар.
– Орвилга ура! Баракалла, судья! (Унинг бу янги
мансаби ҳам тезда ўзига ярашиб кета қолди.) Ор-
вил Мейсон, худо ҳақи, сиз бутун округнинг ҳур-
матини қозондингиз! Ура! Қойил! Орвил Мейсонга
уч карра ура!
Улар Мейсонни айблов ҳукмини ўтказа олга-
ни учун қутлашяпти. Мана шу сон-саноқсиз оло-
мон ичида Клайдни бутунлай ва бошдан-охир гу-
ноҳкор деб ҳисобламайдиган биронта ҳам одам
йўқ. Роберта... унинг мактублари... Клайдни, сўз-
сиз, ўзим билан никоҳдан ўтишга мажбурлайман,
деган унинг қатъий аҳди... ўзгалар билиб қола-
ди, деб Клайднинг ўлгудек қўрққанлари... худди
шулар уни, мана, шу кунга солиб ўтирибди. Уни
қоралашди. Эҳтимол, у ўлиб ҳам кетар. Ўзи зо-
риқиб кутган, етишишни орзу-ҳавас қилган бу-
тун нарсаларини энди у йўқотди. Сондрани ҳам!
Сондра! Ҳатто нафаси ҳам эшитилмаяпти унинг!
Нафаси ҳам! Клайд, балки Краутми, Сисселми ёки
яна бош қа биронтасими мени кузатиб турган бўл-
масин тағин, деган хавотирда – ахир, энди улар
Клайднинг ҳар бир ҳаракатини ҳам довруғ қи-
553
Америка фожиаси
лишга тайёр туришибди – ҳамда ўз умидсизлиги
ва азоб-уқубати чиндан ҳам оғирлигини сездириб
қўймаслик учун қўлига қандайдир бир журнални
олди-да, ўзини ўқиётганга солди... аммо у саҳи-
фалар оша аллақандай олисларга тикилиб ўтирар,
кўз ўнгида ҳарфлар эмас, онаси, укаси ва опа-син-
гиллари, ўзи билган Грифитсларнинг барчаси на-
моён бўлаётган эди... Охири, бу хаёлий шарпалар
ҳам обдан жонига теккач, кийимини улоқтириб,
темир каравотига бориб чўзилди.
«Маҳкум! Маҳкум!» Демак, у ўлиши керак! Ё худо!
Яхшиямки, юзни беркитиб олишга ёстиқ бор, одам-
лар нима бўлаётганини очиқ-ойдин сезиб турсалар
ҳам, ҳарқалай, кўз ёшингни ҳеч ким кўрмайди!
Do'stlaringiz bilan baham: |